Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
Китоб Сув

ҚИЛИШНИ 
таъминлаш учун ваколат ҳамда меха-низмларга эга эмас. 
Мамлакатларнинг экин май-донларини кенгайтириш, сув омборлари ва сунъ-ий 
кулларни барпо этиш билан боғлиқ кўпчилик лойиҳалар буйича узаро 
маслаҳатлашувлари йулга қўйилмаган. Бу эса давлатларнинг бир-биридан 
шубҳаланишни кучайтирмоқда. 


132 
Куплаб мунозаралар таҳлили шуни курсатадики, қуйидаги икки томонлама 
ҳамда кўп томонлама шартномаларнинг қабул қилиниши ёки янгиланиши ҳавзалар 
сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича амалий мулоқот ва 
ҳамкорликни йулга қўйиш ва мустаҳкамлаш борасида муҳим омил бўлиши мумкин 
[82]: 

Орол денгизи ҳавзасидаги дарёларнинг сув-энергетика ресурсларидан биргаликда 
фойдаланиш ва сув-энергетика ресурслари ҳамда энергия таъминотини ўзаро амалга 
ошириш механизми буйича. Амалдаги шартномага (1998.17.3) амалга ошириш 
механизмлари бўйича тегишли узгартишлар киритган ҳолда мудцатини чузиш 
ёхуд минтака ва жаҳон тажрибаси-ни ҳисобга олиб, янги шартнома қабул килиш 
таклиф этилмоқда; 

сув-энергетика ресурсларини бош-қаришнинг давлатлараро органи, халкаро 
органларнинг ижро ташкилотлари, уларнинг раҳбарлари ва ходимларининг хуқуқий 
мақоми ҳамда ишлаш тартиби буйича; 

давлатлараро аҳамиятга эга сув хужалиги ва энергетика объектлари, шунингдек, 
Орол денгизи ва Оролбўиининг хуқуқий мақоми бўйича; 

давлатлараро сув оқимларининг гидрологик ва гидрокимёвий курсаткичлари 
буйича кузатув ишлари тартиби ва таркиби, дав-латларнинг чегара қўндоқларида 
олдиндан келишилган сув оқими миқдорининг ўтиши буйича; 

давлатлараро сув ресурсларининг ҳажм ва сифатга оид вазият тугрисида, 
шунингдек, сув хўжалиги ҳамда гидроэнергетика объ-ектларининг ишлаш тартиби 
ва аҳволи ҳақида ахборот алмашиш бўйича; 

давлатлараро ташкилотларни молиялаш, давлатлараро сув хужалиги ва 
гидроэнергетика объектларини таъминлаш ҳамда таъминлаш буйича ҳамкорликда 
фаолият юритиш, қидирув-лойиҳа ва илмий-тадқиқот, шунингдек, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш ишларини амалга ошириш буйича ва ҳоказо. 
Бироқ ушбу шартномаларни самарали амалга ошириш учун давлатлар ўртасида 
катта ишонч, ўз манфаатлари учун ҳам, минтақада сувга оид муносабатларни 
тартибга солиш ҳамда унинг ижтимоий ва экологик эҳтиёжларини қондириш учун 
ҳам муросага келиши талаб этилади. Минтакавий қонунчилик базаси ва 
хуқуқий тизими сув ҳосил бўладиган ва тарқаладиган худудлар, сувдан 
фойдаланувчилар ҳамда атроф-муҳит ўртасида барқарор бошқарувни таъминлаш, 
сув билан боғлиқ зиддиятларни ҳал қилиш асо-сига айланиши лозим. Минтақавий 
кучли хуқуқий базани ташкил этиш меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиб, у юқори 
малакали му-тахассислар, миллий экспертлар, жамоатчилик ва сиёсатчиларни жалб 
қилишни тақозо этади. 
Мамлакатлар саъй-ҳаракатини бирлаштириш ва улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликка 
эришиш учун минтақавий бошқарув тузилмалари жавобгарлиги ҳамда ваколатини 
кучайтириш, уларнинг имкониятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш талаб 


133 
этилади. Минтақавий институтлар ўз бурчи ва аъзо давлатлар олдидаги 
мажбуриятларига 
тўла 
риоя 
қилиши, 
минтақа 
ҳамжамияти 
олдидаги 
жавобгарлигини ҳис этмоги лозим. Улар умумминтақавий қарорларни ишлаб 
чиқиш, тенглик ва дўстлик асосида мамлакатлар ўртасида келишувга эришиш 
бўйича ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириши, бажарилишини назорат 
қилиши, шунингдек, сувнинг адолат билан тақсимланишини таъминлаш ва 
давлатлараро сувларни ҳимоя қилишга доир тегишли хуқуқий, иқтисодий ҳамда 
молиявий чораларни амалга ошириши лозим. 
Сув ресурсларини ҳамкорликда бошқаришнинг хукуқий механизмлари кўплаб 
зиддиятларни минтақавий ва миллий даражада ҳал қилиш асоси бўлиши даркор. 
Бугун Орол денгизи ҳавзасида жойлашган барча мамлакатлар миллий сув хуқуқини 
халкаро хуқуқ нормаларига мое ҳолга келтиришда хукуматлараро ва халкаро 
ташкилотлар ёрдамига муҳтож. Минтақада ушбу жараённи амалга ошириш учун сув 
ва энергетика ресурсларини бирлашган ҳолда бошқариш борасида жаҳон тажрибаси 
ҳамда ривожланган давлатлар ютуқлари асос бўлиши мумкин. 
Марказий Осиё давлатлари Халкаро сув-энергетика консорциумининг ташкил 
этилишига катта умид боғламоқда. (4.5-рамка). 
Консорциум муваққат шартнома асосида фаолият юритиши назарда тутилмоқда. 
Шартнома қоидаларига мувофиқ, сувни ишлатиш, сув омборлари ва етказиб бериш 
тизимларидан фойдаланиш, электр энергияси савдоси бўйича иккинчи босқич 
шартномаси. шунингдек, шартномаларни амалга ошириш механизмлари ишлаб 
чиқилади 15. 
"Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилоти доирасида Консорциумни ташкил этиш 
бўйича келишилган концепция қабул қилингунича. 1998 йил 17 мартдаги Муваққат 
шартнома ва 
Тухтағул 
гидроэнергетика комплексининг сув-энергетика 
ресурсларидан фойдаланишга оид бир йилга мулжалланган хукуматлараро 
битимларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Минтақавий ҳамкорликни стратегик режалаш-тириш ва ривожлантириш борасида 
БМТ нинг Марказий Осиёда иқтисодиёт бўйича махсус дастури (СПЕКА) алоҳида 
аҳамиятга эга. Марказий Осиё давлатларида сув ва энергетика ресурсларидан 
оқилона ҳамда самарали фойдаланишга оид ҳамкорлик стратегияси ушбу дас-тур 
амалга оширилишининг муҳим натижасига айланди. У Қирғизистон, Қозоғистон, 
Тожики-стон в а Узбекистон хукуматлари томонидан маъқулланган. Стратегия 
Марказий Осиё мам-лакатлари ўртасида сув-энергетика ресурсларидан унумли 
тарзда 
фойдаланиш 
бўйича 
самарали 
ҳамкорлик 
қилишнинг 
сиёсий 
платфор-масидан иборат ҳамда ушбу йўналишдаги фао-лиятнинг қатор функционал 
принципларини уз ичига олган [104]. Айни пайтда барча манфаат-дор томонлар 
иштирокида стратегиянинг мил-лий ҳаракат дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини 
таъминлашга дойр келгуси вази-фалар кўриб чиқилмоқда. 


134 
4.5-рамка 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish