Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


 Сув ресурслари мониторинги ва ахборот тизимлари



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

2.2.4 Сув ресурслари мониторинги ва ахборот тизимлари 
Ўзгидромет, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қумитаси, Қишлоқ ва сув хужалиги 
вазирлиги, Давлат геология қумитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби 
идораларнинг турли ихтисос-лашган хизматлари томонидан республика худудида 
табиий сувларнинг кимёвий таркиби ва ифлосланишини кузатиш ишлари амалга 
оширилмоқда. 
Ўтган асрнинг 80-йиллари охиригача Ўзбекистонда кенг ривожланган кузатув 
тармоғи мавжуд эди. Бу тармоқ Орол денгизи ҳавзасида гидрометеорологик ва 
иқлим монито-рингининг ягона тизими ҳисобланар эди (4.3-рамка). Мустақиликка 
эришилгач, Ўзгидромет саъй-ҳаракатлари билан мавжуд кузатув ин-фратузилмаси, 
базаси, маълумотлар банки ва тизимини сақлаб қолишга эришилди. Ҳозирги пайтда 
Ўзгидрометнинг кузатув тармоғи 78 ме-теорологик, 131 гидрологик, 89 
агрометеороло-гик ва 2 қор-кўчки станцияси ҳамда постлар-дан иборат. Юздан 
ортиқ пунктлар қишлок хужалик экинлари ва яйловлардаги ўсимликларнинг 
аҳволини кузатиб туради. 38 аҳоли пунктида ҳаво ифлосланиши кузатилади. Бу 
ишларни 26 шаҳарда 68 мониторинг пункти ва битта фон мониторинги станцияси 
(Чотқол қуриқхонаси) амалга оширади. Шунингдек, баланд метеорологик 
комплексда (Тошкентдаги телеминорада) ҳам кузатув олиб борилади. 
1996 йилдан мамлакатдаги умумий иқтисодий муаммолар туфайли станциялар, 
постларнинг гидрометеорологик тармоқлари ва кузатув ҳажми бир оз 
қисқартирилди. Техник ускуна-лар, приборлар ва бошқа инфратузилманинг 
эскириши билан боғлиқ бошқа қийинчиликлар ҳам мавжуд. Ер ости сувлари 
мониторинги, сув ва ердан фойдаланиш, ифлосланиш манбалари ва бошқа хил 
кузатувларни назорат қилиш учун масъул хизматларда ҳам шундай муаммолар бор. 
Бундан ташқари республикада сув-энергетика ва ер ресурсларини бошқариш ҳамда 
фойдаланиш бўйича барқарор ахборот тизимларини ташкил этиш имкониятлари 
катта. Бунинг учун етарли даражада ривожланган ташкилий тузилмалар 
(Фавқулодца вазиятлар вазирлиги, Узгидромет, Қишлоқ ва сув хужалиги вазирлиги 


71 
ва бошқалар) мавжуд. Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар кўмагида ахборот 
тизимлари 
(WARMIS-WARMAP, WUFMAS, ISEAM) мослаш-тирилди, ГИС/ДЗ-технологиялар 
жорий этилди, минтақавий ва миллий даражада бир-бири билан узвий боғланган 
сунъий ҳамда тажриба моделлари мажмуи ишлаб чиқилди (4-боб). 
Шунинг билан бирга, вилоят ва маҳаллий миқёсда бошқариш, самарали маълумот 
тизимилари ва ишончли маълумотлар базаси етишмаслиги сезилаяпди. 
Миллий ташкилотлар томонидан сув ресурслари бўйича махсус базалар ва 
маълумотлар банклари ишлаб чиқилмоқда. Бироқ улар услубий, тизимли ва 
дастурий жиҳатдан бир-бири билан боғланмаган ва муайян вазифаларни ҳал 
қилишга йуналтирилган. Орол денгизи ҳавзасининг сув ва ер ресурслари бўйича 
мавжуд WARMIS ахборот тизими катта ҳажмдаги маълумотларни (юз мингдан 
ортиқ) ўз ичига олган. Шундай эса-да, ушбу тизимни ташкил этиш жараёнида вақт 
ва молиялаш ҳажмининг чеклангани маълумотларни маҳаллий даражада мунтазам 
ҳамда ишончли тўплаш, янгилаш имконини бермади. Бундан ташқари ушбу 
ахборотдан фойдаланиш имкониятлари чекланган бўлиб, мавжуд маълумотлар 
банки ва базалар туғрисида тулиқ ахборот йуқ ёки кенг куламда фойдаланиш учун 
шароит яратилмаган. 
Юқорида қайд этилган лойиҳалар доирасида ГИС/ДЗ-технологияларнинг жорий 
этилиши туфайли турли даражада мавжуд сувдан фойдаланиш амалиёти таъсирида 
тупрок қобиғи ҳамда ердан фойдаланишнинг ўзгаришини кузатиш имконияти пайдо 
булди. Аммо маблағ етишмаслиги ва тадқиқотларни сует мувофиқлаштириш ГИС 
ва масофавий услубларни вилоят ва маҳаллий даражада кенг жорий этишни 
қийинлаштирмоқда. МСМБ томонидан мамлакатнинг турли худудларида 
жамоатчилик ўртасида ўтказилган суров (2004) техник ресурелар ва малакали 
кадрлар етишмаслиги, услубий базанинг кучеизлиги, маълумотлардан фойдаланиш 
чеклангани, жойлардаги таъсирни ишончли таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш учун 
ГИС-ДЗ-технологияларнинг имкониятлари ва самаралари туғрисида етарли 
даражада маълумотга эга эмаслигини курсатди [46]. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish