5-жадвал. Шумер ёзувидаги айрим қўшма логограммалар намуналари
Маълум бир белгини бир-бирига мазмунан боғлиқ сўзлар қатори
ифодаси учун кўчириш (масалан, “оёқ” сўзини 'юрмоқ, турмоқ сўзлари билан ёки “кўз” сўзини 'кўрмоқ, қарамоқ, эътибор каби ), албатта, логографик ёзувда белгиларни яратиш ва уларни кўчма маънода қўллашда катта аҳамиятга эга бўлди.
Логографик ёзув таркибидаги белгилар аста-секин ўзакдош сўзларни ва бир сўзнинг турли грамматик шаклларини фарқлашга нисбатан ҳам қўллана бошлайди. Бу ёзувнинг мазмуний аниқлигини сезиларли даражада ошириб, белгининг ифода мазмунига тўлиқ мувофиқлигини таъминлашга ёрдам берди. Шу тарзда белгилар фонографик маъно касб эта бошлайди ва турли халқларда турлича йўналишда ривожлана бошлайди. Логограммалар аста-секин морфемограммаларга, аффикслар эса талаффузига кўра фонографик маъно касб эта бошлайди.
6-жадвал. Қадимги Миср ёзуви белгиларида логографик ва фонографик вазифаларнинг мутаносиблиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |