Таянч
тушунчалар:
мазмун,
моҳият,
шаклланиш,
малака,
ижтимойиллашув, ғоя, равнақ, тавсиф, такомиллаштириш, йўналтириш,
малака, кадрлар, фаолият.
1. Мактабгача педагогиканинг предмети ва унинг вазифалари.
Мустақиллик
йилларида
Ўзбекистон
Республикасида
амалга
оширилган таълимий ислоҳотлар ягона мақсад - баркамол шахс ва малакали
мутахассисни тарбиялаш ҳамда тайѐрлашга йўналтирилган бўлиб, мазкур
мақсаднинг тўлақонли амалга оширилиши узлуксиз таълим тизимини қайта
шакллантириш, унинг мазмунини ижтимоий талабларга мувофиқ равишда
янгилаш асосида таъминланади.
57
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» Ғояларига мувофиқ асосланган
кадрлар тайѐрлаш миллий модели эса ўз моҳиятига кўра баркамол шахс ва
малакали
мутахассисни
тарбиялашга
хизмат
қилади.
Республика
тараққиѐтининг асосий омилларидан бири — малакали кадрлар эканлиги
борасидаги Ғоялар Президент И. А. Каримовнинг асарларида қуйидагича
ѐритилади: «Биз ҳаѐтимизнинг турли жабҳаларида, халқ хўжалигининг барча
соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириб, янгиланиш сари борар эканмиз,
ушбу ислоҳотларнинг турмуш тарзимизни ижобий томонга ўзгартириши,
маънавий юксалишимизга кўмак бериши ҳамда миллий Қурур ва
ифтихоримизни кучайтириши кўп жиҳатдан ҳар томонлама етук кадрларга
боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. Республикамизнинг иқтисодий,
сиѐсий ва маънавий жиҳатдан равнақ топишида, бу соҳалардаги муаммоларни
ҳал қилишимизда ҳам миллий кадрлар бош омиллардан бири бўлади»
(«Замонавий кадрлар тайѐрлаш — ислоҳотлар муваффақиятининг асоси».
«Халқ сўзи» газетаси, 1998 йил 24 январ).
Баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашда муҳим ўрин
тутувчи таълим тизимига илғор Ғояларни татбиқ этиш ва шу асосда унинг
мазмунини такомиллаштириш ижтимоий зарурият саналади. Ушбу жараѐн
таълим тизимини бошқариш, уни демократик ва инсонпарварлик
тамойилларига асосланишини таъминлаш ҳисобига кечади. Таълим
муассасалари фаолияти ва таълим сифатини бошқаришда ижобий
натижаларни қўлга киритиш малакали мутахассисларни тайѐрлаш йўлидаги
амалий ҳаракатларнинг натижаси сифатида намоѐн бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таълим, Кадрлар
тайѐрлаш миллий модели ҳамда дастурининг халқнинг ижтимоий-иқтисодий,
маънавий ва маданий ривожланишининг, интеллектуал салоҳиятининг ортиши
ҳамда жамият тараққиѐти ва равнақини таъминлашдаги аҳамиятини баҳолаб,
шундай дейди: «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши,
ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг гуллаб-яшнаѐтган, кучли
демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдан
иборат стратегик мақсадимизга эришишнинг асоси бўлиб хизмат қилиши
лозим».
Таълим соҳасида аниқ мақсад сари йўналтирилган сиѐсатнинг амалга
оширилиши жамият ҳаѐтининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий
тараққиѐтидаги устувор йўналиш сифатида мантиқан Кадрлар тайѐрлаш
миллий модели ва дастурининг қабул қилинишига олиб келди.
Инсонни ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, халқимизнинг азалий
орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданият қандай қилиб
ѐш авлодга ўргатиш – уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-
58
қоидаларини муттасил излаганлар. Бу эса педагогика фанини майдонга
келишига сабаб бўлган. Чунки инсонни маърифатли ва маънавий комилликка
эришиши педагогика фанининг етакчилигида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |