269
корхоналари ҳавосининг кимѐвий ҳолатини ўрганиш ва моддалар миқдорини аниқлаш,
уларга гигиеник баҳо бериш меҳнат гигиенаси врачининг асосий вазифалари қаторига
киради. Бу сохадаги ишлар ҳозирги кунда амалдаги қоида ва йўриқномалар асосида олиб
борилади.
Меҳнат гигиенаси врачи ишлаб чиқаришда ҳавонинг кимѐвий таркибини қуйидаги
масалаларни ҳал этишда таҳлил этади:
меҳнат шароитларини ўрганиш ва гигиеник баҳолашда;
касб билан боғлиқ заҳарланишлар сабаббини аниқлашда;
санитария-техник
(вентиляция
каби
ва
бошқа)
воситаларнинг
ишлаш
самарадорлигини аниқлашда.
Ҳавонинг санитария-кимѐвий таҳлили қуйидаги босқичларда олиб борилади:
технологик жараѐнни ўрганиш, ишлаѐтган дастгоҳ,
мосламаларни, хомашѐни,
оралиқ ва охирида ҳосил бўлувчи кимѐвий бирикмалар ва кимѐвий реакциялар ва бошқалар;
технологик жараѐни ҳаво ифлосланиш вақти ва сабаблари аниқланади;
ҳаво намуналари олиш учун нуқталар белгиланади (хона эскизида);
ҳаво намуналарини олиш ва уларни таҳлил этиш.
Ҳаво намуналарини олиш бу – ишларни бажарилиш тартиби амалдаги ―Иш жойлари
ҳавосида зарарли моддаларни назорат этиш‖ Иттифоқ ССВ нинг №3936-86 услубий
кўрсатмаси ва ГОСТ 12.1.005-88 да кўрсатилган. Иш жойи ҳавоси деб, ер сатҳидан 2 м
баландликдаги доимий ѐки вақтинча иш жойлари жойлашган кенгликга айтилади.
Доимий
иш жойи деб, иш кунинг 50% ѐки 2 соатдан кам бўлмаган вақти ўтадиган жойга айтилади.
Агар иш куни мобайнида иш бир неча жойда бажарилса, бу ҳолда бу жойлар ҳам доимий иш
жойи ҳисобланади.
Иш жойлари ҳавосига бир хил йўналишда таъсирга эга бўлган кимѐвий моддалар
тушса, бу ҳолларда улар меъѐридан ошганлик хақидаги автоматик хабар берувчи мосламалар
ѐрдамида узлуксиз назорат олиб борилади. Умуман, ҳаводаги кимѐвий маддалар миқдори
устидан даврий назорат (юқоридаги ҳолдан ташқари) хавфли даражаси бўйича I синфга
кирадиган моддалар 10 кунда 1 марта, II синф - 1 ойда 1 марта ва III-IV синф - бир кварталда
бир мартадан кам бўлмаган миқдорда олиб борилиши керак.
Технологик жараѐннинг хусусиятига қараб, санитария
назорати муассасалари билан
келишилган ҳолда юқоридаги назорат муддатларига ўзгариш киритилиши мумкин.
Ҳаво намуналари 2 усул билан олиниши мумкин:
1. Аспирацион усул – маълум миқдордаги ҳавони махсус ютиш муҳитлари орқали ўтказиш
йўли билан аниқланаѐтган кимѐвий моддани ажратиб олиш;
Бир вақтлик усул – маълум ҳажмдаги идишларни бирданига таҳлил қилиниши керак бўлган
ҳаво билан тўлдириш (сувдан бўшаган кринга пуфлаш йўли билан, вакуум йўли билан). Бу
усул юқори сезгир таҳлил усули бўлиб, бор ва аниқланѐтган модда миқдори ҳавода кўп
бўлган тарзда қўлланилиши мумкин.
Кимѐвий моддаларни ютиш муҳити сифатида суюқ ва қаттиқ моддалар қўлланилиши
мумкин. Улар ўз сатҳларида моддани механик равишда ушлаб қолишлари (АФА-сузгич,
силикагел, активлаштирилган кўмир ва х.к.) эришлари ѐки реакцияга киришлари (суюқ
муҳитлар) мумкин. Қаттиқ ютиш муҳитлари махсус мосламалар (аллонж, сузгич,
ушлагичлар)га жойлаштирилади. Суюқ ютиш муҳитлари эса махсус ютиш мосламалари
(Петри, Полежаев, Дрехслер, Зайцев ва бошқа) га қўйилади. Бу мосламалар ютиш муҳити ва
уларни ушлаб турувчи мосламалар орқали ҳаво махсус аспираторлар ѐрдамида ўтказилади.
Бу мақсадда чанг ютгичлари (пылесос) дан ҳам фойдаланиш мумкин. Барча ҳолларда ютиш
муҳитидан ўтаѐтган ҳаво тезлиги махсус реометрлар ѐрдамида белгиланади. Олиниши зарур
бўлган ҳаво намунасининг ҳажми аниқланаѐтган кимѐвий моддани аниқлаш услубий
тавсияномасидан кўрсатилган бўлади. (тезлик л/мин да ва вақт).
2. Олинган ҳаво намуналари таркибидаги кимѐвий моддаларни аниқлаш усуллари. Бу
мақсадлар учун фойдаланиладиган аниқлаш услублари аввало фақат
айнан шу моддани
аниқлаш учун қўлланилиши, етарли даражада ―сезгир‖ камида аниқланаѐтган модданинг йўл
270
қўйиб бўладиган меъѐрининг (РЭМ) 0,5 қисмини аниқлаб олиш қобилиятига эга бўлиши
шарт. Аниқлашнинг умумий хатоси 25 % дан ошмаслиги керак.
Кимѐвий моддаларни аниқлашда бир неча турдаги усуллардан фойдаланилади:
1. Оптик усул – калометрия (ранг зичлигини аниқлаш), нафелометрия (лойқаланиш
зичлигини аниқлаш), спекетрометрия, фотометрия, люминесцент услуб ва бошқалар. Бу усул
махсус асбоб-ускуналар ѐрдамида олиб борилади (калометрия, фотометр, нефелометр,
спектротомометр ва бошқалар);
2. Электрокимѐвий усул –
полярография, кулонометрия, потенциометрия, амперметрия,
титрлаш ва бошқалар. Бу усул ѐрдамида реакция натижасида
эритмадан электр токи
ўтишиниг ўзгариши аниқланади.
3. Хроматография усули – суюқлик, газ, қоғоз, ингичка қатлам хроматографиялари.
Аниқланаѐтган кимѐвий моддани маълум шароитларда олиниш хусусиятлари бўйича
аниқлаш. Бу таҳлиллар махсус хроматография (тсвет – 199, спекрот ва бошқалар). БIIН – 170
каби асбобларда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: