Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Кимѐвий 
моддаларни 
организмга 
таъсири,таъсирни 
белгиловчи 
омиллар, 
токсикокинетикаси таъсир окибатлари захарлилик ва хавфлилик курсаткичлари . 
Кимѐвий моддалар таьсирида организмда хосил булувчи патологик жараѐнларни, 
организм нормал хаѐтий функционал ва структура холатини бузилиши деб каралади. Экзоген 
омилларни организмга. таъсири ѐки унинг айрим кисмларга ва тизимларга таъсири 
цитоплазматик аппарат мембрана ѐки унинг компонентлари оркали булади. Куп холларда 
рецепторлар ферментлар хисобланади. Масалан, ацетилхолинэстераза молекуласининг 
таркибий кисмига кирувчи серин оксил гурухи фосфоорганик бирикмалар рецептори 


59 
хисобланади, бу бирикмалар билан мустахкам комплекс хосил килади. Бунинг натижасида 
хусусий антихолинэстераза самараси вужудга келади. 
Захарларни бирламчи таъсир рецепторлар сифатида аминокислаталрни нуклеин 
кислоталарни, пурин ва перемидин нуклеотидлар, витаминларни курсатиш мумкин. 
Рецепторлар сифатида куп холларда хужайра метаболизмида мухим булган реакция кобилия
лари юкори функционал гурухлар булади. 
Юкоридагилар билан бир каторда рецепторлар сифатида турли медиатор ва 
гормонлар хам иштирок этиши мумкнн. Хулоса килиб айтиш керакки, .захарларни 
организмга таъсири модда рецептор комплексини хосил булиши билан боглик. 
Л. Кларк назариясига кура модданинг захарли таъсири рецептор сатхини таъсир 
этувчи мода молекуларига пропорционал богликдир. 
Кимѐвий моддани захарли таъсир даражасининг максимал курсаткичи унинг минимал 
молекулалар микдори, хажайра нишони ишдан чикара олишига боглик. Бундан ташкари 
купчилик кимѐвии моддаларни захарлилик таъсирларида маълум нишонга тегиш 
хусусиятлари йук. Уларни таъсири маълум хужайра рецепторларига эмас, балки бутун 
хужайрага булади. Юкорида кайд этилган окибат купчилик наркотик этувчи моддалар 
таъсири асосида ѐтади. Буни илк бор аниклаган тоскиколог Н.В.Лазарев «Ноэлектролит 
таъсир» атамасини киритди ва у таъсир этувчи модданинг физикавий ва кимѐвии 
хусусиятларига боглик. 
Юкорида келтирилган хаммаси, кимѐвий моддани организмга бирлашган таъсир 
механизмларига таълуклидир. Бу бирикмалар таъсиридан сунг бутун организмда ѐки унинг 
бир кисмида содир буладигаи узгаришлар орган ва тизимларидаги патологик жараѐнга жалб 
этилган модда алмашинуви, функционал ва органик жарохатланишга боглик. 
Захарлилик- захарли моддани хает билан бирга булолмаслик улчамидир. Шу сабабли 
кимѐвий моддаларни организмга таъсири натижасида вужудга келувчи окибатлар катор 
омилларга богликдир. Уларнинг асосийлари куйдагилар: 
- кимѐвий моддани тузилиши, яъни унинг молекуласида мавжуд атомлар хамда 
уларнинг жойлашиши кузда тутилади. Карбонат ангидрид ва углевод оксиди молекуласига 
кирувчи атомлар сифат жихатидан бир хил, аммо уларнинг молекула тузилиши хар хил. 
Углерод оксиди молекуласида мавжуд богланиш уни углерод икки оксидга нисбатан 
захарлилигини белгилайди. 
Купчилик органик моддаларни захарли таъсири хам уларни тузилиши билан боглик, 
улардаги углерод атомдарини занжир тармокланиши ноэлектролит таъсирини сусайтиради, 
нормал углеродли занжирлари тармокланган заижирларига нисбатан кучлирок захарли
таъсир этади. Кимѐвий модда молекуласига гидроксил гурухини киритилиши, уларни 
эрувчанлигини кучайтиради ва таъсир кучини сусайтиради. Хлор органик моддалар 
молекуласи таркибида хлор атоми канча куп булса уларни захарлилик хусусияти хам юкори 
булади. Физик-кимѐвий хусусиятлари: булар ичида гигиеник ахамиятга эгалари-модданипг
агрегат холати, ташки мухитда тургунлилиги, эрувчанлиги, учувчанлиги турли 
мухидларда таркалиш хусусияти ва бошкалар. 
- Таъсир этувчи микдор (доза, концентрация) 
- Таъсир вакти кимѐвий моддани бир хил дозасини организмга турли вакт ичида 
киритилишида хар кил самара кузатилиши мумкин. Кимѐвий моддалар ишлаб чикариш 
шароитида узлуксиз хамда узлукли таъсири кузатилади. 
Узлуксиз таъсир - модда концентрацияси бутун таъсир жараѐнида узгармайди. 
Узлукли таъсир - модданинг таъсири маълум вакт оралигида таъсирни булиши ва 
булмаслиги билан алмашинади. Узлукли таъсирни узига хос интермиттир таъсири хам 
кузатилади. Бунда таъсир вактида таъсир этувчи модданинг микдори тулкинли узгаради. 
Купчилик кимѐвий моддаларни организмга узлукли таъсири ( хлороформ, азот оксидлари, 
углерод оксидлари, пестицидлар ва бошк.). Аммо узлукли таъсир хар доим хам кучлирок 
булмайди, масалан ацетон, бензин, узлукли таъсир сустрок, этил спирти таъсиридан фарки 
йук. 


60 
- Таъсир шароитлари бевосита ишлаб чикаришда кимѐвий моддаларни соф бир узини 
таъсирини камдан-кан учрайдиган хол. Куп холларда уларни бошка омиллар билан 
биргаликдаги таъсири кузатилади. Кимѐвий моддаларни бир вактда ѐки кетма-кет бошка 
кимѐвий моддалар ѐки бошка гурухларга кирувчи омиллар билан биргаликдаги бир йул 
оркали таъсири комбинациялашган таъсир деб аталади. Бу турдаги таъсир окибатлари 
куйидаги самараларни беради: 
1. Аддектив таъсир - бунда биргаликдаги таъсир самараси хар бир таркибий кисми 
мустакил таъсир кучлари егиндисига тенг.
2. Потенцирланиш (синергизм )-бунда биргаликда таъсир самараси алохида таъсир 
самарасидан кучли. 
3. Антагонестик таъсир - бунда биргаликдаги таъсир таркибий кисмлари оддий 
егиндисидан суст. 
4. Мустакил таъсир- бунда биргаликдаги таъсир самараси хар бир таркибий 
кисмини алохида таъсирдан фарк килмайди. 
Ишлаб чикариш шароитида кимѐвий омилни таъсирини кучайтурувчи омиллардан 
бири хаво хароратидир. Юкори хаво харорати айрим кимѐвий моддаларни (органик 
эритувчилар, фосфорорганик ва синтетик передроид пестицидлар) захарли таъсир 
самарасини кучайтиради. Бунга сабаб организмни бу шароитда термобошкариш 
жараѐнларини бузилиши, сув йуколиши, нафас олишни ортиши ва кон айланишни тезлашуви 
организмга кирувчи кимѐвий модда микдорини орттиради. Тери томирларини кенгайиши 
улардан сурилишни оширади. Учувчан кимѐвий моддаларни хусусиятини кучайтиради. 
Хаво намлигини ортиши, китикловчи газларни захарли таъсирини кучайтиради. Барометрик 
босимни ошиши ўпкадаги газ бугларининг парциал босимини ошириб организмга кирувчи 
микдорини купайтиради. Бундан ташкари бу шароитда организмни катор функционал
курсаткичларда хосил булувчи узгаришлар хам бунга сабаб булади. Шовкинни углерод 
оксидини, нефтгазалрини бор кислотасини аэрозол таъсирини кучайтиришини аниклаган 
тебраниш, кремний чанги, дихлорэтанни, углерод оксидини таъсирини кучайтиради. Ишлаб 
чикаришда кимѐвий омилни салбий таъсирини кучайтириши физик зурикиш хам мухум 
ахатмиятга эга.
Организмнинг индивидуал холати (ѐши, жинси, антропометрик кўрсаткичлари, 
моддар алмашуви) хам кимѐвий моддаларни таъсирида мухум ахамиятга эга. 
Захарларни таъсири бир хил ахамиятга эга эмас. Бир хиллари ѐш организмга
нисбатан кучлирок таъсир этади. Усмирларни саноат захарларига сезгирлиги катталарга 
нисбатан 2-3 айрим холларда 10 мартта кучлирок. 
Кимѐвий моддаларни токсикокинетикаси - бу тушунча моддани организмига 
Кириши, таркалиши, узгариши ва чикишни узига олади. Кимѐвий .моддаларни организмга 
кириши асосан уч хил йул билан кузатилади, нафас йуллари, тери ва шиллик каватлар, 
ошкозон ичак йуллари. 
Ишлаб чикариш шароитида кимѐвий моддаларни организмга нафас йуллари оркали 
кириш куп кузатилади. Ишлаб чикариш шароитида купгина кимѐвий моддалар газ, буг, 
каттик ва суюк аэрозоль шаклида булади. Кимѐвий моддаларни бу йул билан организмга 
кириши энг хавфли деб хисобланади. Чунки катта одам ўпка альвеоласи уртача узинликда 
90-100 м2 . унинг калинлипл. 0,001- 0,004 мм. Статистик маълумотларга кура касб 
захарланиши 80-90%и нафас йуллари оркали захарланишга тугри келади. Нафас йулларидан 
кирувчи газ ва бугларни ўпка оркали сурилишида маълум конуниятларини белгилаш 
мумкин. Бу асосда улар икки гурухга булинади. Биринчиси узгармайдиган газ ва буглар - 
улар ароматик углеводлар, организмга узгармайдилар ѐки уларии узгариш ўта суст булади. 
Иккинчиси, узгарувчилар улар организмда осон эрийдилар ва бошка узгаришларга дучор 
буладилар. 
Узгарувчан газ ва буглар ўпка оркали конга диффузия конуни асосида утади, яъни 
упка хавосидаги ва кондаги модда парциал босимлари орасидаги фаркга караб. 


61 
Кимѐвий моддаларни тери оркали организмга кириши.Ишлаб чикариш шароитида бу 
йул иккинчи ўринни эгаллайди. Маълумотларга кура касб билан боглик захарланишларининг 
33%га якини кимѐвий моддаларни тери оркали кириши окибатида вужудга келади. Тери 
организмнинг 16-17, 77% огирлигини ташкил этиб сатхи 2 м
3
етади, Тери оркали сурилиш бу 
физиологик жараѐн хисобланиб, тери катламлари оркали моддаларни кон ва лимфага 
утишидир. 
Кимѐвий моддалар теридан эпидермис, тук фоликулалар, ѐг безлари ва тер безларини 
ташкарига чикарувчи кисми оркали утади. Тадкикотлар шуни курсатдики, кимѐвий 
моддаларни тери оркали организмга сурилиши, асосан тук фолликулари ва ѐг безлари оркали 
амалга ошади. Эпидермисни шох каватида сурилиши, унинг остки катламларига нисбатан 10 
марта секинрок булади. Терини намланиши, шох каватдаги диффузияни тезлаштиради ва 
сурилишни кескин оширади. Юкорида келтирилган маълумотлар асосида, ишлаб чикариш 
шароитларида кимѐвий моддалар билан захарланишни олдини олиш чоралар каторига 
терини химоялаш хам асосий тадбирлардан бири булиб хисобланади. Кимѐвий модданинг бу 
йул билан организмга таьсири махаллий ва резорбтив таъсир турларига булинади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish