187
эксплуатация қилиш, хизмат шартларини ишлаб чиқариш, хизмат тўловларини
йиғиш ва техник хизмат курсатиш вазифалари киради.
Мобил интернет
- WAP протоколи асосида интернетдан симсиз
фойдаланиш технологияси. Мобил алоқа тармоқларида сўровларни узатиш
учун маълумотларни пакетли узатиш хизмати GPRS ѐки
CSD транспорт
вазифасини бажариши мумкин. Юқори даражали хизматни, айниқса бизнесни
самарали бошқариш имкониятини таъминлайди.
Мобил телефон
- мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати
тури. Мобил телефон аста-секин компьютер, факс аппарати, телефон аппарати,
қайдлар китобчаси вазифаларини бажарувчи кўп мақсадли
абонент тизимига
айланмоқда. Бунинг учун аппарат клавиатура ва экранга эга.
Мобил тизим
- ҳаракатланувчан ва ҳаракатланмайдиган абонентларнинг
бир-бири билан ўзаро ишлашини таъминловчи коммуникация тармоғи хизмати.
Мобил тизимлар ер усти ва сунъий йўлдош тармоқларида ташкил этилади.
Улар, шунингдек, уяли пакетли радио тармоқларида, жумладан уясимон
рақамли пакетли маълумотлардан фойдаланганда ҳам кенг қўлланилади.
Натижада мобил алоқа тармоқлари, яъни ҳаракатланувчан мобил алоқа
тизимлари ташкил этилади.
Онлайн
-
1. Сизнинг компьютерингиз хост-тизим билан уланган режим ҳамда
компьютерингиз
FTP-сервер, WWW-сервер ва бошқа умумий фойдаланиш
мумкин бўлган тизим билан уланганда бевосита хизматни тақдим қилиш.
Ўзгача қилиб айтганда, фойдаланувчи билан бевосита ўзаро алоқада ишлаш
режими (фойдаланувчи талабномаларининг пакет ишлаш тизимларидан фарқи).
2.
Электрон, тармоқли нашрларга, маълумотлар базаларига нисбатан.
Масалан, онлайн журнал; онлайн ҳужжатлар; онлайн ѐрдам ва ҳ.к.
Оператор
-
1. Ахборотни киритиш, сақлаш, унга ишлов бериш, узатиш ва чиқариш
билан боғлиқ
амалларни бажарувчи белги, инсон ѐки ташкилот.
2. Дастурлашда – маълумотларга ишлов бериш жараѐнида бажарилаѐтган
ишлар. Бажарилиши зарур бўлган ишлов амал белгиси билан белгиланади ва бу
амалга зарур бўлган маълумотларнинг аниқ қийматлари берилади. У функция
деб ҳам аталади.
3. Тизим ѐки тармоқ ишини бошқариш билан боғлиқ ишловларни
бажарувчи инсон.
4. Тармоқнинг ривожланишини ва бошқарувини таъминловчи ташкилот.
Оптик тармоқ
- ѐруғлик сигналлари узатадиган коммуникация тармоғи.
Оптик коммуникация тармоғи, бир-бири билан уланган оптик коммутация
боғламаларидан ва оптик каналли абонент тизимларидан ташкил топади.
Офлайн
-
1. Фойдаланувчининг компьютери боғлама
компьютери билан уланмаган
ҳолат.
2. Телефон линияси билан уланмаган, аммо, бу тизим билан ишлаш учун
фаоллаштирилиши мумкин бўлган ихтиѐрий қурилма.
188
Рақамли тармоқ
- дискрет сигналлар узатадиган ва уларга ишлов
берадиган коммуникация тармоғи. Рақамли тармоқлар аналог тармоқларга
нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Бу биринчи навбатда шовқинга юқори
бардошлилик, микропроцессор ва хотира қурилмаларидан
кенг фойдаланиш,
канал ҳосил қилувчи аппаратларнинг оддийлиги. Локал, ҳудудий ва глобал
тармоқлар фақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: