Ўкув фанининг долзаблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Ушбу фан иқтисодиётни модернизациялаш шароитида темир йўл транспортида молиявий ҳисоб ва ҳисоботнинг ўрни ва аҳамияти, бухгалтерия ҳисоби методлари ва тамойиллари, темир йўл транспортида меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш, моддий захиралар ҳисоби, асосий воситалар ҳисоби, номоддий активлар ҳисоби, пул маблағлари ва валюта операциялари ҳисоби,маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи ҳисоби, харажатларни назорат қилиш, тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш, хусусий капитал ҳисоби, молиявий натижалар ҳисоби, темир йўл транспорти ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш, унинг меъёрий тартибга солиниши, ҳозирги кунда бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш тенденцияси, истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва устувор вазифалари масалаларини қамрайди.
“Темир йўл транспортида молиявий ҳисоб ва ҳисобот” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 4 - курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан бошқа ихтисослик фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда темир йўл корхоналарида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларини ҳисобга олиш, уларни ҳужжатлаштириш, умумлаштириш, темир йўл транспорти таркибига кирувчи корхона ва хўжаликларнинг мулкий, молиявий фаолияти тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли маълумотларини шакллантириш.
Фаннинг вазифаси - талабаларга темир йўл корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, олинган маълумотларни аниқлигини текшириш, бошланғич хужжатларни тўлдириш, ишчиларга иш хақи ҳисоблаш, асосий воситалар эскиришини ҳисоблаш, солиқларни ҳисоблаб ва молия ташкилолари билан ҳисоб-китобларни бажариш; пул воситалар ва моддий бойликларни сарфланиши қонунга риоя қилишни назорат қилиш, бухгалтерия ҳисоботларни оператив тузишни ўргатишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни темир йўл транспортидаги маблағлар, уларларнинг ташкил топиши манбаларининг харакатини тўғри акс эттириш, ҳисоботларни тузиш темир йўл транспортида молиявий ҳисоб ёрдамида шаклланадиган даврий, молиявий ҳисобот маълумотларини реаллигини таъминлаш, ташкилотлар билан ҳисоблашишларни тўғри ташкил қилишни давлатимиз қонунлари, ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ўргатиш вазифасини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба:
темир йўл транспортида молиявий ҳисоб ва ҳисоботи фанининг предмети ва методлари, пул маблағлари ва валюта операциялари ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш, товар-моддий захиралар ҳисоби ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
темир йўл транспортида инвестициялар ҳисоби, асосий воситалар ҳисоби, номоддий активлар ҳисоби, маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатлари ва махсулот таннархи ҳисоби, бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
темир йўл транспортида тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш, хусусий капитал ҳисоби, - молиявий натижалар ҳисоби, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |