Шашмақом тарихи
Мақомлар Шарқ халқларида жуда қадим замонлардан мавжуд бўлган мусиқа жанридир. Шарқ халқларида ўзига хос мусиқа бойликлари асосида касбий созанда ва хонандалар томонидан яратилган ва узоқ маданий-тарихий тараққиёт давомида мустақил мусиқа жанри сифатида юзага келган.
Шашмақом икки юз элликка яқин куй ва ашулалардан иборат ҳамда ўзбек-тожик халқлари мусиқа меросининг салмоқли қисмини ташкил этади. Шашмақом ўзбек халқи мусиқа меросида катта ўрин тутади. Шашмақом йўлларида миллий ва махаллий мусиқанинг бой оҳанглари, вазн хусусиятлари, дойра усуллари ва ашулалар шеърларини мослаб тушура билиш қоидаларига боғлик қатор томонлар мужассамланган.
Ўзбек-тожик халқлари мусиқанинг мумтоз намунаси бўлган Шашмақом, тахминан, XVIII асрнинг биринчи яримларида мустақил мусиқа жанри сифатида узил-кесил юзага келди. Бундай тахмин килинишига сабаб шуки, Ўрта Осиёда XVIII асргача ёзилган мусиқа рисолалари устида гап боради1. Бу цитата қаердан???
Илк бор VII-VIII асрларда халқ мусиқаси негизи ва маҳаллий профессионал ижрочилик анъаналарининг ривожи йирик туркумли жанрлар шаклланишига олиб келди. Жумладан, Борбад ижодига мансуб “Хусравоний” туркуми. IХ-Х асрларда мақомсимон чолғу ва ашула-чолғу асар ва туркумлар ривожланади. ХI-ХIII асрлардан бошлаб, то ХVII асргача Яқин ва Ўрта Шарқда “Дувоздаҳмақом” – 12 мақом туркуми кенг тарқалиб, мусиқа амалиётида қўлланиб келди.
ХVIII асрда Бухорода янги туркум – “Шашмақом” узил-кесил шаклланди. ХIХ асрда “Хоразм мақомлари” туркуми ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари вужудга келади. Кейинчалик “Шашмақом” ва бошқа туркумлар асосида мақом асарларининг янги услублари ва кўринишлари замонавий талқинда ривож олади.
Мақомчилик санъати қонунларини шарҳлаш, асослаш, мусиқа назарияси ва амалиётига оид масалалар IХ асрдан бошлаб мусиқий рисолаларда ўз аксини топди. Мақомларни тартиблашда, муайян тизимга туширишда Урмавий ва Шерозийнинг (ХIII-ХIV аср) хизматлари катта.
ХХ асрда мақомчилик санъати ривожланиб, етук созандаю хонандалар ва бастакорлар ижоди ва репертуарларидан ўрин олди. Улар замонавий нота ёзувлари орқали тўпламлар сифатида нашр етилди, уларни назарий ва амалий ўзлаштириш ишлари амалга ошди.
2007 йили атоқли мусиқашунос олим Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Исҳоқ Ражабовнинг “Мақомлар” номли йирик рисоласи ЮНЕСКО томонидан нашр етилди. 2003-йил ноябр ойида “Шашмақом” ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдонаси” деб тан олинди. 2008-йили умумжаҳон Репрезентатив рўйхатига киритилди.
Шашмақом мақом жанрининг тараққий эттирилган энг сўнгги шакли сифатида, бастакорлик санъатининг ва юқоридаги мусиқа рисолаларида кўрсатилан куй тури ва шаклларининг ривожлантирилиши натижасида яратилди. Шашмақом ҳам Ўн икки мақом каби лад тушунчасидан холи эмас 2.
Шашмақомга: Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ мақомлари киради. Олти мақомнинг ҳар бири жуда катта хажмдаги туркумли асарлар бўлиб, уларнинг хар бири таркибида тахминан 20 тадан 44 тагача катта ва кичик мақом йуллари бор. Лекин, мақомларнинг халқ орасида машҳур бўлган чолғу ва ашула йуллари билан қўшиб ҳисобланганда, улар жуда катта сонни ташкил этади. Хозирда нашр этилган китобларда мақомларнинг чолғу ва ашула қисмлари 208 дан 250 тагача боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |