Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – А 
2 – А 
3 – Б 
4 – Б 
5 – Г 
6 – Б, В 
7 – В 
8 – Б 
9 – Г, Д 
10 – А, В, Д 


225 
IV боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА МЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛНИ 
ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ ВА УНИНГ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ 
УСУЛЛАРИ. 
 
Мавзунинг мақсади: 
талабаларда меҳнат гигиенаси врачининг метеорологик омил 
кўрсаткичларини текшириш, уларга гигиеник баҳо бериш, омил таъсирида организмда 
вужудга келадиган физиологик ўзгаришларни текшириш, иш шароитларини яхшилашга 
қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқариш фаолияти бўйича амалий кўникма ҳосил этиш. 
Меҳнат гигиенасининг олдига қўйган асосий вазифаларидан бири ишлаб чиқаришда 
ишловчиларнинг юқори даражадаги ишлаш қобилиятини ва саломатлигини сақланишини 
таъминловчи иш шароитларини яратишга эришишдир. 
Ишлаб чиқариш шароитида доимий равишда таъсир этувчи омиллар қаторига 
метеорологик омил киради. Метеорологик омил ҳавонинг физик ҳолати (ҳарорати, намлиги 
ва ҳаракат тезлиги) инфрақизил нурлар интенсивлиги билан белгиланади. 
Метеорологик омил кўрсаткичлари, айниқса ҳавонинг физик ҳолати, ўта 
ўтказувчанлик хусусиятига эгадир. Чунки улар аввало технологик жараѐннинг иссиқлик 
физик хусусиятлари, иқлим шароити, йил фасли ишлаб чиқаришни, иш хоналари, иш 
жойларини ташкил этилганлиги ва бир қанча бошқа сабаблар билан боғлиқдир. 
Шу сабабли ишлаб чиқариш шароитида (очиқ ҳавода ва ѐпиқ хоналада) метеорологик 
омил тўла кўринишларда таъсир этиш мумкин. 
Метеорологик омил бевосита организмнинг иссиқлик ҳолатига таъсир кўрсатиш йўли 
билан физиологик жараѐнларда ўзгаришлар вужудга келтиради. Бу ўзгаришлар ўз навбатида 
иш қобилиятининг камайиши ва соғликнинг ѐмонлашувига олиб келиши мумкин. Шу 
сабабли меҳнат гигиенаси врачининг, бошқа омиллар қатори, метеорологик омилга гигиеник 
баҳо бериш унинг салбий таъсирини олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш асосий 
вазифалари қаторига киради. 
Ишлаб чиқаришдаги метеорологик омил деб иш шароитида ишловчиларнинг 
иссиқлик ҳолатига таъсир этувчи физик омиллар йиғиндисига айтилади. 
Буларга ҳавонинг физик ҳолати (ҳарорати, намлиги ҳаракат тезлиги) атрофни ўраб 
турган сатҳлар ҳарорати ва иссиқлик нурланишлари киради. Ишлаб чиқариш шароитида 
метеорологик шароитлар турли кўринишда бўлади: комфорт, иссиқлик таъсир этувчи 
(конвекцион иссиқлик ва иссиқлик нурланиши таъсири алоҳида ва биргаликдаги ҳоллари) 
совуқ ҳарорат таъсир этувчи, ўзгарувчан, намлик таъсир этувчи ва бошқалар. 
Метеорологик омил кўрсаткичлари: 

ҳаво ҳарорати - бу ҳаво молекуласида мавжуд иссиқлик миқдоридир целсий 
градусида (
0
C) ўлчанади. 

ҳавонинг намлиги бу ҳаво таркибида мавжуд намлик миқдори (нисбий намлик) % 
кўрсаткичда аниқланади 

ҳаво ҳаракати тезлиги ҳаво қатламлари орасидаги ҳароратдаги фарқга боғлиқ бўлиб 
м/с да аниқланади. 

иссиқлик нурланиши ѐки инфрақизил нурланишлар деб 760 нм 1 мм тўлқиннинг 
узунлигига эга бўлган электромагнит тўлқинларга айтилади. 
Бу нурланишлар манба бўлиб ҳар қандай иссиқ тана ҳисобланади. Булар ҳамиша 
баланд ҳароратли танадан паст ҳароратли тана томон йўналган бўлиб ўз йўлида бевосита 
ҳаво ҳароратига таъсир кўрсатмайдилар, ютилган жойида иссиқлик вужудга келтирадиган. 
Иссиқлик (инфрақизил нурланишлар даражаси Вт/м
2
бирлигида аниқланади. 
Меҳнат гигиенаси врачи метеорологик омилга гигиеник баҳони беришни қуйидаги 
масалаларни ҳал этишда бажаради. 

огоҳлантирувчи санитария назоратида қурилиб (таъмирланиб) ишга туширилаѐтган 
корхоналарга (цехлардаги); соғломлаштириш чора-тадбирлари самарадорлигига баҳо 
беришда; 

режа бўйича мукаммал санитария текширувлари ўтказилишида; 


226 

ҳаво намуналарини олиш (санитария кимѐ текширувлари ўтказишда ); 

ишловчилар физиологик ҳолатини ўрганишда; 

касб билан боғлиқ ва умумий касалликлар сабабларини аниқлашда; 

жорий 
этилган 
(ўзгартирилган) 
соғломлаштириш 
чора-тадбирларининг 
самарадорлигини аниқлашда ва бошқа. 
Метеорологик омилга баҳо бериш қуйидаги босқичларда олиб борилади: 
1.
Технологик жараѐннинг ўрганиш (ҳаво ҳолатига таъсир этувчи омиллар ва улар 
манбаларини аниқлаш, таъсир этиш шароитларини ўрганиш, инфрақизил нурлар 
манбаларини ва нурланиш тарқалиши сабабларини аниқлаш, мавжуд соғломлаштириш чора-
тадбирларини ўрганиш). 
2.
Иш хоналари эскизларини (нусхаларини) чизиш ва унда текширув ўтказилиши лозим 
бўлган нуқталарни аниқлаш. 
3.
Асбоб-ускуналар ѐрдамида текширувлар ўтказиш. 
4.
олинган натижаларни амалдаги ҳужжатларда келтирилган нормаларга нисбатан 
баҳолаш. 
5.
Талабларга жавоб бермайдиган метеорологик шароитни яхшилаш чора-тадбирларини 
ишлаб чиқариш. 
Юқорида келтирилган босқичлар асосан меҳнат гигиенаси врачи томонидан олиб 
борилади. Асбоб ускуналар ѐрдамида омил кўрсаткичларини ДСЭНМларнинг санитария-
гигиена лаборатория ходимлари томонидан олиб борилади. Бу ишларни бажарилиши хақида 
меҳнат гигиенаси врачи лаборатория ва талабнома беради (қачон, қаерда, қай шароитда 
тадқиқотлар ўтказилиши кўрсатилади). 
ДСЭНМ таркибида лабораторияси бўлмаган ҳолда текширишлар меҳнат гигиенаси 
бўлими ходимлари томонидан олиб борилиши лозим. Бу мақсадларда катта корхоналар 
қошида мавжуд махсус лабораториялар (иш шароитларини ўрганувчи) хизматидан 
фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish