Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 1,37 Mb.
bet46/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#194395
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130
Bog'liq
Маркетинг мажмуа 2019

6-Жадвал
«Товар-бозор» матрицаси



Товарлар

Бозорлар

Жорий

Янги

Жорий

Бозорга чукуррок кириб бориш стратегияси

  • Сотишни жадаллаштириш

  • Янги харидорларни кидириш

  • Ракобатчиларни синдириш

  • Товарни истеъмол сохасини кенгайиши

Бозорни ривожлантириш стратегияси

  • Янги бозорлар

  • Янги сотиш худудлари

  • Халкаро бозорлар

  • Товарни ишлатилишини янги сохаларини тузиш

Янги

Товарни ривожлантириш

  • Уз кучи билан янги товар ишлаб чикариш

  • Битимларни ривожлантириш

  • Лицензия

  • Махорат билан айирбошлаш

Диверсификация

  • Горизонтал

  • Вертикал

  • Концентрик

Манба: Багиев Г.Л. и др. Маркетинг, М.:Питер

Жадвалдан куриниб турибдики, фирманинг афзаллигини усиш манбаларини узаштиришни 4 та асосий стратегиялари булиши мумкин:


1.бозорга чукуррок кириб бориш стратегияси;
2.товарни такомиллаштириш стратегияси.
3.бозорни ривожлантириш стратегияси;
4.диверсификация.
Диверсификацияни 3 та тури мавжуд: горизонтал, вертикал ва концентрик.
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товраларга ухшаш ишлаб чикариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига якин булган товарларни ишлаб чикариш тушунилади.
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чикаришни сотув йуналиши сифатида хам товар дастурини чукурлигини устиришни англатади. Масалан, гушт махсулотларини сотувчи махсус дукон мол етиштиришни ва селекция буйича ишлаб чикаришни куллаб-кувватлайди.
Концентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб чикаришни кузда тутади.
Янги товарларни ишлаб чикиш ва куллаш инновация сиёсатининг тамойил ва услубларига, хусусан, товар инновацияси жараёнига мос холда амалга оширилади.
Товар инновацияси жараёни 6 боскични уз ичига олади:

  • янги товар хакида гояни кидириш

  • гояни танлаш

  • янги товар гоясини тижоратлашувини иктисодий тахлили

  • товарни ишлаб чикиш

  • бозор шароитида уни тажрибадан утказиш

  • товарни бозорга куллаш

Товар инновацияси жараёни янги товар хакида гояни кидириш билан бошланади. Янги товар гояни кидиришни асоси булиб товар хакидаги ички ва ташки гоялар манбаи хисобланади.
Ташки товар хакидаги гоялар манбаига: савдо корхоналари, харидор ва истеъмолчилар, ракобатчилар, ярмарка ва кургазмалар, тадкикот институтлари, таъминотчилар, вазирликлар ва бошка давлат институтлари киради.
Товар хакидаги ички гоялар манбаига: маркетинг тадкикотлари булими, ишлаб чикариш булими, маркетинг булимини барча кисмлари, халкаро иктисоий хамкорлик булими, товарни тайёрлаш булими киради.
Товар инновацияси жараёни боскичлари уз мазмунига кура янги товарни режалаштириш жараёнини ифодалайди.
Янги товарни режалаштиришнинг вазифаси мукобил вариантларни кидириш ва ишлаб чикишдан иборатдир.
Янги товарни режалаштириш учун турли услублар кулланилади. Янги товар хакида гояни бахолашда бозорни тадкик килиш ва ижодий услублардан фойдаланилади.
Иктисодий тахлил боскичида фойдани солиштириш, зарарсизликни бахолаш услуби, хавф-хатар тахлили услубларидан фойдаланилади.
Товарни ишлаб чикиш боскичларида товар ишлаб чикиш услублари, товар маркасини ишлаб чикиш техникаси услублари, харажатларни хисоблаш услублари ишлатилади.



Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish