Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси



Download 3,12 Mb.
bet115/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Масофавий таълим – муайян нуқтадан ахборот-коммуникация воситалари (видео, аудио, компьютер, мультимедиа, радио, телевидение ва б.) ёрдамида таълим хизматларини кўрсатиш, таълимий маҳсулотларни тарқатиш ва етказиб беришдаи анъанавий ҳамда инновацион шакл, метод, воситаларга асосланган ҳолда таълим ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган таълим

Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия премьер-министри Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган деб ҳисобланади. Аммо масофадан ўқитиш анча олдинроқ, яъни, биринчи барқарор, мунтазам почта алоқасининг шаклланиш даврида юзага келган. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида барча хоҳловчиларга уларнинг мустақил билим олишлари, барча ихтисосликлар ва барча соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишларига рухсат этилган. 1938 йилдан буён Сиртқи таълим бўйича Халқаро кенгаш, 1982 йилдан бошлаб, Масофавий таълим бўйича Халқаро Кенгаш номи билан машҳур халқаро таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатмоқда. Очиқ университетлардаги ўқиш харажатлари анъанавий институтларда ўқитишга қараганда 8-10 марта арзон. М: Англияда турғун ўқишга 3000, масофавий ўқитиш орқали билим олишга эса атига 300 фунт стерлинг тўланади. Биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳозлар ва лаборатория учун харажатлар, ўқитувчи, маъмуриятлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штати қисқаради. Таълим олувчиларга филиаллар тармоғи, телестудия ва компьютер тармоғи орқали маслаҳатлар берилади. Англияда ўқувчиларни тайёрлаш дастури 130 та курсни ўз ичига қамраб олади, уларнинг кўплари фанлараро боғланиш хусусиятига эга. Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йилларнинг ўрталаридан, Европада эса 70-йилларнинг бошларида жадал ривожлана бошланди.


Ўқитишнинг бу шакли таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг бир-бирлари ҳамда ўқитиш воситалари билан ўзаро таъсирининг мақсадга йўналтирилган интерфаол жараёнидан иборат бўлиб, бунда таълим жараёни уларнинг географик фазовий жойлашишига боғлиқ бўлмайди. Таълим жараёни кичик тизимлардан иборат, яъни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шакллари, назорат, ўқув- моддий, молиявий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва маркетинг каби элементларни қамраб олган ўзига хос педагогик тизимда кечади. Ахборот-таълим муҳити маълумотларни узатиш воситалари, ахборот ресурслари, ўзаро мулоқот баёнлари, фойдаланувчиларнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган аппарат- дастурий, ташкилий-услубий таъминот ва бошқалар масофадан таълимнинг тизимий-ташкилий мажмуи саналади. Масофавий таълим ўқитишнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш, турғун шароитда ўқиш имкониятига эга бўлмаган, имкониятлари тиббий шарт-шароитлар туфайли чегараланган шахслар, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, хорижий мамлакатларнинг таълим муассасаларида ўқитиш истагида бўлган абитуриентлар, иккинчи мутахассисликни эгаллашни хоҳловчи кадрларга жуда қулай шароитни яратиб беради. Мазкур таълимни ташкил этишда ўқитувчиларнинг фаолияти фақат ўқув ахборотларини узатиш билан чекланмайди. Шу сабабли бу турдаги таълимни ташкил этишга бир неча мутахассис жалб қилинади. Улар ўз вазифаларига кўра турлича номланади. Хусусан66:

1. Ўқитувчи – масофавий таълимни ташкил этишда фойдаланиладиган ўқув-методик қўлланмаларнинг муаллифи.




2. Модератор – масофавий таълим негизида ташкил этилаётган семинар, тренинг, давра суҳбати ва форумларга бошчилик қилувчи (бошқарувчи) педагог (мулоқот жараёнининг тўғри ташкил этилишини таъминлайди, билдирилаётган фикрларни умумлаштиради, зарур бўлганда уларни тўғрилайди, таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларини ривожлантиради, билиш фаолиятларини фаоллаштиради).





Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish