Бозор тўғрисида Талабни башорат
маълумотлар қилиш ва ўрганиш
Тадбиркорлик
Истеъмолчи
Маркетинг
Ишлаб чиқариш ва Эҳтиёжни
савдо-сотиқ дастурини қондириш (талабни)
тайёрлаш
1-чизма. “Тадбиркор-истеъмолчи” бозори муносабатларида
маркетингнинг ўрни.
Бу чизма маълумотларида кўрсатилганидек, маркетинг бозор тўғрисида маълумотлар бериш, ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш ва талабни башорат қилиш орқали тадбиркорга истеъмолчилар талабини қондиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Маркетингнинг асосий мақсад ва вазифалари
Маркетинг мақсадларини узоқ муддатли ва қисқа муддатли турларга бўлиш мумкин. Улар иқтисодий кўрсаткичлар ва фирманинг ўхшаш маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар орасидаги мавқеи билан белгиланади. Маркетингнинг асосий тасдиқланган мақсади бўлиб инсон эҳтиёжларини қондиришдан иборат эканлигини ҳисобга олган ҳолда, «Маркетинг тизимининг ҳақиқий мақсади нима?» деган саволга умумлашган тарзда тўртта муқобил жавоб мавжуд:
1. Максимал юқори истеъмолга эришиш.
2. Истеъмолчиларнинг максимал қондирилишига эришиш.
3. Максимал кенг танлаш имкониятини таъминлаш.
4. Ҳаёт сифатини максимал кўтариш.
Мумкин бўлган максимал юқори истеъмолга эришиш. Кўпчилик раҳбарлар маркетингнинг мақсади - ишлаб чиқаришнинг максимал ўсиши ва корхонанинг бойишида асосий омил юқори истеъмолга эришишни рағбатлантиришда деб биладилар. Бу фикрни бошқача ифодаласак, одамлар қанча кўп сотиб олса ва қанча кўп истеъмол қилишса, шунча бахтли бўладилар деган маънони англатади. Лекин, баъзи бир кишилар моддий бойликлар массасининг ортиши катта бахтга эришишдан далолатдир деган фикрга шубҳа билан қарайдилар. Демак, маркетингнинг мақсади фақат мумкин бўлган максимал истеъмолга эришишдангина иборат эмас экан.
Истеъмолчиларнинг талабининг максимал қондирилишига эришиш. Бу нуқтаи назарга мувофиқ маркетинг тизимининг асосий мақсади мумкин бўлган максимал юқори истеъмолга эришиш эмас, балки истеъмолчиларнинг талабини максимал қондиришдан иборатдир. Бу дегани товар массаси истеъмоли кўп бўлсада, у бирон-бир аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Уларнинг аҳамиятлилиги, товар массасининг кўплиги билан эмас, балки бу товар массаларининг қанчалик даражада истеъмолчиларнинг талабини қондира олиши билан ўлчанади. Афсуски, истеъмолчиларнинг талабининг қондирилиш даражасини ўрганиш то ҳозирги кунгача муаммолигича қолмоқда.
Истеъмолчиларга кенг ассортиментдаги товарларни танлашга имконият яратиш. Баъзи бир бозор мутахассислари маркетинг тизимининг асосий мақсади товарлар хилма-хиллигини максимал таъминлаш ва истеъмолчиларнинг кенг ассортиментдаги товарларни танлашига имконият яратишдан иборатдир деб ҳисоблайдилар. Тизимнинг мақсади истеъмолчининг талабига тўлиқ мос келадиган товарни топишига ёрдам беришдан иборат бўлиши керак.
Аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш. Кўпчилик мутахассислар маркетинг тизимининг асосий мақсади аҳоли “турмуш даражасининг сифати”ни яхшилашдан иборат деб биладилар. Бу тушунча қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) товарнинг сифати, миқдори, ассортименти, нархи;
2) меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси;
3) маданий муҳитнинг сифати ва бошқалар.
Маркетинг мақсадлари фирма мақсадларига эришиш қуроли бўлиб ҳисобланади. Маркетингни қўллайдиган фирманинг асосий умумлашган мақсади ва вазифасини Филипп Котлер қуйидагича таърифлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |