Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети



Download 67,02 Kb.
bet1/14
Sana13.05.2022
Hajmi67,02 Kb.
#602699
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5294323997285029208


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



ТАСДИҚЛАЙМАН” _______________
(ОТМ ректори)

202___ йил “___”___________






КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
______________________
201___ йил “_____”__________





Рўйхатга олинди: № БД-_______________
202__ йил “___”____



ЗООЛОГИЯ


ФАН ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

100000 - Гуманитар соҳа

Таълим соҳаси:



140000 - Табиий фанлар



Таълим йўналиши:



5140100 - Биология(турлари бўйича)





Фан/модуль коди
BIO

Ўқув йили
2020-2021

Семестр
3-4

ECTS - Кредитлар
10

Фан/модуль тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
10

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Зоология

150

150

300

2.

I. Фаннинг мазмуни



Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга ҳайвонларнинг морфологияси, биологияси, экологияси, этологияси, филогенези, систематикаси ва зоогеографияси; ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги; ҳайвонларнинг кўпайиш усуллари; ўсиши ва ривожланишини турли туманлиги; уларни морфологик, анатомик, физиологик ва экологик муаммолари бўйича таълим беришдир. Бунинг учун қуйидаги вазифалар бажарилади: талабаларни зоологиянинг асосий вазифалари ва қонунлари; ҳайвонларнинг морфологияси, биологияси, экологияси, этологияси, филогенези, систематикаси ва зоогеографияси; ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги; ҳайвонларнинг кўпайиш усуллари; ўсиши ва ривожланишини турли туманлиги; уларни морфологик, анатомик, физиологик ва экологик муаммолар кабилар билан замонавий педагогик технологиялар асосида таништирилади.
Фаннинг вазифаси - фаннинг тадқиқот услублари; хайвонот олами хилма-хиллиги; бир хўжайралилар ва кўп хўжайралилар; кўп хужайралиларнинг келиб чиқиш назариялари; хайвонларни умуртқали ва умуртқасизларга бўлиниши, морфологик, анатомик, физиологик ва экологик аспектлари; хайвонлар классификацияси; мухим вакиллари ва уларнинг аҳамияти; хайвонларнинг кўпайиш усуллари; ўсиши ва ривожланиши фаннинг халқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт муаммоларини хал қилишда тутган ўрнини очиб бериш.



II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Зоология фанига кириш
Зоология фани тарихан шаклланган ва бутун дунёда қабул қилинган 2 бўлим - умуртқасизлар ва умуртқалилар зоологиясидан иборат.
Зоология фанининг объектлари ва предмети. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Зоология фанининг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни. Фаннинг ривожланишидаги асосий босқичлар ва унинг шаклланишига катта ҳисса қўшган олимлар. Ўзбекистонда зоологик тадқиқотларнинг ривожланиши.
2-мавзу. Умуртқасизлар билан танишув
Қандай организмлар умуртқасиз дейилади. Умуртқасизлар филогениясини реконструкция қилиш: кладистик усул; Линней категориялари. Ҳайвонларнинг ҳозирги замон зоологик систематикаси, асосий систематик бирликлар.
3-мавзу. Протозоология
Ҳўжайра – бир бутун организм сифатида. Эукариот хўжайра тузилиши: хўжайралар харакатчанлиги; моддалар ютиши; озиқни хазм қилиш; цитоплазмани циркуляцияси; хўжайра секреция қиладиган моддалар; айириш, кўпайиш ва жинсий жараёнлар. Хўжайралар коммуникацияси ва симбиози. Эукариот хўжайраларни келиб чиқиши.
Бир ҳўжайралилар (Содда ҳайвонлар) тузилиши ва функциялари. Содда ҳайвонлар ҳужайрасининг кўп вазифалилиги ва органеллалари. Кўпайиши ва хаёт цикллари. Уларнинг ривожланишида жинсий ва жинссиз насллар галланиши. Тинч ҳолати ва тарқалиш даврлари (цисталар ва споралар). Содда хайвонлар хилма-хиллиги.
Euglenozoa типи, Euglenoidea синфи. Вакиллари тузилишида ҳайвон ва ўсимликларга хос умумийлик. Kinetoplastida синфи. Умумий тузилиши, ривожланиши, классификацияси ва патоген вакиллари.
Chlorophyta типи, вольвокслар. Колония бўлиб яшовчи хивчинлилар.
Ёқали хивчинлилар Chlorophyta типи (Choanoflagellata), Retortamonada ва Axostylata типлари.
Alveolata типи. Dinoflagellata кенжа типи: умумий белгилари; вакиллари ахамияти. Киприклилар (Ciliophora) кенжа типи: хўжайра тузилиши ва функциялари; локомоция; озиқланиши; ядровий диморфизм; экскреция; жинссиз ва жинсий кўпайиши; вакилларини хилма-хиллиги. Эркин яшовчи инфузориялар. Паразит инфузориялар. Споралилар Apicomplexa=Sporozoa. кенжа типи: тузилишидаги умумий белгилари; вакилларини хилма-хиллиги. Кокцидиоз, токсоплазмоз касалликлари. Қон споралилари. Безгак қўзғатувчилари, тузилиши, ривожланиш цикллари.
Амёбасимон бир хўжайралилар. Амёбасимон ҳужайра тузилиши ва унинг хиллари. Ёлғоноёқлар - тузилиши, вазифаси, озиқланиш ва кўпайиши. Амёбаларни хилма-хиллиги. Касаллик қўзғатувчи амёбалар. Фораминифералар ва актиноподалар. Radiolaria, Heliozoa, Acantharea синфлари. Ўзига хос белгилари, вакиллари.
Бир ҳужайрали ҳайвонларнинг филогенияси.

Download 67,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish