•
реферат мавзулари;
•
кутубхонада ишлаш жадвали.
Ҳар бир модуль ниҳоясида якуний тест топширилиши керак. Кунлик ўқув
жараёнининг биринчи қисмида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга
йўналтирувчи муаммоли илмий-назарий маърузалар ўқилади. Кунлик ўқув жараёнининг
иккинчи қисмида ўқувчиларнинг ўзи мустақил ҳолда адабиётлар билан ишлайди ва махсус
тузилган жадвал асосида мулоқот юритишади.
Кунлик ўқув жараёнининг иккинчи қисми асосан амалий ишлар, яъни ўқитувчи билан
семинар ва коллоквиумларда иштирок этиш,
савол-жавоблар ташкил этиш, назорат
ишлар топшириш, рефератлар ҳимоя қилиш, уй вазифаларини топшириш ва бошқалардан
иборат бўлади.
Айнан ана шу амалий иш жараёнида ўқувчи рейтинг балларини жамғариб боради.
Ҳар бир модуль учун олдиндан маълумотнома ва тарқатма материаллар тайёрланиши
ва улар ўқувчиларга ўша фан бўйича модулни ўрганиш бошланишидан олдин берилиши
зарур. Айрим иқтидорли ўқувчилар тегишли модуль бўйича синов ишини муддатидан
олдин топшириши мумкин.
Ўқитувчи мавзулар бўйича ўз йиллик
иш режасини тузиб, уни соатларга тақсимлаб
чиқиши, сўнгра машғулотлар мавзусини аниқлаб, уни кичик мавзуларга бўлиши ва ҳар
бир мавзуни мустаҳкамловчи саволлар тузиши лозим. Тингловчилар ҳар бир
ўқитиладиган мавзу мазмуни (ўқув, илмий ва методик адабиётлар) билан олдиндан
танишиб бориши учун ўқитувчи . уларга тарқатма материаллар бериши,
яъни махсус
кўрсатмалар, адабиётлар шарҳи ва мавзу бўйича қўшимча саволлар тузиб, тарқатиши
лозим.
Амалий машғулот, назорат ишлари ва тестлар предметнинг хусусияти ва мавзусига
қараб танланади.
Ўқувчиларга мавзу бўйича адабиётлар билан танишганда, албатта,
кутубхона
ходимлари ва маслаҳатчи-ўқитувчилар ёрдамидан унумли фойдаланишлари лозим.
Шунингдек, ўқувчи тегишли курс(фан) бўйича тузилган ўқув жадвали асосида
модулларни топширишга қатъий амал қилиб бориши керак. Модуль тизими бўйича
ишлаш ўқувчидан кўпроқ мустақил ишлашни, вақтни тўғри тақсимлаш ва тўғри жавоб
тайёрлашни ҳамда берилган саволлар жавобини тўғри ҳал этишни талаб қилади. Бу эса,
ўз навбатида, ўқувчининг ҳар бир фанни ўз вақтида ўзлаштиришига тўла имкон беради.
Зеро, ўқитувчи томонидан содда ва тушунарли тарзда тузилган тарқатма материаллар
ўқувчиларнинг ўрганиладиган мавзуларни осон қабул қилиши ва таҳлил этиш ҳамда
уларнинг мазмунини чуқур англашига ёрдам беради.
Биз қуйида модуль бирлиги тавсифини умумий ҳолда ва мисол тариқасида Касб-ҳунар
коллежларида Материалшунослик дарсларида қўлланилган модуль-дастурни келтириб
ўтамиз.
Модуль
бирлигининг
номи:
Модуль бирлигининг номи ёзилади:
Модуль (таълим)
мақсади:
Бу бўлимда модуль бирлиги ўрганилганидан сўнг талаба(таълим
олувчи) нималарни билиши ва уддалай олиши кўрсатилади. Бунда
кўрсатиб ўтилган билим ва малакаларни талабалар эгаллаб,
амалий фаолиятида қўллай билиши зарур.
Модуль (таълим)
мазмуни
Бу бўлимнинг мазмуни таълим мақсадидан келиб чиқади. Мақсадга
эришиш учун талабалар ўрганиши керак бўлган маълумотлар ва
уларнинг ҳажми кўрсатилади.
Таълим мазмунининг таълим
мақсадигамувофиқ келиши — модуль дастурини жорий этишнинг
асосий шартларидир.
Таълим дастури
Таълимнинг белгилангантаълим мазмуни
Ўрганилади Ўқитувчи ёрдамида
талабаларнинг ўзлари ўрганиладиган модуль
бирликларини танлайдилар
Модульнинг
вазифаси (нимага
мулжалланганлиги)
Талабалар модуль мазмунини тула ўзлаштиришлари учун
маълум таянч билимларига эга бўлишлари лозим. Мазкур
билимларсиз талаба модуль мазмунини тўшунмайди ва ўргана
олмайди.
Ўқитувчининг
раҳбарлиги
Назарий машғулотлар ўтказиладиган назарий машғулотлар
мавзулари ва уларнинг мазмуни қўйилган мақсадга
эришишда
фойдаланадиган усуллар ёзилади.
Амалий машғулотлар
Ўтқазиладиган амалий машғулотларнинг мавзулари ва
уларнинг мазмуни ёзилади
Ишнинг ижтимоий - техник таъминоти
Моддий таъминот.
Ўқув материаллари
Модуль бирлигини ўрганишда зарур бўладиган дарсликлар.
Мавзу ва ишга оид кўрсатмалар. Маълумотномалар.
Стандартлар.
Керакли жиҳозлар Керакли жиҳозлар таълим маъмунида келиб чиққан ҳолда
танланади.
Ўқитувчи лаёқатига
қўйиладиган
талаблар
Махсус олий таълимга, тегишли йўналиш бўйича иш стажига
ва предментдан дарс бориши ҳуқуқига эга бўлиши лозим.
Талабалар
билимини баҳолаш
Талабалар билими ва малакасини баҳолаш мезонлари ишлаб
чиқилди.
Материалларни
урганиш
учун
тавсия этиладиган
муддат
Модул бирлигини урганишда ҳар бир
мутахассислик учун
алоҳида вақт билгиланди:
1.
……………6 соат
2.
…………...12 соат
3.
…………...6 соат
Изоҳлар
Ким томонидан ва қачон тасдиқланган (иш берувчилар, таълим
муассаси , ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими маркази )?
Do'stlaringiz bilan baham: