300
ТИББИЙ – БИОЛОГИК ФАНЛАРНИ УКИТИШДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАР КУЛЛАШ ВА ТАЪЛИМ
САМАРАДОРЛИГИНИОШИРИШ
Қаххоров З.А., Иброхимова Л.И., Исаева Н.З., Қурбонова.Ш .А.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ibroximova84@.ru
Янги технологиялар кун сайин ривожланиб, ахборотлаштириш
жараёни тез суръатлар билан ўсиб бораётган ҳозирги даврда таълим
соҳасида ахборот ресурсларини ташкил этиш ва
таълимда фойдаланишга
мамлакатимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. АКТ ни қўлланилиши
янги
интерактив
усулларини
вужудга
келтирди.
Кампьютер
имкониятларини оширувчи янги техник ва дастурий воситаларнинг пайдо
булиши янги “Ахборот технологиялари” атамасини пайдо булишига олиб
келди. Ушбу атама остида электрон воситалар ёрдамида ахборатни йигиш,
саклаш, кайта ишлаш, тагдим этиш ва ишлатиш жараёнлари тушинилади.
Бугунги кунда Олий таълим соҳасида тиббий биологик фанларни
ўқитиш, таълим-тарбия, ўзлаштирилган билимлар даражасини замонавий
педагогик технологияларга суянган ҳолда ташкил қилиш, баҳолаш, тиббий
биологик фанлар бўйича янги ўқув дастурларини яратиш муҳим
муаммолардан биридир.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикасида «Электрон таълим» миллий тизимини яратиш»
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012
йил
16
апрелдаги
ПҚ–1740-сон
қарори
таълим
соҳасида
ахборотлаштиришнингмиллий
тизимини шакллантириш, замонавий
ахборот технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш, жаҳон
ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришга замин яратади.
. Тиббий биологик фанларда АКТ дан фойдаланиш шартлари:
1.Техник жихозлар билан таъминланганлиги,
2. Дастурий таъминотларни булишлиги.
Интернет тармоғи жуда тез суръатда ўсиб бормоқда, шунинг учун
юз миллиардлаб веб-саҳифалар ва файллар орасидан керакли маълумотни
топиб олиш қийин муаммо бўлиб қолмоқда. Айнан тиббий - биологик
фанларда сунгги фан ютукларидан хабардор булишлик таълим сифатига
таъсир этмай колмайди. Бугунги кунда тиббиётга тегишли маълумотларни
маълум бир сайтлардан излаш учун белгиланган
электрон манзилларни
билиш талаб килинади. Интернетда маълумотларни излашнинг уч асосий
усули мавжуд бўлиб, улар куйдагилар:
1.
Веб саҳифа манзили орқали. Бу усул қидирувнинг энг
тезкор усулидир, лекин бу усулдан фақат саҳифа ёки файлнинг аниқ
манзилини билгандагина фойдаланиш мумкин.
301
2.
Гипермурожаатлар орқали ҳаракатланиш. Бу усул
нисбатан қулайроқ излаш усули ҳисобланади, агарки қидирилаётган
ҳужжат (ёки маълумот) маъно жиҳатидан жорий саҳифага яқинроқ
бўлса.
3.
Қидирув тизимларига мурожаат қилиш.
Cohranehttp://www.update-
software.com/Cochrane/default.HTMPubMed,
Medline
-
www.ncbi.nlm.nih.gov/PubMedСайт
"Интернет-сообщества
исследователей
в
области
медицины
и
биологии"
http://www.bmn.com/Medconsult - www.mdconsult.com. Ўқув жараёнини
электрон таълим асосида ташкил этиш, шу жумладан, ўқув
материалларини баён этишни такомиллаштириш тамойилларига маълум
ўзгартиришлар киритиш зарур бўлади. Бунда таълим жараёнига
замонавий ахборот технологияларини
жорий этиш ва улардан
фойдаланиш мақсадга эришишдаги энг самарали йўл ҳисобланади.
Ўкув жараёнини самарадорлигини оширишда аудео ва видео
дарсликлар ,онлайн дарслар , электрон кутубхоналар, мультимедиаларни
(3D) куллаш натижавийликни таъминлайди .
Таълимда ахборот-
коммуникация
технологияларидан фойдаланиш таълим сифатини ошириш ва жахон
ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланиш имконини беради.
Таълим тизимини ахборатлаштириш – бу хаётдан янги усулларни
излаш жараёнидир, яъни талабаларга маълумотлар базаларидаги, электрон
справочниклар, архивлар ва энциклопедиялардаги маълумотлардан эркин
фойдаланиш имкониятини тагдим этади. Талабаларда фанга нисбатан
кизикишни ортиши, муаммоли мавзуларни
осон тушуниш ва билиш
фаолиятини фаоллаштириш имкониятини беради. АКТ ни қўлланилиши
янги интерактив усулларини вужудга келтирди. Компьютер техникаси ва
ахборот технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш таълимни янги
сифат курсаткичига кутаради. Ушбу АКТ ларидан фойдаланиш
талабаларнинг мавзуни узлаштиришида уз самарасини беради,
талабалар
дарс давомида толикмасдан янада иштиёк билан кизикиб уз билимларини
мустакил равишда оширадилар. Ахборот технологияларидан фойдаланиш
тиббий – биологик фанларни укитиш – талабаларда зарурий куникмаларни
ишлаб чикишда вактдан самарали фойдаланиш имкониятини, талабаларни
мобил ишлаш куникмасини хаёт тарзига айлантириш, ва талабаларни
фаоллаштириш,
телекомуникация
воситалари
ёрдамида
узокдаги
манбалардан хам фойдаланиш имкониятини яратади. Бунинг учун
ўтитувчини малакаси оширилган ва методик куллаб кувватланган булиши
зарур. Чунки укитувчидан дарсни янги
инновацион ва педогогик
технологиялар асосида утиш талаб этилади. Таълим жараёнига ахборот
технологияларининг татбик этилиши дарсни бошкарув масалаларини
сифат жихатидан юкори даражада хал этиш ва янада самарали иш
302
усуллари хамда шакилларига утиш имконини беради. Педагоглар учун
талабалар ўқув натижаларини назорат қилиш, баҳолаш ва
мониторинг
қилиш ва олий таълим тизимида виртуал таълим муҳитини яратиш бўйича
касбий компетентликка эга бўладилар.
Адабиётлар :
1. Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч.-Тошкент:
Маънавият, 2008. - 176 б
2. Баркамол авлод орзуси //Тузувчилар: Ш. Қурбонов, Р.Ахлидинов,
Ҳ.Саи-дов.–Тошкент: Шарқ, 1999.–205 б..
3. Ишмуҳамедов Р. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим
самарадор-лигини ошириш йўллари. - Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2005.
4.Толипов У., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбикий
асос-лари. - Т.: 2006
Cohrane http://www.update-software.com/Cochrane/default.HTM
Medline - www.ncbi.nlm.nih.gov/PubMed
"Интернет-сообщества исследователей в области медицины и
биологии" http://www.bmn.com/
Medconsult - www.mdconsult.com.
Do'stlaringiz bilan baham: