93
http://www.google.ru
http://www.rambler.ru
http://www.yandex.com
http://www.yahoo.com
Ушбу машҳур қидирув тизимларининг ҳар
бири оддий ва батафсил
кенгайтрилган қидирув ҳамда матнли, расм, мусиқа, видео ва бошқа турли
шаклдаги ахборотларни қидириш имкониятини тақдим этади. Бу
турдаги
ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиб ихтиѐрий фойдаланувчи ўзига
керакли бўлган ихтиѐрий турдаги маълумотни қидириб топиши ва ундан
фойдаланиши мумкин. Агар сизга бирор маълумот керак бўлиб,
лекин сиз
унинг қаерда ва қандай кўринишда жойлашганлигини билмасангиз, у ҳолда шу
каби ахборот – қидирув тизимларидан фойдаланинг.
Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари.
Ахборот қидирув
тизимлари – бу веб-сайт ҳисобланиб Интернет тармоғида ахборотларни
қидириш имкониятини тақдим этади. Бунда юқорида санаб ўтилганидек Google
и Yahoo дунѐдаги энг машҳур қидирув тизимларидан ҳисобланади.
Бизнинг
94
давлатимизда WWW.UZ ахборот-қидирув тизими қидирув сўровлари бўйича
илғорлардан биридир. Бундан ташқари Интернет тармоғида маълум соҳада
ишлайдиган ихтисослашган қидирув тизимлари ҳам мавжуд. Булардан энг
оммабоплари:
“КтоТам”
–
инсонлар
тўғрисидаги
ахборотларни
қидиришга
мўлжалланган янги турдаги ахборот-қидирув тизими. Бунда инсонларни исми,
шарифи,
фамилияси, касби, лавозими ва унвони ҳамда ташкилот ва бошқа
инсонлар орқали топиш мумкин.
“Tagoo”
– мусиқаларни қидиришга мўлжалланган қидирув тизими. Бошқа
қидирув тизимларига нисбатан ушбу тизим ўзининг кенгайтирилган мусиқа
базасидан ва бошқа сайтларнинг mp3 ресрусларидан қидириб уларнинг
рўйхатини шакллантиради. Сўровда мусиқа номини, унинг ижрочисини ҳамда
альбом номларини ҳам киритиш мумкин.
“Truveo”
– Интернетнинг турли ресурсларидаги видеоматериалларни
қидиришга ихтисослашган ахборот – қидирув тизими. Бу тизим орқали он-лайн
видео ҳамда теледастурлар намойишларини ҳам қидириб топиш мумкин.
“Kinopoisk”
– филмлар тўғрисидаги ахборотларни қидириш тизими.
Қидирув вақтида
фильмнинг номи, чиққан йили, жанри, ишлаб чиққан давлат
номи, компания номи, актерлар исмлари ҳамда
режиссерлар ва сценарий
муаллифлари исм шарифларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
“Ebdb”
–
электрон
кутубхоналардан
китобларни
қидиришга
ихтисослашган ахборот-қидирув тизими. Ушбу сайтнинг маълумотлар базасида
электрон кўринишда тарқатиладиган адабиѐтларнинг кўплаб машҳурлари
тўпланган. Қидирув натижалари китоб номлари бўйича гуруҳланади.
“Улов-Умов”
– резюме ва вакант жойларни қидириш тизими. Бунда
қидирув жараѐнида карьера ва ишга бағишланган ҳамда ижтимоий тармоқ ва
бошқа сайтлар вакансиялари текширилади ва рўйхати шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: