Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълими Вазирлиги Мирзо Улуғбек Номидаги Ўзбекистон Миллий Университети География ва табиий ресусрлар факультети



Download 45,96 Kb.
bet1/6
Sana25.03.2022
Hajmi45,96 Kb.
#509286
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5298593761712936901


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълими Вазирлиги
Мирзо Улуғбек Номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
География ва табиий ресусрлар факультети
Геодезия Картография ва Кадастр йўналиши
3-курс (сиртқи) талабаси Муртозов Мухриддиннинг
Кўчмас мулк Кадастри фанидан ёзган курс иши.
КУРС ИШИ

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш таркиби ва принсипцлари.

Бажарди: ____________________
Қабул қилди: ___________________


Тошкент -2022
Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш таркиби ва принсипцлари
Кириш қисми……………………………………………………………..3-4-бет
1. Мавзунинг долзарблиги…………………………………………5-бет
2. Мавзуни ўрганишдан мақсади……………………............6-бет
Режа:
1.Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш тартиби…………….….7-бет
2.Умумий қоидалар…………………………………………………………….………...8-бет
3.Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш тартиби ва тамойиллари ..............................................................................9-бет
4. Ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамини шакллантириш ва бериш тартиби..............................................12-16-бет
5.Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш хариталарини тайёрлаш тартиби……………………………………………………………………………………….17-бет
6.Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тартиби………………………...............................................19-21-бет

7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори……………………………………………………………………………………...23-бет
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш таркиби ва принциплари…………………………………………………………………………………….…..24-26-бет
9. Ер участкаси, бино, иншоот кадастр рақамининг таркиби ва уларни шакллантириш тартиби……………………………………………………………………….27-29-бет
Хулоса……………………………………………………………………………………30-бет
Фойдаланилган адабиётлар ва интернет сайтлари……………..31-бет

Кириш.
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунининг мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичида кадрлар тайёрлашда демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ келадиган ўқув-методик адабиётларнинг ҳамда таълим жараёнини дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш туради. Давлат шаҳарсозлик кадастри мустақил Ўзбекистон учун тез суръатларда ривожланаётган ўқув фанлари туркумига киради. Афсуски, Ер тўғрисидаги қонун мустақил диёримизнинг биринчи қонунларидан, ер эса фуқароларимизнинг яшаш макони бўлсада, ҳанузгача Республикамизда аҳоли яшаш жойларидаги ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш борасида ягона давлат сиёсатини юритишга имкон берадиган самарали Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишга бағишланган давлат тилида дарсликлар чоп этилмаган. Ўзбекистан Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХИ аср бусағасида, хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида ер захираларининг чекланганлиги ва сифат таркибини яхшилаш зарурати мавжудлиги, айни вақтда ер асосий миллий бойлик бўлибгина қолмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб бй эрувчи омил эканлиги, шунинг учун ҳам ерларни муҳофаза қилиш, улардан ўта самарадорлик билан ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Ҳуқуқий - демократик давлат ва фуқаролик жамияти қураётган Ўзбекистон Республикаси учун ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш ва шу соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш барча илм аҳлининг энг масъулиятли, шу билан бирга шарафли бурчидир. Мазкур қўлланма орқали талабалар шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли
яшаш жойлари ерларидан, уларда жойлашган бино ва иншоотлардан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ердан ва кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатланишини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва унинг муҳофазасига оид жамиятдаги ижтимоий муносабатлар тизими, уларни ҳуқуқий бошқариш, назорат қилиш, кузатиб бориш ва кадастрлаш, ерни тасарруф қилиш, эгаллаш ва ижарага олишда келиб чиқадиган ерга оид хусусий муносбатлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу масала юзасидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш ва ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик каби асосий масалаларни ўзлаштириб олиш имкониятига эга бўлади. Бу фан соҳаси буйича махсус адабиётлар ва ўқув дарсликларининг етишмаслиги сабабли схема, тушунча ва рақамлардан фойдаланилган ҳолда талабалар мунозара ва амалий машғулот дарсларига мустақил тайёрланишлари мумкин. Ўқув қўлланма Бино ва иншоотлар давлат кадастри фанини ўқитишда техник воситалар ишлатишнинг таъминот таянчи ва баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича тест саволларига жавоб топишнинг қулай имкониятларини очиб беради.1

Мавзунинг долзарблиги.
Кўчмас мулк кадастрлари гуруҳига кирувчи давлат кадастрлари, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, давлат шаҳарсозликкадастри, маданий мерос объектлари давлат кадастри, гидротехника иншоотлари давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг ўзига хос хусусиятлари таърифлаб берилади. Чизиқли кадастрлари гуруҳига кирувчи давлат кадастрлари; автомобиль йўллари давлат кадастри, темир йўллари давлат кадастри, алоқа объектлари давлат кадастри, энергетика объектлари давлат кадастри, етказиб бериш қувурлари давлат кадастри, картография-геодезия давлат кадастрларини яратиш ва юритшнинг ўзига хос хусусиятлари таърифлаб берилади. Табиий ресурсари гуруҳига кирувчи давлат кадастрлари: конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри, давлат сув кадастри, давлат ўрмон кадастри, ўсимлик дунѐси объектлари давлат кадастри, айвонот дунѐси давлат кадастри, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг ўзига хос хусусиятлари таърифлаб беради. Табиий ҳудудлар гуруҳига кирувчи давлат кадастрлари: муҳофаза этиладиган ҳудудлар давлат кадастри, табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри, техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри, ҳудудларнинг яратиш ва юритишнинг ўзига хос хусусиятларини таърифлаб беради.2

Мавзуни ўрганишдан мақсади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларнинг тақдим этиш тартиби,тематик қатламлари, Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган маълумотлар таркиби, давлат кадастрлари бўйича тематик қатламлар атрибутив маълумотларига оид мавзулар кўриб чиқилади. Ушбу курс иши Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш соҳосида ортирилган кўп йиллик тажриба ва йиғилган материалларни ўрганиш натижалари ҳисобланади. Ўқув қўлланмани нашр этишдан мақсад Республикамизда Давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг норматив ҳуқуқий базаси тўлиғича ташкил этилган бўлиб, бу жараѐн бўйича тизимли таълим бериш учун янги авлод дарсликларини, ўқув қўлланмаларни ва бошқа ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва уларни ўқувчиларга тақдим этишдан иборат. Шу сабабдан Республикамизда Давлат кадастрларини яратиш ва юритишни мукаммал таърифлаб бера оладиган ўқув қўлланмаси яратишни мақсад қилиб қўйдик.3

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш тартиби.
Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш(зоналаштириш), давлат ер, шаҳарсозлик ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрларини юритишдаги энг муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Ер участкалари, бинолар ва иншоотлар чегараларининг ва кадастр бирликлари рақамларининг барқарорлиги, ер участкаларини рўйхатга ва ҳисобга олиш вақтида бериладиган кадастр рақамлари, олди-сотти, мерос қилиб қолдириш каби ер ва шаҳарсозлик ҳамда бино ва иншоотлар кадастрлари бўйича бажариладиган муолижаларни амалга оширилишида уларни ўзгартириш, ер участкаларининг ўрнашган ўрнини аниқлаш амалларининг мураккаблиги сингари тадбирлар кадастр бўйича бўлиш ва кадастр рақамларини бериш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ.4


Умумий қоидалар.
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принсип бўйича ташкил этилади ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини мужассамлаштиради. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини (кейинги ўринларда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш деб аталади) таъминлаш учун юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларга, уларнинг турларидан қатий назар, уларнинг ҳар битталарига кадастр рақамлари берилади. Кадастр рақамларини бериш ва ҳисобга олиш ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга булган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш, давлат ер кадастрини ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш ишларининг зарурий шартларидан ҳисобланади.5
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш тартиби ва тамойиллари.
Кадастр бўйича бўлиш - бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудини белгилан-ган тартибда картографик материалларда (хариталарда, планларда, схемаларда) кадастр бирликдарига (зоналар, массивлар, мавзеларга) бўлишдир. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ҳамда туманларга, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларга бўйсунувчи шаҳарларга (кейинги уринларда - “туманлар (шаҳарлар)” деб аталади) код кадастр рақамлари берилади ва туманларнинг (шаҳарларнинг) ҳудудлари зоналар, массивлар ва мавзеларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларга кадастр рақамлари бериш мақсадида амалга оширилади. Кадастр бўйича бўлиш ва ер участкалари, бинолар ва иншоотларга кадастр рақами, бериш тизими уларни ҳисобга олишнинг ягона тизимида ҳар қандай ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни бир ҳилда идентификатсиялашни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Кадастр бўйича бўлиш ишлари Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) ташкил этилади. Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар), кадастр зоналари (бир нечта кадастр массивларининг бирлашмаси), кадастр массивлари (бир нечта кадастр мавзеларининг бирлашмаси), кадастр мавзелари (бир нечта ер участкаларининг бирлашмаси), ер участкалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш бирликлари ҳисобланади. Айрим ҳолатларда туман ва шаҳар ҳудудининг ҳусусиятларига, ер участкаларининг сонига, катта-кичиклигига қараб, айрим зоналар битта массивдан (массивга 01 коди берилади), айрим массивлар битта мавзедан (мавзега 01 коди берилади) ва айрим мавзелар битта ер участкасидан (ер участкасига 0001 коди берилади) ташкил топган бўлиши мумкин. Маъмурий туман (шаҳар) ҳудуди кадастр зоналарига бўлинади. Зоналар туман (шаҳар) ҳудудини кадастр бўйича бўлиш бирлиги бўлиб, маъмурий туман ҳудудини бўлишда кадастр зоналари сифатида қишлоқлар, овуллар ва туманга бўйсўнувчи шаҳарлар (шаҳарчалар) ҳудудлари қабул қилинади. Қарақалпоғистон Республикасига ҳамда вилоятларга бўйсўнувчи шаҳарлар ҳудудини бўлишда кадастр зоналари сифатида шаҳар туманлари (мавжуд бўлса) ёки турли (табиий, шаҳарсозлик ҳудудий зоналари ва бошқа хусусиятлари) белгилари бўйича ажралиб турадиган шаҳарлар қисмлари, масалан: саноат зонаси, турар жой массивлари, истироҳат боғлари, дам олиш зоналари ва шу кабилар, қабул қилинади. Кадастр зоналари чегаралари табиий ва сунъий объектлар (дарёлар, темир юллар, магистрал каналлар, коллекторлар, бошқа мунтазам объектлар) бўйлаб ўтиши керак. Кадастр зонаси ўз навбатида кадастр массивларига бўлинади. Кадастр массивлари кадастр зонасининг шартли равишда бўлинган кадастр бўйича бўлиш бирлиги бўлиб, қишлоқ жойларида кадастр массиви сифатида қишлоқ аҳоли пунктлари, табиий ва суғориш шароитлари билан ажралиб турадиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа мақсадлардаги ерлар қабул қилинади. Туманга бўйсўнувчи шаҳарларда (шаҳарчаларда) кадастр массивлари сифатида маҳалла ҳудуди ёки шаҳар ва шаҳарчаларнинг айрим қисмлари қабул қилинади. Бунда кадастр массивлари чегараси кўчалар, бошқа иншоотлар бўйлаб қабул қилинади ва кадастр зоналарининг ташки чегаралари бўйлаб ўтиши ва аҳоли пунктларининг кўчалари ёки ташқи чегаралари билан мос келиши керак. Кадастр массиви кадастр мавзеларига бўлинади. Кадастр мавзелари шартли равишда бўлинган кадастр бўйича бўлиш бирлиги бўлиб, қишлоқ жойларида кадастр мавзеси сифатида ҳар ҳил суғориш шахобчаларидан суғориладиган қишлоқ; хўжалиги ва бошқа мақсадлардаги ерлар, боғдорчилик-узумчилик бўйича бирлашмалар сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ҳудудлари қабул қилинади. Уларнинг чегаралари каналлар, коллекторлар, йўллар бўйича ўтказилади. Шаҳар ва шаҳарчаларда кадастр мавзеси сифатида шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари, мавжуд чизиқли объектлар (кўчалар, юллар, дарёлар, каналлар ва бошқалар), бошқа табиий объектлар чегараси ҳисобга олинган ҳолда ҳар хил белгилар (табиий, иморатнинг қурилиши хусусияти, фойдаланиш мақсади ва хоказолар) бўйича ажралиб турадигап ер участкаларининг жами қабул қилинади. Кадастр мавзеларининг ҳудудини шундай шакллантириш керакки, уларда ер участкаларининг сони турт разрядли ўнли сондан (яъни 9999 дан) ортмаслиги зарур. Амалда шундай ҳолат юз берса, ушбу кадастр мавзеси иккига бўлиниши керак. Кадастр бўйича бўлишнинг бирламчи бирлиги бўлиб, белгиланган тартибда шакллантирилган ер участкаси ҳисобланади. Аҳоли пунктларининг муайян юридик ва жисмоний шахсларга бириктирилмаган умумий фойдаланиладиган ерларига (кўчалар, майдонлар, кукаламзорлар ва шу кабиларга) тумандаги заҳира ерларига хам кадастр рақами берилади ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкил этилади ва таъминланади. 6

Ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамини шакллантириш ва бериш тартиби.
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни Ўзбекистон Республикасида идентификатсиялаш тизими ягона принсип бўйича яратилади, унга ер участкасининг кадастр рақами асос қилиб олинади. Кадастр рақами - бу ер участкаси, бино ва иншоотга тегишли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир. У ер участкаси, бино ва иншоот ягона объект сифатида мавжуд булгунига қадар сақланиб қолади. Кадастр бўйича рақамлаш тизими ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини идентификатсиялаш ва ҳисобга олишнинг ягона тизимига бирлаштирилади ва яхлит кўринишда ёзилади. Қуйидагилар ер участкалари, бинолар ва иншоотлар кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади:

Download 45,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish