Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ 
оқибатларидан жабр чекмоқда. Улар орасида 
Ўзбекистон купроқ зарар кўрмоқда, чунки энг кўп суғориш майдонлари (4,3 
млн.гектар), қишлоқ аҳолиси сони (16 млн. кишидан ортиқ) ва аҳоли зичлиги 
даражаси (54,6 киши/км2, Андижон вилоятида энг кўп - 520,5 киши) айнан шу ерда. 
Сувга эҳтиёжи катта бўлишига қарамай, сувнинг че-гаралар оша келиш тартиби ва 
ҳажмига ўз таъсирини ўтказиш борасида Ўзбекистоннинг имкониятлари чекланган, 
чунки мамлакат дарёлар оқимининг ўртасида жойлашган. 
Сув ресурсларининг етишмаслиги озиқ-овқат ишлаб чиқаришда ер ресурслари 
етишмаслигидан ҳам каттароқ чекловларга сабаб бўлмоқда. Суғориладиган 
деҳқончилик барча сув сарфи-нинг 95 фоизини истеъмол қилмоқда. Жадал суръатда 
кўпаяётган аҳолининг озиқ-овқат хав-фсизлигини таъминлаш учун сувга эҳтиёж 
то-бора ортиб бораверади. Шу сабабли ўрта муд-датли истиқболда суғориладиган 
деҳқончилик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасида ҳамда маҳаллий 
даражада сувни тақсимлаш борасида манфаатларнинг ўзаро тўқнашуви юз бериши 
мумкин. Сувдан фойдаланишнинг са-марадорлигини ошириш, сувни адолатли 
тақсимлаш, эҳтиёжга қараб иш тутиш, дарё-ларнинг юқори ва қуйи оқимларидаги 
минтақалар, сув истеъмолчилари ва экотизим-лар уртасида келишувга эришиш 
Ўзбекистон ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатлар учун мухим ҳаётий 
масалалардандир. 
 
Муаммо кулами кенгаимоқда 
Марказий Осиё мамлакатлари одамларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини 
қондиришга устувор масала сифатида қараса-да, Амударё ва Сирдарё ҳавзасидаги 
аҳолининг тоза ичимлик сувидан баҳраманд булиш имкониятлари бир мунча 
чекланган ва бу, аввало, кам таъминланганлар ҳамда хотин-қизлар турмушида 
купроқ кузга ташланади. Маиший ва ичимлик эҳтиёжлари учун зарур сув бевосита 
дарёлар ёки каналлардан истеъмол қилинади. Дарёларнинг ўрта ва қуйи оқимидаги 
истеьмолчилар, айниқса, Амударё қуйи оқимида, истеъмол қилаётган сувнинг 
си-фати нисбатан паст (баъзи ойларда! даре су-видаги қаттиқ чўкиндилар 1,6 г/л дан 
2,3 г/л гача). Улар муқобил сув манбаларига эга эмас. Сувнинг оғир металлар, 
феноллар ва бошқа токсик моддалар билан заҳарланиши ортмоқдаки, бу 
одамларнинг саломатлиги. ҳаёти ва яшаш муҳити учун хавфлидир. Дарёлар қуйи 
оқимидаги ташвиш уйғотувчи ҳолатдан ташқари Фарғона водийсида (Мойлисув 
дарёсининг жиддий ифлосланиши), Зарафшон дарёси водийсида ва Амударёнинг 
юқори оқимида (Узбекистон чегарасидан 10 км узоқликда жойлашган Тожикистон 


16 
алюминий заводи томонидан сув ва атроф-муҳитнинг ифлослантирилиши) жидций 
хав-флар мавжуд. Минераллашган сувларни чу-чуклантириш ўта мураккаб жараён 
бўлмаса-да, бундай технологияни ўрнатиш, ундан фойдаланиш анча мунча харажат 
талаб бўлгани боис айримлари қишлоқ аҳолиси учун оғир мо-лиявий юк булиши 
мумкин. Сув таъминоти имкониятлари чекланган аҳолининг кам таъминланган 
қатламлари бу борада айниқса ҳимояга муҳтож. Айниқса, қишлоқ жойларида сув 
таъминоти ва санитария талабларини қондириш келгусида минтақадаги энг жидций 
муаммоларцан бирига айланиши мумкин. 
Совет Иттифоқидан мерос сифатида Марказий Осиёда тармоқли сув 
инфратузилмаси қолди. Ўтган асрнинг 60-йилларида яратилган ушбу инфратузилма 
минтақа ижтимоий ҳаётидаги ўзига хос воқеа бўлган эди. Совет даврида катта 
тўғонлар, насос станциялари, каналлар ва иншоотлардан иборат инфрату-зилмадан 
фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш харажатларининг (Ф&Х) деярли барчаси 
умумиттифоқ бюджетидан қопланар эди. Мустақилликка эришилганидан сўнг 
бошқарув ва техник фойдаланишга оид функциялар ай-ни мамлакатларнинг ўз 
чекига тушди ва улар молиявий ресурслар етишмаслиги ҳамда минтақавий 
ҳамкорлик механизмлари шакл-ланмаганлиги сабабли хизмат кўрсатиш ва 
фойдаланишни 
етарлича 
таъминлай 
олмади. 
Бу 
ҳол 
инфратузилма 
имкониятларининг кес-кин пасайиши, ерларнинг ботқоқланиши, шурланиши, 
табиий экотизимларнингз ифлос-ланиши ва таназзули ҳамда сув таъминотида-ги 
жидций узилишларга олиб келди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, сув ресурсларидан 
фойдаланиш самарасининг пастлиги сабабли минтақа ҳар йили 1,7 миллиард АҚШ 
доллари (ёки ЯИМнинг 3%) йўқотмоқда, қишлок хужалиги ишлаб чиқаришининг 
йиллик пасайиши эса 2 миллиард доллар баҳоланмоқда. Мавжуд Ф&Х тизимининг 
самарадорлиги ҳозирги даражада сақлаб турилиши яқин келажакда бутун минтақа 
сув инфратузилмаси хавфсизлигига хавф солади, жамият ва ат-роф-муҳит учун 
иқтисодий ва экологик фало-катлар хавфини оширади. 
Марказий Осиёда энергетика масалалари ҳам муҳим минтақавий аҳамиятга эга, 
чунки мам-лакатлар электр узатиш линиялари, электро-станциялар, нефт ва газ 
қувурлари тармоқлари билан ўзаро боғланган. Марказий Осиёнинг ягона энергетика 
тизими аввалида минтақавий, яъни Қирғизистон ва Тожикистон гидроэнергиясидан 
фойдаланишга асосланган тизим сифатида шакллантирилган бўлиб, ушбу тизим 
барча мамлакатлар ўртасида энергия манбалари алмашинувини таъминлаган эди. 
90-йилларнинг биринчи ярмида барча мамлакатларда электр энергия си 
истеъмолининг 20 фоиз пасайиши кузатилди, Жанубий Қозоғистондан бошқа ҳамма 
жойда уни барқарорлаштиришга эришилди (1.2-расм). Электр энергиясини 
истеъмол қилиш даража-сининг пасайиши мамлакатлар ўртасида электр энергияси 
алмашинувининг 75 фоиз қисқариши билан бир шароитда кечди. У сўнгги 6-7 йил 
ичида умумий истеъмолнинг 4-8 фоизини ташкил қиларди. Турли тахминларга кура, 


17 
кейинги 25 йил давомида электр энергия-сини истеъмол қилиш 35-80 фоиз ортади, 
фой-дали қувватларга талаб 2025 йилга келиб 530012000 МВт атрофида бўлади. 
Ҳозирги иқтисодий шароитда аниқроқ иқтисодий тах-мин айтиш қийин, чунки 
мавжуд қувватлар эс-кирган ва алмаштирилиши ва кучайтирилиши зарур. 
Ваҳоланки, БМТ Тараққиёт дастурининг тахминларига кўра (2005) Марказий Осиё 
яқин келажакда, айниқса, нефт-газ тармоғини ривожлантириш ҳисобига дунёдаги 
йирик энергия етказиб берувчи минтақага айланиш учун барча имкониятларга эга 
[33]. 
Марказий Осиё сув ва энергетика тизимининг таназзул ҳолати келажакдаги 
иқтисодий тараққиёт ва минтақада экологик ҳамда ижтимоий барқарорликни 
таъминлаш учун хавф туғдиради. Бу сув оқимини мавсумга қараб қайта тақсимлаш 
жараёнида айниқса яққол кўзга ташланмоқда. Айни масала нафақат 
«энергетика-ирригация» соҳасида, балки «юқори-қуйи оқим» муносабатларида 
можаро туғдириши мумкин. Натижада мамлакатлар ўртасида низо хавфи ортиб 
бормоқда. Яққол мисол - Орол денгизининг қуриши фожиаси ва 1990-2000 йилларда 
ер ости суви миқдори юқори бўлган ерлар майдони умумий суғориш майдонига 
нисбатан 25 фоиз-дан 35 фоизгача ошди; шўрланган ерлар майдони 57 фоиз 
(Амударё ҳавзаси) ва 79 фоиз (Сирдарё ҳавзаси) кўпайди: Қирғизистонда қишлоқ 
хўжалиги ерларининг 51 фоизи ва Тожикистонда 97 фоизи тупроқ эрозиясига 
учради. 
унинг оқибатлариз. Орол фожиаси худудида табиий экотизимларнинг ҳозирги 
аҳволи минтақа мамлакатларида сувдан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини 
юритиш тажрибасидан ке-либ чиқадиган энг йирик муаммога мисол була олади. 
Бошқа экологик муаммолар орасида чўлланиш, дарёларнинг ифлосланиши, 
урмонларнинг камайиши, чорва молларининг боқилиши ва озуқа қувватининг 
пасайиши, биохилмахилликка путур кетиши, инсон ва ат-роф-муҳит ҳаёти ва 
хавфсизлигини таъминлаш тизими учун мухим булган экотизимлар ва 
био-геокимёвий цикллар тузилмаси ва функцияла-рини бузувчи бошқа жараёнлар 
бор. 
Марказий Осиёнинг куп миллионли аҳолиси ва ҳаётни таъминлаш тизимлари 
табиий офатлар, қурғоқчиликлар, қум бўронлари, зилзилалар, сув тошқинлари каби 
ўта хавфли табиат ҳодисалари таъсир доирасида жойлашган. Ин-соннинг жуда 
нозик экотизимларга тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказаётган нотуғри 
хужалик юритиш фаолияти сабабли бундай хавф кучаймоқда. Иқлимни кузатишлар 
асосидаги айрим тахминларга кўра, Сирдарёда сув ресурслари 30%, Амударёда 40% 
камайиши кутилмоқда. Бошқа тахминлар бўйича эса сув ресурсларининг бунчалик 
кескин камайиши кутилмаяпти. Шундай бўлса-да, барча тахминлар дан келиб 
чиқадиган хулоса шулки, сувга бўлган эҳтиёж мавжуд сув ресурсларидан кура 
тезроқ ўсмоқда. Хўжалик фаолияти кенгайиши-нинг кутилаётгани дарёлар оқими, 


18 
глобал иқлим ва намликка ўзининг салбий таъсирини ўтказади, Марказий Осиёнинг 
чўл ва ярим саҳро худудларида сув ресурслари танқислиги муаммоси янада кучаяди. 
БМТ Тараққиёт дастури таҳлили (2005) шуни курсатадики, миллий идораларнинг 
юз бериши мумкин бўлган табиий офатларга тайёргарлик куриш ва уларнинг 
оқибатларини бартараф этишга доир имкониятлари чекланганича қолмоқда. Пай до 
бўлиши мумкин хавфларнинг жиддийлиги мавжуд билимни янгилаш ва 
чуқурлаштириш, минтақа даражасида сув ресурслари мониторинга тизимидаги 
камчилик-ларини тўла аниқлаш заруратини туғдиради. Бу табиий тизимлар 
ўзгараётган шароитда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун 
ўта муҳим вазифа ҳисобланади ва у Марказий Осиёдаги барча давлатларнинг 
биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина адо этилиши мумкин. 
Ўтган ўн йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари давлатлараро сувларни 
бошқаришдаги ҳамкорлик йўлида муайян қадамлар ташлади, давлатлараро 
можаролар юз бермади. Улар сув энергетика ресурсларидан биргаликда 
фойда-ланишга доир доимий музокаралар ва турли та-шаббусларда иштирок 
этмоқда. Ҳозирга пайтда ЗДМСХК ИАМ томонидан Маунтейн анлимитед 8s 
Сайнтифик информейшн билан биргаликда утказилган охирги тадқиқотларга кўра 
(2003), Орол фожиаси оқибатида Ўзбекистон кўрган бевосита ва билвосита 
ижтимоий-иқтисодий зарар йилига 144 миллион АҚШ долларини ташкил этди 
(аҳоли жон бошига тахминан 5,7 доллар ёки ЯИМнинг 1,8 фоизи). 
Амударё хавзаси сув-энергетика мажмуидаги вазият унча жиддий эмас, бироқ 
Норин-Сирдарё каскада бўйича лиги Умумий битимга мувофиқ тузиладиган ҳар 
йилги шартномалар-нинг амалга оширилишини қониқарли дейиш қийин. Бу эса 
бутун Сирдарё ҳавзасидаги аҳолининг ҳаёт таъминоти, даромади ва хав-фсизлигига 
тахдид солмоқда. Муаммони яна шу нарса мураккаблаштирмоқдаки, миллий дара-
жада ҳали ҳам идоравий ёндашувлар ва илгари хукмрон бўлган "юқорининг раъйига 
қараш" бошқарув тизими сақланиб қолган. Масалан, барқарорлик ва миқдор, 
сифатнинг зарарига қисқа муддатли иқтисодий фойда устун қуйилганида шундай 
булмоқда. Бу узи буларчилик ва мувофиқлаштирилмаган ривож-ланишга олиб 
келмоқда, сув ресурсларини бошқариш ва фойдаланишни қийинлаштирмоқда 
ҳамда бир кун келиб ниҳоясига етадиган ресурс учун рақобатни 
кескинлаштирмоқда. 
Бугун Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби, сув ва экология 
муаммолари-нинг ечимини излаш, оқибатларини камайти-риш ва имкон қадар 
бартараф этиш зарурати билан тўқнаш келмоқда. Ҳам одамлар, ҳам 
эко-тизимларнинг сув ресурсларига умумий боғлиқлиги уларнинг манфаатларини 
ҳисобга олиш, айниқса, жамият фаровонлигининг пой-девори хисобланган 
экотизимларнинг ишлаб чиқариш функциясини химоя қилишни тақозо этади. Чунки 
иқтисодий фаолият, ер ресурсларидан фойдаланиш, биомасса ишлаб чиқариш, сув 


19 
манбаларининг ифлосланиши ва сифати-нинг ёмонлашиши туфайли сувнинг 
экологик функциялари мунтазам бузилмоқда, чучук сув оқими ва экотизимлар 
ўртасидаги биотик ўзаро алоқалар мухим муаммога айланмоқда. Бундан ташқари, 
сувнинг турли функциялари ўртасида муросани топиш лозим - бу вазифа аҳоли, 
сано-ат ва ирригацияни сув билан таъминлашдаги оддий саъй-ҳаракатлардан кўра 
мураккаброқ. Муаммо сувни ишлатиш ва битимларга риоя этишдаги 
устуворликларнинг 
келишилмаганли-ги 
ҳамда 
зиддияти 
билан 
янада 
кескинлашмоқда. Бу эса жойларда, айниқса сув кам ва қурғоқчилик пайтларда 
зиддият ва можароларни кучайтирмоқда. 
Шубҳасиз, бу битимларда иштирок этаётган барча мамлакатлар саъй-ҳаракатлари, 
ягона масьулият ва хамкорлиги экологик ва ижтимо-ий мақбул муросага эришиш 
ҳамда сув ресурслари ва атроф-муҳитни интеграциялашган бошқарувни жорий этиш 
учун ўта зарур. Бу-нинг учун қарорларни режалаштириш ва қабул қилиш 
жараёнларида жамоатчиликнинг иштирок этиши усулларини топиш ҳам муҳим. 
Чунки бу ҳол низоларнинг олдини олиш ва минтақада барқарорликка эришиш 
имконини беради. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish