ТАЛАБАЛАРНИ КИТОБ ЎҚИШГА ЎРГАТАЙЛИК
Ахмедов Ш.М., Ахадова З.А.
Тошкент Педиятрия тиббиёт институти
Китоб қуёш бўлса, мактаб бир жаҳон,
Унда камол топар, ҳақиқий инсон.
А.Жомий.
Охирги йилларда кўпчилик талабалар негадир китоб ўқишни
йиғиштириб қўйдилар, фақат ҳар кунга мавзу ёки балл олиш учун бир
мавзугина телефонга (расмга) тушириб олинади ва шу билан билим
чегараланади (энг қисқа билим). Гап ҳали тиббий (касбий) китоблар, ўқув
адабиётлари устида кетмоқда, бадиий адабиёт (китоб) ҳақида умуман
гапирмасак ҳам бўлади, нега бунчалик даражага тушиб қолмоқдамиз?
Китоб берган одобни ота-онанг беролмас,
Дили сўқур китобдан одоб гулин теролмас.
Ш.Шомухаммедов
Врач (бўлғуси врач) фан бўйича тиббий адабиётни, айнан китобни
ўзини ўқиши лозим, шундагина врачда қуйидаги шифокорлик қирралари
тарбияланади, ривожланади:
-
Врач нутқли, чиройли сўзлашувчи, муомалали бўлиши керак;
81
-
Врач бемор билан шундай содда ва ёқимли гаплашсинки, токи
бемор суҳбатдан сўнг ўзини енгил ҳис этсин;
-
Врачлик касби ҳар куни китоб ўқишни талаб этаркан, талаба
(бўлғуси врач) ҳозирдан бошлаб китоб ўқишни билиши керак;
-
Врач (бўлғуси врач) тиббиётдаги олимларни, устозларни
китобларини ўқиб юрсагина яхши врач бўлади-ку;
-
Врач(бўлғуси врач) беморга меҳрибон бўлиш учун, кечирувчи
ва камтар бўлиш учун, албатта ўзидан олдин ўтган олим-
шифокорларнинг китобларини кўп ўқиши керак-ку;
-
Врач(бўлғуси врач) маънавий бой бўлиши учун, баъзан ҳазил-
мутойибани
фойдали
ўринда
ишлатиш
учун
тажрибали
шифокорларни, олимларни китобларини ва тажрибаларини шахсан
ўзи ўқиши керак-ку;
Нега талабаларимиз китоб ўқимайди, нега шундай шарафли ва
мураккаб касбига юзаки қарайди, нега ҳеч бўлмаса касбий-тиббий
дарсликларни бошидан охиригача ўқимайди, ахир ҳар бир китобда,
дарсликда бу мавзунинг долзарблиги, аҳамияти ҳаётий хато-камчиликлари,
тажриба хулосалари мисоллари билан келтирилади-ку...
Наҳтоки, ҳаммасига қўл телефон сабабчи бўлса, ҳар кунги жавоб
учун, О.Н ва Я.Б учун фақат ўша мавзу расмга олинади, ўша ҳам охиригача
ўқилмайди, ҳатто амалиётда шунга қараб жавоб берилади,телефон орқали
Я.Б ҳам топширилади...
Ҳолбуки ҳақиқий врач( бўлғуси врач) нафақат касбига тегишли
тиббий китобларни, у жуда кўп бадиий китобларни ўқиши ҳам қарз, ҳам
фарз.
Бадиий китоблар ўқиб юрган врачда (бўлғуси врачда) қуйидаги
фазилат ва фойдали қирралар пайдо бўлади, ривожланади:
-
Бадиий адабиёт (ҳикоя, эртак, повесть, роман, ҳеч бўлмаса
газета-журнал) ўқиб турадиган врач ( бўлғуси врач) сўзга уста,
ширинсўз, содда ва равон нутқли бўладики, бу бемор ва беморнинг
яқинлари билан мулоқотни, тушунишни осонлаштиради;
-
Бадиий адабиёт ўқиган врач( бўлғуси врач) ўзидан олдин ўтган
олимларни, устозларини қизиқарли тажрибаларини, кулгили
воқеаларини, ҳаётий ҳазилларини билиб олади, ўрганади,
фахрланади.
- Бадиий адабиёт ўқиган врач (бўлғуси врач) қийинчиликлардан
қўрқмайдиган бўлади, янгиликларга ўч бўлади, чунки адабиёт
орқали нафақат фанни, ўз тарихини, Ватанини, боболарини англайди,
фахрланиш ҳисси эса врачни янада меҳнаткаш, меҳрли, камтар этиб
тарбиялайди;
-
Бадиий адабиёт ўқиган врач (бўлғуси врач) кенг ўйлайди,
сабрли бўлади, яъни китоб ижобий қахрамонларига эргашади,
ҳамиша олдинда фаол юришгаҳаракат қилади;
82
-
Бадиий адабиёт ўқиган врач (бўлғуси врач)нафақат муомалали,
ёзиш-чизишда, илмий мақолалар ёзишда анча уста бўлиб қолади.
Шундай экан, касбий -тиббий адабиётларни айнан ўзини ўқиб чиқиш
лозим (телефонда эмас), шу билан бирга бадиий китоблар(ҳикоя, эртак,
повесть, роман, ҳеч бўлмаса газета-журнал) ўқиб туриш врачни (бўлғуси
врачни) энг керакли фазилатларга ва қирраларга эга бўлишини
таъминлайди. Юқоридагиларни ўқиш билан бирга яна театр ва киноларга
бориб туриш ҳам врачни (бўлғуси врачни) тўла қонли, замон талабидаги
касб эгасига айлантиради.
Демак, биз профессор- педагоглар талабаларни дарсни фақат тинглаб,
кўриб ўтиришга эмас, уларни китоб ўқишга қизиқтиришимиз, ундашимиз
лозим.
Буюк Хитой файласуфи Конфуций айтганини бугунги бизнинг
масаламизга(ҳаётимизга) қўллайдиган бўлсак, талабаларни фақат дарсда
эмас, бир умр ўқишга ўргатишимиз керак. (Одамга балиқ беринг, у бир кун
қорни тўқ юради, одамга балиқ тутишни ўргатинг у бир умр қорни тўқ
юради).
Китоб ҳақида, ҳаттоки китоб ўқиш унинг ёшларга таъсири ҳақида
Ўзбекистонимизнинг янги президенти (7-декабрь, 2016 йил) Шавкат
Миромонович Мирзиёев ҳам тўлқинланиб гапирдилар, бу соҳада янги
режалар белгиладилар. Бизнинг ТошПМИ профессор-ўқитувчилари аввало
ўзимизда ва талабаларимизда китоб ўқиш фазилатларини янада
ривожлантиришимиз керак, токи шогирдларимиз ҳамма томонлама,
Бобокалонларимиздек серқирра бўлиб етишсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |