Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Ахборотни тасвирлаш усуллари, дастурий ускуна



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

4. Ахборотни тасвирлаш усуллари, дастурий ускуна.
Модель яратилгандан сўнг дастурий маҳсулотга боғлиқ ҳолда ахборотни 
тасвирлаш усулини аниқлаб олиш керак. Кўпчилик МББТ да маълумотларни 
икки хил кўринишда сақлаш мумкин: 
– шакллардан фойдаланиб; 
– шакллардан фойдаланмасдан. 
Шакл
– фойдаланувчи томонидан базага маълумотларни киритиш учун 
яратилган график интерфейсдир. 
5. Объектнинг компьютер моделининг синтези ва уни яратиш 
технологияси.
Танлаб олинган дастурий маҳсулотнинг ускунавий имкониятларини кўриб 
чикиб, компьютерда МБни бевосита яратишга киришиш мумкин. МБнинг 


69 
компьютер моделини яратиш жараѐнида ҳар қандай МББТ учун типик бўлган 
айрим босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
а) МББТни ишга тушириш, МБнинг янги файлини яратиш ѐки олдиндан 
яратилган базани очиш; 
б) дастлабки жадвални ѐки жадвалларни яратиш; 
в) экран шаклларини яратиш; 
г) МБни тўлдириш. 
МБни тўлдириш икки кўринишда олиб борилади: жадвал кўринишида ва 
шакл кўринишида. Бунда сонли ва матнли майдонларни жадвал кўринишида, 
MEMO ва OLE туридаги майдонларни шакл кўринишида тўлдириш лозим. 
6. Яратилган МБ билан ишлаш.
МБ билан ишлаш деганда қуйидаги имкониятлар назарда тўтилади: 
– керакли ахборотларни излаш; 
– маълумотларни саралаш; 
– маълумотларни танлаб олиш; 
– чоп этиш; 
– маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш. 
МБ яратиш босқичлари ва унда ишлаш тамойиллари билан қуйида 
Microsoft Access МББТ мисолида танишиб чиқамиз. 
МББТ билан ишлаганда экранга ишчи майдон ва бошқарув панели 
чиқарилади. Бошқарув панели менюни, ѐрдамчи бошқарув соҳасини ва ѐрдам 
бериш сатрини ўз ичига олади. Уларнинг экранда жойлашиши турлича бўлиб, 
конкрет дастур хусусиятларига боғлиқ. Айрим МББТлар экранга директивалар 
ойнасини (буйруқлар ойнасини) ѐки буйруқлар сатрини чиқариш имкониятига 
ҳам эга.
МББТнинг муҳим хусусияти – айрим амалларни бажариш учун оралиқ 
сақлаш буферидан фойдаланишидир. Алмашиш буфери нусхалаш ѐки кўчириш 
амалларини бажаришда нусха олинаѐтган ѐки кўчирилаѐтган маълумотларни 
вақтинча сақлаб туриш учун ишлатилади. Маълумотлар йўқотилгандан сўнг 
ҳам улар буферга жойлаштирилади ва янги маълумотлар қисми ѐзилгунча у 
ерда сақланиб туради. 
МББТ дастурлари етарли сондаги буйруқларга эга бўлиб, уларнинг ҳар 
бирида турли параметрлар (опциялар) бўлиши мумкин. Буйруқларнинг бундай 
тизими қўшимча опциялари билан биргаликда МББТнинг ҳар бир тури учун 
ўзига хос менюни ташкил этади. Менюдан бир буйруқни танлаш қуйидаги икки 
усулдан бири орқали амалга оширилиши мункин: 
– курсорни бошқариш тугмачалари ѐрдамида танланган буйруқ устига 
олиб бориш ва ENTER тугмачасини босиш; 
– танланган буйруқнинг биринчи ҳарфини клавиатурадан киритиш. 
МББТларнинг ўзига хос хусусиятларига қарамасдан, фойдаланувчи 
ихтиѐрига бериладиган буйруқлар тўпламини қуйидаги гуруҳларга бўлиш 
мумкин: 
– файллар билан ишлаш буйруқлари; 
– таҳрирлаш буйруқлари; 
– бичимлаш буйруқлари; 


70 
– ойналар билан ишлаш буйруқлари; 
– МББТнинг асосий ҳолатларида (жадвал, шакл, ҳисобот, сўров) ишлаш 
буйруқлари; 
– қўшимча маълумот олиш буйруқлари. 
МББТ билан ишлашни қуйидаги умумлашган технология асосида олиб 
бориш мумкин (4.1-расм). 
МБ жадвалларининг тузилмасини яратиш. 
МБнинг янги жадвалини шакллантириш МББТ билан ишлаганда жадвал 
тузилмасини яратишдан бошланади. Ушбу жараѐн майдонлар номларини, 
уларнинг турлари ва ўлчамларини аниқлашни ўз ичига олади.
Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш.
Деярли барча МББТлар жадвалларга маълумотлар киритиш ва уларни 
таҳрирлашга имкон беради. Бу ишларни икки усулда бажариш мумкин: 
– жадвал кўринишда таклиф этиладиган стандарт шакллар ѐрдамида; 
– фойдаланувчи томонидан махсус яратилган экранли шакллар ѐрдамида. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish