106
фойдаланишга рухсат берилган субъектдан ҳақиқий объектни яширишдан
иборат. Экранловчи агентларнинг ўзаро алоқа иштирокчиларига таъсири йўқ.
Тармоқлараро экраннинг манзилларни трансляциялаш функцияси ҳақиқий
ички манзилларни ташқи абонентлардан яшириш учун мўлжалланган. Бу
тармоқ топологиясини яшириш ва агар ҳимояланган тармоқ учун етарли
миқдорда манзиллар ажратилмаган бўлса, янада кўпроқ сондаги манзиллардан
фойдаланишга имкон яратади.
Тармоқлараро экран махсус журналларда ҳодисаларни қайд қилиб боради.
Бирор аниқ талаб бўйича экранни созлаш орқали журналларни юритиш
имконияти назарда тутилган. Ёзувлар таҳлили ўрнатилган қоидаларни бузишга
бўлган бузғунчиларнинг уринишларини қайд қилиш ва уларни аниқлаш
имконини беради.
Экран симметрик эмас. У «ташқи» ва «ички» тушунчаларини фарқлай
олади. Экран ички соҳани назоратсиз ва адоватли бўлган ташқи муҳитдан
ҳимоясини таъминлаб беради. Шу билан бирга экран ҳимояланган тармоқ
субъектлари томонидан оммавий тармоқ объектларидан фойдаланишни
чеклашни ҳам таъминлайди. Фойдаланишга рухсат берилган субъектнинг
ваколатлари бузилган ҳолатда унинг иш фаолияти блокировка қилинади ва
барча керакли маълумотлар журналга ѐзиб қўйилади.
Тармоқлараро экранларга қуйидаги замонавий талаблар қўйилади:
1. Асосий талаблар – бу ички тармоқнинг хавфсизликни таъминлаш ва
ташқаридан уланишлар ва алоқа сеансларини тўлиқ назорат қилиш.
2. Экранловчи тизим ташкилотнинг хавфсизлик сиѐсатини оддий ва тўлиқ
юритиш учун қувватли ва мосланувчан бошқариш воситаларига эга бўлмоғи
даркор.
3. Тармоқлараро экран локал тармоқ фойдаланувчиларига сездирмасдан
ишлаши ва улар томонидан рухсат этилган амалларни бажаришларига халақит
бермаслиги лозим.
4. Тармоқлараро экран кўп миқдордаги мурожаатлар билан блокировка
қилиб қўйишни ва ишдан чиқишининг олдини олиш учун, унинг процессори
тез ишлай олиш, пик режимларида кирувчи ва чиқувчи оқимларни етарли
даражада самарали қайта ишлай олишга улгуриши лозим.
5. Хавфсизликни таъминлаш тизими ҳар қандай ташқи ноқонуний
таъсирлардан ҳимояланган бўлиши лозим, чунки бу таъсирлар ташкилотнинг
конфеденциал маълумотларини очиш калити бўлиши мумкин.
6. Экранни бошқарув тизими олисдаги филиаллар учун ҳам ягона
хавфсизлик сиѐсатини юритишни марказлашган ҳолда таъминлаш имкониятига
эга бўлмоғи лозим.
7. Тармоқлараро экран фойдаланувчиларнинг ташқи уланишлари орқали
фойдаланишга рухсат беришнинг муаллифлаштириш воситаларига эга бўлмоғи
керак. Бу ташкилот ходимларини хизмат сафарида ҳам тармоқдан
фойдаланишларига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: