Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЯНГИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ОДАМ АНАТОМИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЯНГИ 
ПЕДАГОГИКТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Қаххоров З.А, Исаева Н.З, Иброхимова Л.И. Примова.Г.А. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
ibroximova84@.ru 
Мамлакатдаги юз бераётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий 
ўзгаришлар янги ўқув фанларини киритишда янги таълим стандартларини 
ишлаб чиқиш эҳтиёжинигина эмас, балки ўқитиш методикасини 
ўзгартиришни ҳам талаб қилади. 
Давлатимиз ривожланишнинг демократик йўлини танлаган экан, 
ҳозир хар доимгидан ҳам кўпроқ жамиятни қарор қабул қилишда иштирок 
этишга жалб қилиш керак. Бу ўқув аудиторияси ишига ҳам тегишли: 
талабалар ва ўқувчилар машғулотларида янада актив бўлишлари керак. 
Таълим-тарбия жараёнида янги педагогик технологиялари ва ўқитишнинг 
интерактив методларни жорий этиш ва самарали фойдаланиш таълим 
олувчи ёшлар фаоллигини ошишига ёрдам беради. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида “Янги педагогик ва
ахборот технологияларидан фойдаланиб, талабаларни ўқитишни 
жадаллаштириш” кўзда тутилган. Педагогик технологияни
ўзлаштириб олган маҳоратли педагоглар учун мазкур усулнинг 
анъанавий усулдан кўра самарали эканлиги маълум. Бу эса педагоглар,
профессор- ўқтувчилар учун кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда 


303 
педпгогик технологияни ўзлаштириш ва амалда қўллаш зарурлигини 
билдиради.
Бу технологиялдардан бири ноанъанавий, яъни интерактив 
машғулот усулларидир. Лотинчадан “inter”-ўзаро, “action”-мулоқатдир. 
Интерактив усулларидан фойдаланишдан мақсад шуки, ўқув фаолиятини 
турли хил шаклда, қизақарли, сермазмун, энг муҳими самарали қилиб 
ташкил қилиш ва жадаллаштиришдир. Бунда талабанинг фикрлаш 
фаолияти фаоллашади, билими ортади, мустахкамланади, мулоқат 
фаолияти ривожланади, шахсияти шаклланади ва ўқув жараёнининг 
махсулдорлиги ортади. Маълумки, материални яхши ўзлаштириш учун 
шунчаки тинглаб, ёзиб ўтириш етарли эмас,балки шу материал устида 
фаол ишлаш, ўйлаб кўриш, мухокама қилиб чиқиш, ёрдамчи вазифалардан 
фойдаланиш керак. Хозирги пайтда педагогларнинг асосий вазифаларидан 
бири талабада эркин фикрлаш, ташабускорлик, мустақил шуғулланиш, 
мустақил ўқиш ва ривожланиш малакасини хосил қилишидир. Агар 
талабалар орасида машғулотлар ўз вақтида ҳамда талабалар ва ўқитувчи 
ўртасида ўзаро муносабатнинг юқори даражаси кузатилса, бундай ўқитиш
интерактив ўқитиш тури ҳисобланади. Бундай ўзаро муносабат одатда 
у ёки бу муаммони қандай ҳал қилиш ва таклиф этилган ечимни қанчалик 
мақбуллигини мухокама қилиш шаклида юз беради. 
Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, 
педагогик ва ахборот технологияларини укув жараёнида куллашга булган 
кизикиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай булишининг 
сабабларидан бири, шу вактгача анъанавий таълимда укувчи-талабаларни 
факат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган булса, замонавий 
технологиялар уларни эгаллаётган билимларини узлари кидириб 
топишларига, мустакил ўрганиб, тахлил килишларига, хатто хулосаларни 
ҳам ўзлари келтириб чикаришларига ўргатади. Ўкитувчи бу жараёнда 
шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига 
шароит яратади ва шу билан бир каторда бошкарувчилик, 
йуналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба 
асосий фигурага айланади. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish