Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

SF
уланганда реле манбага уланади ва айни 
вақтда секундомер уланади. Потенциометр 
RP
дан таъминланувчи реле 
К.Т
ишга тушганда унинг контактлари ё секундомер чулғамини қисқа 
туташтиради (14.2-расм, а), ёки унинг занжирини узади (14.2-расм, б). Ишлаш 
вақтининг давомлилиги тахминан бешта синаш натижаларининг ўртача 
қийматидан аниқланади. ¡згармас ток вақт релесини текширишда реле 
ғалтакларини таъминлаш учун ўзгармас ток манбаи бўлиши керак. 


189 
14.2-расм. Контактлар уланганда (а) ва ажралганда 
(б)
реленинг ишлаш 
вақтини аниқлаш учун секундомерни улаш схемалари 
Реле контакторли аппаратурали занжирлардаги нуқсонларни топишнинг 
энг самарали усули электр занжирлар қаршилигини махсус асбоблар масалан 
Ц-56/1, ёрдамида текширишдан (жиринглатиб кўриш-дан) иборат. Бу 
асбоблар ёрдамида занжирларнинг О дан 5 МОм гача бўлган қаршиликлари 
ўлчанади. Ёпиқ усулда монтаж қилинган ва узоқ масофага ўтказилган улаш 
симлари ёки кабелларини текширишда ёки ҳар хил хоналардаги улаш 
тармоқларини топишда ишни икки киши телефон трубкалари ёрдамида олиб 
боради (14.3-расм). Батареянинг бир қутби кабел қобиғига, ноль симга ёки 
ерга улагичнинг умумий контурига уланади. Телефон трубкасининг бир учи 
батареянинг бошқа қутбига, трубканинг бошқа учи эса текширилаётган 
симларнинг бирига уланади. Текширилаётган кабелнинг бошқа учига телефон 
трубкаси расмда кўрсатилгандек уланади. 
Жиринглатиб текширишда биринчи текширувчи телефон трубкасини 
симлардан бирига, иккинчи текширувчи ўз трубкасини галма-галдан ҳар бир 
симга улайди. Текширилаётган сим икки томондан уланиб, телефон трубкаси 
шовқин эшитилганда гаплашиш мумкин. Бу тармоқ белгилаб қўйилади, 
сўнгра бу операция бошқа симларда ҳам бажарилади. Агар шовқин 
эшитилмаса, демак, сим ёки тола узилган бўлади. 
14.3-расм. Телефон трубкалари ёрдамида электр занжирларини 
жиринглатиб (прозвонка килиб) текшириш 
Контактсиз тизимларига хизмат кўрсатиш контактли системаларга 
хизмат кўрсатишдан фарқ қилади. Масалан, реле контакторли занжирлардаги 
нуқсонларни 
топишнинг 
асосий 
усули 
ҳисобланган 
жиринглатиб 
текширишни бу системаларда қўллаб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, очиқ ва ёпиқ 
транзисторларнинг қаршиликлари охирги қийматларга эга бўлиб, улар бўйича 
электр схемасининг ҳолати тўғрисида тўғри хулоса чиқариш мумкин эмас. 
Бундан ташқари, контактсиз элементларнинг занжири, айниқса, 
микросхемалар, жиринглатиб текширишда ишлатилаётган кучланишнинг 
миқдори ва қутблилигига сезгирдир. Кучланишнинг ошиб кетиши ёки 
қутбнинг алмашиб қолиши ишлаётган элементларнинг ишдан чиқишига олиб 
келиши мумкин, шу сабабли контактсиз бошқариш схемалари системанинг 
ёки алоҳида модулнинг кириш учига логик сигналлар тўпламларини бериш 
билан ҳамда текширувчи тест сигналлари бериш билан текширилади. 
Контактсиз бошқариш системаларини текширишнинг асосий тури 
системанинг 
ишлашини 
текширишдир. 
«Логика-Т» 
системаси 
элементларининг ишлашини текшириш учун система махсус текшириш 


190 
блоки (БК) дан фойдаланилади. Бу блок ёрдамида нуқсонлар текшириш 
жадваллари бўйича топилади. Микросхемалар асосида яратилган контактсиз 
логик қурилмаларни текшириш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилинади: 
ИМС схемаларидаги сигналларни кузатиш учун электрон осциллографдан 
фойдаланилганда унинг комплектига кирувчи чиқарма бўлгичли ва коаксиал 
кабелли улчаш симлари ишлатилади; осциллографнинг умумий нуқтаси 
схеманинг ноль нуқтаси шинасига, сигналини кузатиш керак бўлган нуқтага 
иложи борича яқин қилиб уланади; электрон улчаш асбоблари ва электрон 
осциллографларнинг иккиламчи чулғами ерга уланган 220/220 ёки 380/220 В 
ли ажратиш трансформатори оркали ток билан таъминланади. 
Микроэлектрон техникага хизмат кўрсатишда электрон осциллографлар 
(Cl-15, C1-19), кучланиш ва токни, частотани (43-1, 43-41), қаршиликни, 
индуктивлик ва сиғимни (Р353, М218, Е8-2) ўлчайдиган асбоблардан 
фойдаланилади. Кичик қувватли (Л2-22, Л2-43) ва катта қувватли (Л2-42) 
транзисторларнинг, интеграл микросхемаларнинг (Л2-41) параметрларини 
текширадиган асбоблар алоҳида аҳамият касб этади. Микроэлектрон 
қурилмалари бўлган бошқариш тизимларига хизмат кўрсатишда ишлаб 
турган жиҳозларнинг нуқсонларини топишга алоҳида эътибор берилади, 
бунинг учун жиҳозлар ишини мантиқий таҳлил қилишдан, диагнозтика 
воситалари маълумотларидан фойдаланилади. Бу маълумотлар асосида 
солиштириш усулидан фойдаланилади, яъни бузилган деб тахмин қилинган 
блок ишга яроқлиси билан алмаштириб кўрилади. Агар блок 
алмаштирилгандан кейин система яхши ишласа, нуқсон шу блокдан 
қидирилади. Нуқсонларни қидиришнинг бундай усули эҳтиёт блоклар 
мавжудлигида айниқса самаралидир, чунки жиҳознинг тезда сафга 
қайтарилишини 
таъминлайди. 
Солиштириш 
усули 
билан 
бирга, 
текширишнинг тестли усулидан ҳам фойдаланилади. Бунда текширилаётган 
блокдан махсус тест-программалар ўтказилади. Текширишнинг бу усули 
вақт-вақтида ёки қисқа муддатда такрор содир бўлиб турадиган нуқсонларни 
аниқлашда айниқса самаралидир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish