Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

5.5. Кабел тармоқларининг қаровлари 
Кабел тармоқининг ишончли ва хавфсиз ишлаб туриши учун унинг 
доимий қаровлари ўтказиб турилиши зарур. Кабел трассаси бўйлаб айланиб 
чиқилиши ва кўздан кечирилиши зарур. Мунтазам қаровлар кабел 
трассаларида қуйидаги муддатларда ўтказилади: кучланиши 1 кВ дан юқори 
бўлган тармоқларда-жойлардаги йўриқномаларга кўра, лекин камида 3 ойда 
бир марта. Кабел охири муфталари – 6 ойда бир кучланиши 1 кВ дан паст 
бўлган кабелларда – 1 ойда бир марта. 
Назорат қаровлари муддатлари жойлардаги шароитлардан келиб чиқиб 
инженер-техник ходимлар томонидан аниқланади. 
Навбатдан ташқари қаровлар куч кабелларида баҳорда кучли ёмғир, қор 
эришидан кейин, қаттиқ шамол, тўфонлардан кейин ер юмшаб кўчиши хавфи 
бўлганда ўтказилади. Кабель трассаларини аниқлаб кузатишда қуйидагилар 
бажарилади: кабель трассаси ҳолатини текшириш, ерни ювилиб кетган, 
чўккан жойлари йўқлиги, уланишлар зарарланишлари, йўқлиги, турли бошқа 
каналлар, жарликлардан ўтиш жойларида кабель трассасининг ҳолати 
текширилади. Трасса чизиғида огоҳлантирувчи белгилар ва ёзувларнинг 
борлиги ва созлиги сақловчи плакатлар ва кўрсаткичларни борлигига ишонч 
ҳосил қилиш ва ҳолатини текширинг. 
Кабелларни бино деворларидан ҳаво электр узатиш тармоқлари 
таянчларидан ўтишда уларнинг механик зарарланишлардан ҳимояланганини 
охиридаги муфталарнинг созлиги занглаш аломатлари йўқлиги, кабель усти 
қопламаларини эзилмаганлиги, пачақланмаганлиги текширилади. 
Кабель тармоқлари яқинлашган жойларда электрлаштирилган темир 
йўл рельсларининг уланиш жойларининг ҳолати (100 метр радиусда). 
Кузатувларда, яъни очиқ ҳавода ётқизилган кабелларга кабель 
қудуқларидаги уланишлар муфталар ҳолатига алоҳида эьтибор бериш керак 
(маркировкаси борлиги, антикоррозион қопламалар ҳолати ва ҳокозо). 
Кабель трассаси кузатувлари ва қаровларидан кўринган барча 
дефектлар маҳсус журналга қайд қилиб борилади. Тезда йўқотилиши зарур 
бўлган носозликлар ҳақида ходим раҳбарига зудлик билан хабар етказиши 
зарур. Инженер-механик ходимлар қайд қилинган носозликларни йўқотиш 
бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар. 
Кузатувлар ва қаровлар пайтида кабель трассасида ТХК ва ТЭКга риоя 
қилиниши назорат қилинади. Кабель трассасининг қўриқланган зонасида 
эксплуатация ташкилоти билан келишилмай олиб борилаётган барча ер 
ковлаш ишларини тўхтатади, қоидалар бўзилганлиги тўғрисида далолатнома 
(акт) тузилади ва жойлардаги назоратчилар ёки милиция ходими чақирилади. 
Кабель тармоғи яқинида олиб борилидиган ишлар лойиҳаси кабелни 
эксплуатация ташкилоти билан келишилади ва кабелни соз ҳолда ишлашини 


63 
таминловчи тадбирлар кўзда тутилади. Техник эксплуатация қоидалари 
бўйича ер ковлаш машиналари кабель трассасидан 1метрдан ортиқ масофада 
ишлаши зарур. 
Кабель трассаси устида эса 0,4 метргача чуқурликда ишлаш махсус 
руҳсат билан, йўл қўйилади. Ерга қозиқ қоқиш ёки ер тупроғини зичловчи 
машиналар кабелдан 5 метр масофадан ортиқ жойда ишлаши руҳсат этилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish