Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРЛАШДА МАСАЛАЛАР ЕЧИШНИНГ АХАМИЯТИ



Download 83,54 Kb.
bet2/10
Sana25.02.2022
Hajmi83,54 Kb.
#276532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
kimyo fanidan masalalar va ularni echish usullari конвертирован

ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРЛАШДА МАСАЛАЛАР ЕЧИШНИНГ АХАМИЯТИ.


Тест натижаларини статистик тахлили олий ўқув юртлари ва факультетларни рейтингини бахолаш, абитуриентларни танлаб олишда катта ахамият касб етади . Кимёдан ДТМ томонидан ўтказилиб келинаётган тест синовларини дидактик ахамияти шундаки, эълон қилинган ёки махсус саволномаларни тахлили шуни кўрсатмоқдаки, кимёдан берилаётган саволларнинг 70-80% хисоблашга оид масалалардан тузилмоқда. Бу эса ўз навбатида мактабда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида кимёни ўқитиш жараёнида масалалар ечишга алохида ахамият беришни тақозо этади.
Мактаб, академик лицей касб-ҳунар коллежларида ҳар бир мавзуни назарий изохлашда ва уни мустахкамлашда, уйга вазифалар беришда албатта масалалар ечиш, яъни хисоблаш орқали ечиладиган тест саволларидан кўпроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тест синовлари бу вақт билан чегараланган синовдир. Бу эса масалалар ечишда осон ва тез ечиш усулини қўллашни, тўғри фикрлаш ва мулоҳаза юритишни тез амалга оширишни талаб этади. Бунда албатта фанлараро боғланишни физика, математика фанларини хам ўқувчилар томонидан яхши ўзлаштиришларини доимо назорат қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. Кимёвий ечиладиган масалаларни мазмунига кўра бир неча усулларда ечиш мумкин. Албатта ўқувчиларга хамма усулларни ўргатиб,тест синовларида эса осон тез хал этиладиган усулни қўллашни алоҳида таъкидлаш лозим Кимёдан хисоблашга оид масалаларни ечишда тайёр формулалар асосида ечиладиган ёки пропорция усули билан бажариладиган масалалар кўп учрайди. Масалан:

Зичлиги 1,611г/см3
бўлган 70% ли
Н24
эритмасининг моляр

концентрациясини хисобланг.
1-усул: 1) m = v · ρ = 1000 · 1,611 = 1611г

2) 1611 г —— 100%
Х —— 70% х =1127,7 г
3) Cм = 1127,7 : 98 = 11,5 М

2-усул: 1)


См С%  10 70 1,61110 11,5М

М 98
Юқоридаги масaлани ечиш усулидан кўриниб турибдики иккинчи усулда вақт жуда хам кам сарфланади, лекин ўқувчи тайёр формулани эсда сақлаб қолиши қийинроқ. Шунинг учун биринчи усулни хам ўргатиш албатта мақсадга мувофиқдир. Кимёдан масалалар ечишда охирги натижани, яъни жавобни топиш учун аниқ мўлжал олиш ва шу асосида фикрлаш учун савол жуда зарур хисобланади. Кимёдан масалаларни фикрлаш асосида ечишда қуйидагиларга амал қилинса тест синовларида хам юқори натижаларга эришиш мумкин.

  1. Масалани шартида нима сўраляпти. Бунда масала шартини яхшилаб қайта-қайта ўқиб чиқиб саволга жавоб берилади, яъни нима сўралаётгани аниқланади.

  2. Масалани шартида сўралган нарса қандай топилади.

Бунда ўқувчидан назарий билимлар талаб қилинади, яъни сўралган нарсани топиш учун зарур формулалар, қоидалар ва турли қонунларни билиш зарур бўлади.
Агар ўқувчилар юқоридаги талабларга жавоб бера олмаса, масала ечиш шу ерда тўхтайди.
Демак, ўқувчи яна назарий билимларини ошириш учун ўз устида ишлаш лозимлигини аниқлаб олади. Агар ўқувчи сўралган нарса қандай топилишини билса, у холда у ўзига сўралган нарсани топиш учун нималар зарурлигини аниқлайди.

  1. Сўралган нарсани топиш учун зарур бўлган нарсалардан масалани шартида нималар берилгану нималар берилмаган. Бунда ўқувчи ўзи учун зарур бўлган

маълумотларни шартдан қидиради ва қайси бири берилган ёки берилмаган эканлигини аниқлаб олади.

  1. Масалани шартида берилмаган зарур маълумот қандай топилади ва уни топиш учун шартда нималар берилган?

Бунда ўқувчи зарур бўлган маълумотни қандай топиш мумкин эканлиги тўғрисида хамда уни топиш учун масалани шартида нималар берилганлиги тўғрисида фикр юритади ва берилмаган зарур маълумотни қандай топиш ёки уни топиш учун нималар зарур эканлигини билмаса яъни шу мавзуга оид билимларни эслай олмаса у холда шу маълумотга доир назарий билимларни ўзлаштириши лозим бўлади. Яъни ўқувчи қайси мавзулар бўйича ўз устида ишлаш кераклигини аниқлаб олади ва шу мавзуларни ўзлаштиришга харакат қилади.
Айниқса ўқувчиларни ижодий қобилиятларини кимёвий масалалар ечиш орқали ривожлантиришда, тест синовларига тайёрлашда кимёвий масалаларни жадваллаштириб ечиш усули алохида ахамиятга эгадир.
Масалаларни жадваллаштириб ечишда ўқувчилар математикага оид билимларни хам чуқур билишлари талаб этилади
Айниқса эритмалар ва кимёвий кинетикага доир масалаларни шу усулда ечиш яхши натижалар беради.
Ўқувчиларни тест синовларига тайёрлашда кимёдан масалалар ечишни дидактик ахамияти, кимёвий билимларни чуқур ўрганишни фанлараро боғлиқлигини тўла амалга оширишни, яъни физик ва математик билимлардан ўринли фойдаланишни тақозо этади.
Хулоса қилиб айтганда, кимёдан масалалар ечиш ўқувчиларни изчилликка, абстракт фикрлашга ўргатиш билан бирга уларни ижодий қобилиятларини ривожлантиришда хам муҳим омил ҳисобланади.

Download 83,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish