Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Жуда хавфли 
вирусларга ахборотнинг махфийлигини бузилишига, йуқ 
қилинишига, қайтарилмайдиган турланишга (шифрлаш хам шу қаторда) хамда 
ахборотдан фойдаланишга тусқинлик қилувчи ва натижада аппарат 
воситаларнинг ишдан чиқишига ва фойдаланувчилар соглигига шикаст етишига 
сабаб булувчи вируслар киради. 
Ишлаш алгоритмининг хусусиятлари буйича вирусларни иккита синфга 
ажратиш мумкин. 
тарқалишида яшаш маконини узгартирмайдиган тарқалишида яшаш 
маконини узгартирадиган. 
Яшаш маконини узгартирмайдиган вируслар уз навбатида иккита гуруҳга 
ажратилиши мумкин. 

вируслар-«йулдошлар» (companion), 

вируслар-«қуртлар» (worm). 
Вируслар-«йулдошлар» файлларни узгартирмайди. Унинг таьсир 
механизми бажарилувчи файлларнинг нусхаларини яратишдан иборатдир. 
Вируслар-«қуртлар» тармоқ орқали ишчи станцияга тушади, тармоқнинг 
бошқа абонентлари буйича вирусни жунатиш адресларини хисоблайди ва 
вирусни узатишни бажаради. Вирус файлларни узгартирмайди ва дискларнинг 
юклама секторларига ѐзилмайди. Баьзи бир вируслар-«қуртлар» дискда 
вируснинг ишчи нусхасини яратади, бошқалари фақат хисоблаш машинасининг 
асосий хотирасида жойлашади. 
Алгоритмларнинг мураккаблиги, мукаммалик даражаси ва яшириниш 
хусусиятлари буйича яшаш маконини узгартирадиган вируслар қуйидагиларга 
булинади: 
1.
талаба вируслар; 


119 
2.
«стелс» вируслар (куринмайдиган вируслар); 
3.
полиморф вируслар. 
Талаба-вируслар малакаси паст яратувчилар томонидан яратилади. Бундай 
вируслар, одатда, резидент булмаган вируслар қаторига киради, уларда купинча 
хатоликлар мавжуд булади, осонгина танилади ва йуқотилади. 
«Стелс» вируслар малакали мутахасислар томонидан ярятилади. «Стелс»-
вируслар операцион тизимнинг шикастланган файлларга мурожаатларини 
ушлаб қолиш йули билан узини яшаш маконидагилигини яширади ва 
операцион тизимни ахборотнинг шикастланмаган қисмига йуналтиради. Вирус 
резидент хисобланади, операцион тизим программалари остида яширинади, 
хотирада жойини узгартириши мумкин. «Стелс» -вируслар резидент антивирус 
воситаларига қарши таьсир курсата олиш қобилиятига эга. 
Полиморф вируслар хам малакали мутахасислар томонидан яратилади, ва 
доимий танитувчи гуруҳлар-сигнатураларга эга булмайди. Оддий вируслар 
яшаш маконининг захарланганлигини аниқлаш учун захарланган обьектга 
махсус танитувчи иккили кетма-кетликни ѐки символлар кетма-кетлигини 
(сигнатурани) жойлаштиради. Бу кетма-кетлик файл ѐки секторнинг 
захарланганлигини аниқлайди. Полиморф вируслар вирус танасини 
шифрлашдан ва шифрлаш программасини турлантиришдан фойдаланади. 
Бундай узгартириш эвазига полиморф вирусларда кодларнинг мувофиқлиги 
булмайди. 
Маълум вируслар билан ишлашда кулайликни таъминлаш максадида 
вируслар каталогидан фойдаланилади. Каталогда вирусларнинг куйидаги 
стандарт хусусиятлари тугрисидаги маълумот жойлаштирилади: номи, 
узунлиги, захарланувчи файллар, файлдаги урни, захарлаш усули, резидент 
вируслар учун асосий хотирага жойлаштириш усули, келиб чиқарадиган 
натижалари, заракунандалик вазифаларининг борлиги (йуклиги) ва хатоликлар. 
Каталогларнинг мавжудлиги вирусларни тавсифлашда уларнинг стандарт 
хусусиятлари ва таъсирларини тушириб колдириб, факат узига хос 
хусусиятларини курсатишга имкон беради. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish