Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 264,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi264,06 Kb.
#230201
1   2   3   4
Bog'liq
suzish texnikasini takomillashtirish

 
 
 
Брасс 
- Брасс усулида кўкракда ѐки чалқанча, тахта билан ѐки тахтасиз оѐқлар 
ѐрдамида сузиш (қўллар сон олдида ѐки олдинга чўзилган). 
- Худди шундай, лекин масофада берилган тезликни сақлаган ҳолда 
оѐқлар билан энг кам миқдорда итарилишлар. 
- Қўллар олдинга чўзилган, оѐқларнинг брасс усулидаги ҳаракатлари 
ѐрдамида 10-12 м га шўнғиш. 
- Оқиб келмасдан қўллар билан брасс усули ва оѐқлар билан делфинча 
ҳаракатларнинг икки-уч жараѐнини навбатма-навбат алмаштириш билан сузиш. 
- Қўллар бош орқасида, оѐқлар билан сув тагига таянмасдан тик ҳолатда 
туриб, оѐқда чексиз брасс усулида ҳаракатлар билан иложи борича сувдан 
юқорироқ кўтарилиш. 
- Олдинги машқ, лекин сузувчи олдинга силжийди ва секин-аста гавдани 
ѐтиқ ҳолатга яқинроқ вазиятга келтиради. 
- Кўкракда ѐтган ҳолда, қўллар сон ѐнида, ияк сув юзасида, оѐқлар билан 
узлюксиз ва кенг бўлмаган брасс усулидаги ҳаракатлар ѐрдамида сузиш. 
- Олдинги машқ, лекин қўллар олдинга чўзилган. 
- Тиззалар жипслашган (пўкак тиззалар орасида қисилган), кўкракда ва 
чалқанча ҳолда оѐқлар билан брасс усулида ҳаракатлар ѐрдамида сузиш. 


- Қўлда брасс усулида ва оѐқлар билан делфинча узлюксиз ҳаракатлар 
ѐрдамида сузиш. 
- Олдинги машқ, лекин пўкаксиз, оѐқлар сув юзасида ва бўшашган. 
- Шунғишнинг икки-уч жараѐни (қўлда оддий эшишлар билан) ва сув 
юзасидаги ҳаракатлар жараѐни алмашиниб турган ҳолда ҳаракатларнинг ўзаро 
тўлиқ мослигида брасс усули билан сузиш. 
- Олдинги машқ, лекин шўнғиш сонгача бўлган узун эшишлар билан 
бажарилади. 
- Ҳаракатларнинг тўлиқ мослиги ва сонгача қўлда узун эшишлар билан 
10-12 м га брасс усулида шўнғиш. Старт ва бурилишдан сўнг гавданинг суйри 
ҳолатини ва сув юзасига чиққанда қўлланувчи қўлда узун эшишни 
такомиллаштириш учун фойдаланилади. 
- Қўлда иккита эшиш ва оѐқлар билан битта эшишни мослаштириб, брасс 
усулида сузиш. 
- Оѐқлар билан иккита эшишни ва қўлда битта эшишни мослаштириб, 
брасс усулида сузиш. 
- Ҳаракатларнинг тўлиқ мослигида брасс усулида сузиш, лекин 
оѐқларнинг тиззадан бошланган узлюксиз ва махсус калталаштирилган 
ҳаракатлари билан. 
- Олдинги машқ, лекин оѐқ ҳаракатлари техникасининг танланган 
варианти учун оддий брасс усулида сузиш билан навбатма-навбат (25-50 мдан). 
- Ҳаракат техникасининг айрим элементларига диққатни қаратиб, 
берилган суръат ва тезликда (параметлар доимий қийматлари ва уларни 
ўзгартириш) брасс усулида сузиш.
- Масофада берилган тезликни сақлаб, энг кам миқдордаги эшишлар 
билан брасс усулида сузиш. 
- Узлюксиз оѐқ ҳаракатлари (қўллар олдинга чўзилган) ва қисман зарурий 
биргаликдаги ҳаракатларнинг ўзаро мослиги маромидаги қўл ҳаракатларнинг 
секин-аста жалб қилиниши ѐрдамида брасс усулида сузиш. Ҳаракат бошида 


фақат панжалар, сўнгра билаклар, кейинчалик эса, йелкалар ҳам жалб 
қилинади. 
- Тезланиш ва қўл ва оѐқларнинг кетма-кет мослашувидан уларнинг 
қисман биргаликдаги мослашувига ўтиш билан ҳаракатларнинг ўзаро 
мослигида брасс усулида сузиш. 
- Енгилаштирилган шароитларда брасс усули билан сузиш, узун 
амортизаторда, илмоқ билан (лидерлик қилувчи сим арқон) ластлар билан. 

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish