Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet387/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ 
 
Эшдавлатов Б.М., Хасанова М.И., Назарова Н.Б. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
Баҳс мунозара ўқитишнинг методикасини хар қандай турдаги 
машғулотларда ва турли йуналишларда ижтимоий гуманитар, тиббий 
профилактик, тиббий биологик, ҳамда клиник йўналишларда қўлланиши 


718 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур ўқитиш услубини умумий 
амалиёт шифокори дастурлари бўйича ўрганиладиган фанлар учун
самарали натижаги эришишга имкон берувчи хусусиятлари 
кўйидагилардан иборат бўлиб,яъни мунозара гуруҳида ўқитиш ҳамиша 
деярли изчил бўлади. Баъзи талабалар машғулотларга тайёрланмасдан 
келган ҳолларда, ўқитувчи томонидан, ҳамманинг фаоллигини 
рағбатлантириб бориши боис, машғулотга тайёргарлиги етарли бўлмаган
талабалар мунозарага кириша олмасликлари ва гуруҳ билан ишлай 
олмаслигига олиб келади. Бунинг натижасида рағбатлантиришга эриша 
олмайди. Келгуси машғулотларга эса тайёрланган ҳолда мунозарага 
киришишига олиб келади. Гуруҳ бўлиб мунозара қилиш учун мухокама 
мақсадларини тайёрлаб олиш мумкин, бу талабаларни мақсадлардан жуда 
ҳам четга чиқиб кетмасликка имкон беради. 
Ушбу усул туфайли талабаларда қўйидаги кўникмалар ҳосил бўлади: 
- Жамоа олдида сўзга чиқиш ва ўз фикрларини оғзаки баён этиш; 
- Хар хил нуқтаи назарларни эшитиб кўриб, гуруҳнинг бошқа 
аъзоларида пайдо бўлган фикрларни мулоҳаза қилиш; 
- Бошқа талабалар билан яхшироқ танишиб олиш, ўз тенглари ва 
ўқитувчининг маъқуллашини билиш (лекин гурухда ўзаро адоват юзага 
келадиган бўлса, натижа бошқача бўлиб чиқиши хам мумкин). 
- Ўрганилаётган фан тўғрисида кўпроқ нарсаларни билиб олиш 
имконига эга бўладилар. 
- Хар бир талабада мустақил фикр ривожланади. 
Китоб ўқиш,маърузалар ва ўқитишнинг бошқа кўпчилик усуллари, 
бу жиҳатдан олганда, унча самарали эмас, чунки одамнинг қарашлари ва 
ўй-фикрлари табиатан мантиқий бўлмай, балки ҳис-ҳаяжонларга, 
эмоцияларга алоқадор бўлади, уларнинг илдизларини гурухий ҳулқ-
атвордан изламоқ керак. Билиш маъносида олганда, мунозара гуруҳлари 
янги ахборотни баён қилиш учун самарали эмас. Билим ва тушуниш 
элементларини талаба аудиториядан ташқарида олиб бориши керак. Бу 
услубнинг камчилиги қамраб олинадиган маълумотга эга бўлиши учун 10-
15 нафар талабанинг у ёки бу масалага доир адабиёт билан танишиб ўша 
масалани ўйлаб кўришлари ва етарлича чуқур мухокама қилиб чиқишлари 
учун талайгина вақт керак бўлади. Бу камчиликни бартараф этиш учун эса 
катта хажмдаги материалнинг мустақил равишда ўзлаштиришга имкон 
берадиган дарсликларни тайёрлаш, шунингдек мунозара гурухидаги 
ишнинг анъанавий маърузалар ва мунозара маърузалар билан 
тўлдиришдир.
Баҳс мунозарада қўйидаги бир қанча қоидаларга амал қилиш зарур: 
1) 
Мунозара тортишув, зиддиятга эмас, балки муаммони хал 
қилишга қаратилган; 
2) 
Мунозарани узайтирмай, кун тартибига амал қилиш; 
3) 
Фақат мавзу юзасидан мухокама қилиш; 


719 
4) 
Оппонентнинг қарашига нотўғри маъно бермай, унинг тўғри 
талқин қилиш ; 
5) 
Оппонентнинг фикрини охирига қадар эшитиб объектив 
бахолаш; 
6) 
Бахсга киришиб , қизиқиб кетмаслик. Мунозарада рақиб 
бўлган талабага ҳурмат билан қараш ва ўз хатосини тан олишга тайёр 
туриши керак; 
7) 
Оппонентнинг фикрларига қўшилмаган ҳолларда, танқидий кўз 
билан қарамай балки бошқа ечимининг таклиф этиш. 
Баҳс мунозаранинг олиб бориш бочқичлари: 
1) 
Мунозаранинг бошланишидан аввал баҳс мавзусини белгилаш, 
керакли масалани муаммо тариқасида ўртага ташлаш , 
2) 
Мавзуни тушунтириб бериш, муаммони асосий нуқталарини 
кўрсатиб ўтиш; 
3) 
Аниқ вазифаларни кўйиш, бирор кимсанинг мавзуга доир 
фикрининг баён этиш ва унинг ҳал қилишга оид олдинги уринишларни 
тасвирлаб бериш. 
4) 
Мухокамани олиб бориш қўйидагиларни талаб қилади: 
- мунозара эркин ёки бошқариладиган тарзда олиб борилаётганидан 
қатъий назар, мақсадга олиб борадиган бош йўналишдан четга чиқмаслик; 
- “яхши” ёки “ёмон” баҳодан аниқ реал таклифларга ўтиш; 
- ҳис-ҳаяжонлар қатнашчиларни зиддиятларга олиб борадиган
даражада ортиқча намоён бўлишига йўл кўймаслик; 
- мухокамада унинг қатнашчиларидан бирининг якка ўзи бош бўлиб 
олишига йўл бермаслик; 
- мунозарада илдамлик қилаётган фаол талабани ўқитувчидан олдин 
мунозара ва якун ясовчи этиб тайинлаб , нейтраллаб кўйиш; 
- мунозаранинг боришини босқичма-босқич умумлаштириб, таҳлил 
қилиб боришни педагог назорат қилиш; 
- олинган ахборотни кейинчалик фойдаланишга ярайдиган шаклда 
қайд этиб бориш, яъни баённома юритиш ёки магнитофонга ёзиб олиш. 
5) Мухокаманинг якунлаш қўйидагиларни кўзда тутади: 
- мунозаранинг асосий бочқичлари ва чиқарилаган хулосаларни 
таҳлил қилиш ; 
- қатнашчиларнинг индивидуал фикрларини умумлаштириш ва 
кейинги ҳал қилиш учун мунозаранинг ахамиятини мухокама қилиш; 
- мунозарада эшитилган янгиликни айтиб ўтиш (фактларни, уларнинг 
изҳларини, ўзаро боғликлиги ва бошқаларни); 
- гурух аъзоларига иштирок этганликлари ва ҳамкорлик 
қилганликлари 
учун 
миннатдорчилик 
билдириш, 
эришилган 
муваффакиятларни айтиб ўтиш. 
6) Мухокама натижаларини баҳолаш танқидий нуқтаи назардан 
ўқитувчи томонидан ўтказиладиган тахлилдир: 


720 
Хулоса қилиб талабалар ўртасида жуда қизиқарли амалий дарсларни 
шу тариқа олиб бориш мустаҳкам кенг фикр ва қизиқарли таҳлилий 
маълумотларга эга бўладилар.
Фойдаланилган адабиётлар. 
1.Подлакый И.П.Педагогика; Новый курс: Учебник для студентов 
высших учебных заведений: В 2 кн М.,2002 
2.Толипов У.К.,Усмонбоева М. Педогогик технологияларини 
таркибий асослари.Ўқув қулланма.Тошкент:Фан,2006 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish