Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

КИРИШ 
 
Ахборот 
тизимлари 
ва 
технологиялари 
йилдан-йилга 
кишилик 
фаолиятининг турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Уларни яратиш, ишга 
тушириш ва ҳаѐтга кенг татбиқ этишдан мақсад – жамият ва инсон бутун ҳаѐт 
фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир. 
Ахборот 
тизими 
ва 
технологияларидан 
фойдаланиш 
бозор 
муносабатларининг глобаллашуви шароитида самарали бошқарувнинг муҳим 
воситаларидан бири саналади. Ҳозирда миллий иқтисодиѐтимизнинг бaрчa 
тaрмoқлaридa axбoрoт тизимлaрининг жадал ривoжлaниши дaвoм этмoқдa. 
Давлатимизнинг 
ижтимoий-иқтисoдий 
ривoжлaниш 
стрaтегиясида 
axбoрoтлaшгaн жaмиятни шaкллaнтириш шaрт-шaрoитлaрини ярaтишгa муҳим 
эътибор қaрaтилаѐтгaн бўлиб, бу бaрқaрoр ривoжлaниш йўлини тутгaн ҳaр бир 
жaмият учун xoс хусусиятдир.
Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, «Ахборот-коммуникация ва 
телекоммуникация технологиялари соҳасидаги чора-тадбирлар ва лойиҳаларни 
жадал амалга ошириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз ўзимизга шуни 
аниқ тасаввур этишимиз керакки, иқтисодиѐтнинг барча соҳаларига, кундалик 
ҳаѐтимизга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш 
бўйича туб ва ижобий маънодаги портлаш эффектини берадиган ўзгаришларни 
амалга оширмасдан туриб, ициқболдаги мақсадларимизга эришиш қийин 
бўлади. Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг 
кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишимиз, балки 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида юксак 
даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз зарур»
1

Шу нуқтаи-назардан, республикамизда axбoрoтлaшгaн жaмиятни 
шaкллaнтириш шaрт-шaрoитлaрини ярaтиш ва уни ривожлантириш, axбoрoт 
тизимлари негизида корхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ушбу 
фаолиятга 
замонавий 
ахборот 
технологияларини 
қўллай 
оладиган 
мутaxaссислaр мaлaкaсини мунтaзaм oшириб бoриш, мoбил вa турғун aлoқa, 
xaлқaрo вa шaҳaрлaрaрo aлoқa, мaълумoтларни узaтиш вa интeрнeт 
xизмaтлaрини кўрсaтиш масалаларига Халқаро телекоммуникация иттифоқи, 
Хaлқaрo элeктрaлoқa иттифoқи, Aлoқa сoҳaсидaги ҳудудий ҳaмдўстлик, Трaнс-
Oсиѐ-Еврoпa oптик тoлaли aлoқa мaгистрaли қўмитaси, “Intelsat” йўлдoшли 
aлoқa, Глобаллаштириш муаммолари институти каби бошқа қатор халқаро 
ташкилотлар ўзларининг амалий ҳиссаларини қўшмоқдалар. 
Жамиятни ахборотлаштириш деганда инсон фаолиятининг барча 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда бойитилган билимлар, ишончли 
ахборотлар билан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган 
комплекс чора-тадбирларни ҳамма жойларда татбиқ этиш тушунилади. Бундан 
шу нарса назарда тутилмоқдаки, замонавий ахборот тизимлари ва 
технологияларини ҳамма жойга татбиқ этиш қабул қилинажак қарорлар 
1
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотларни ва модернизация йўлини 
қатъият билан давом эттириш. // Халқ сўзи, 2013 йил 19 январь. 



самарасини оширади. Бу фақат миллий иқтисод ривожланишининг иқтисодий 
кўрсаткичлари ўсишинигина эмас, балки айни пайтда ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш, янги иш жойларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш 
даражасини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган 
фундаментал ва амалий фанларда сифатли илмий ютуқларга эришишни ҳам 
таъминлайди.
Ахборот худди анъанавий ресурслар каби излаб топиш, тарқатиш мумкин 
бўлган ресурсга айланди. Ушбу ресурснинг фойдаланадиган умумий ҳажми 
келгусида давлатларнинг стратегик имкониятини, шунингдек мудофаа 
қобилиятини ҳам белгилаб беради, дейишга жиддий асос бор. 
XXI асрга келиб, инсоният тарихида илк бор саноати ривожланган 
мамлакатларнинг ишлаб чиқаришида ахборот иш қуролига айланди. Моддий 
ишлаб чиқариш соҳасидан меҳнат ресурсларининг оғишмай ахборотлар 
соҳасига айланиб бориши тенденцияси тобора яққол сезилмоқда. Бунинг 
асосий сабаби шундаки, ишлаб чиқариш суръати ўсиши ва ривожланиши 
натижасида қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариш учун зарур бўлган ахборот 
ҳажми ошиб бораяпти.
Ахборот танқислиги билан боғлиқ бўлган бошқарув хатолари жуда 
қимматга тушади. Айни пайтда, бошқарув ва ишлаб чиқариш самарадорлиги, 
илғор технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланиш бўйича энг кўп 
ахборотга эга бўлган тизим ютиб чиқмоқда. 
Ахборот интеллектуал фаолиятнинг муҳим маҳсулоти саналади. Саноати 
ривожланган 
барча 
мамлакатларда 
ушбу 
маҳсулотларни 
ўз 
фойдаланувчиларига етказишнинг усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш 
ҳамда жорий этиш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу − ахборот 
тизимлари ва технологиялари саноатини яратишда ўз аксини топган. 
Ҳозирги кунда нафақат таълим соҳасига, балки миллий иқтисоднинг барча 
тармоқларига Интернет, электрон тижорат, электрон бизнес, виртуал тижорат, 
виртуал таълим, масофавий ўқитиш, виртуал стенд технологиялари кенг 
кўламда кириб келмоқда. 
Ахборот-коммуникация технологияларининг ҳаѐтимиз барча жабҳаларига 
кириб келиши спорт ва таълимни йўлга қўйиш механизмларини тубдан 
ўзгартириб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунга келиб ахборот тизими ва 
технологияларидан фойдаланиш иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилига 
айланди. Ахборотларга асосланиб, янги ахборот манбаларини яратмай
замонавий ахборот тизимлардан фойдаланмай, ривожланган ахборот базаси ва 
коммуникация тизимларини ташкил этмай туриб, самарали фаолиятни амалга 
ошириш мумкин эмас.




Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish