Товарнинг рақобатбардошлиги - 1) аниқ эҳтиёжни қондиришда бозордаги рақобатчилар товарлари олдида устунликни таъминловчи товарнинг сифат ва нарх тавсифномалари мажмуи; 2) товарнинг рақобатчи товарлар бозорида биринчи бўлиб харид қилиш қобилияти; 3) товарни истеъмол қилиш (фойдаланиш) самарасининг уни сотиб олиш ва эксплуатация қилишга сарфланувчи харажатларга (истеъмол нархи) нисбати; 4) корхонанинг миллий ва жаҳон товар бозорларига чиқиши мақсадга мувофиқлигининг муҳим кўрсаткичи.
Фирманинг маркетинг муҳити - фирмадан ташқарида фаолият кўрсатувчи ҳамда маркетинг хизмати рагбариятининг мақсадли мижозлар (ҳамкорлар) билан муваффақиятли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш имкониятларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган кучлар ва фаол субъектлар мажмуи. Маркетинг тизими макро ва микромуҳитдан таркиб топади.
Хизмат - 1) бозорга кириб келувчи, нарса кўринишига эга бўлмайдиган истеъмол қийматлари; 2) бир томон иккинчисига кўрсатиши мумкин бўлганфаолият ёки неъматлар тури.
Электрон тижорат - электрон алоқа воситалари ёрдамида товар ва хизматларни сотиш, реклама ва маркетинг тизими.
Элиминация - мавжуд маҳсулотларни корхонанинг ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб ташлаш; товар ишлаб чиқаришни тўхтатиш; товарни бозордан рақобатбардошлиги ва талабни йўқотганлиги сабабли олиб чиқиш. Маҳсулотни елиминация қилиш зарурлигини текшириш учун савдо ҳажми, бозордаги улуши, ҳаётийлик давридаги ўрни, фирманинг жами айланмасидаги улуши, рентабеллиги, капитал айланиши ва бошқа кўрсаткичлар қўлланади.
Янги товарни ишлаб чиқиш - корхонанинг ўз кучи билан ИИТКИ ўтказиш асосида оригинал, сифати яхшиланган ва модификацияланган маҳсулотларни яратиш жараёни. Бу жараён одатда ғояларни ишлаб чиқиш, танлаш, янги товар концепциясини ишлаб чиқиш ва уни текшириш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес таҳлили, янги
ИЛОВАЛАР
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини комплекс, тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташқил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва прогноз қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишни ўз олдига мақсад килиб куйгандир. Шуни таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида амалиётда маркетингни қўллаш ва унинг тамойилларидан мақсадли фойдаланиш муаммоларига Ўзбекистонда хам катга аҳамият берилмокда.
“Маркетинг” фани корхона (фирмалар) ва компанияларни бозорда иқтисодий мақсадларига эришиш қуроли сифатида қарашга алоҳида эътибор беради.
“Маркетинг” фани умумкасбий фанларидан бири ҳисобланиб, IV-семестрда ўқитилади.
Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Статистика”, “Менежмент”, “Микроикгисодиёт”, “Иқтисодиёт назарияси” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.
“Маркетинг” фани “Халқаро маркетинг”, “Маркетинг тадқиқотлари”, “Стратегик маркетинг”, “Брендинг” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |