Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга информатика ва ахборот технологияларини касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, асосан уларнинг амалий жиҳатлари ҳақида билим бериш, замонавий компютерларнинг дастурий таъминоти, шу жумладан, амалий ва хизмат кўрсатувчи дастурлар билан ишлаш малакасини ҳосил қилиш, ахборот–коммуникация технологияларидан ўз касбий фаолиятларида унумли фойдалана олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Бўлажак кичик мутахассисларга информатика ва ахборот технологияларини касбий фаолиятида самарали фойдалана оладиган даражада ўргатиш, шу соҳада мукаммал тўлиқ билим берилишини таъминлашдан иборатдир.
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма, малакаларга эга бўладилар;
- ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблантириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтиришни билиши;
- компютерларга хизмат қилишнинг асосий қоидалари, уларга хизмат қилувчи дастурлар ва улардан фойдалана олишни билиши;
- компютер вирусларидан сақланиш усуллари, антивирус дастур воситаларининг имкониятларидан фойдалана олиши;
- файлларни архивлаш усуллари ва архиватор дастурлар билан ишлашни билиши;
- касбий сохасига оид содда масалаларнинг моделларини туза олиши;
- мултимедия технологияси ва телекоммуникастия воситаларини билиши ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши;
|
Билимлар
|
-компютерни ахборотга ишлов берувчи восита сифатидаги ролини, компютер дастурлари ва уларнинг ахборотларга ишлов бериш жарёнидаги ўрнини, шахсий компютерлар таснифи ва таркибини, тизимли блок ва унинг тузилмасини, компютерда маълумотларни ташкил этиш ва сақлашни;
- МТТда ўтиладиган турли машғулотлар учун дидактик ўйинлар ярата олишни;
- электрон дарсликлардан фойдалана олишни;
- интернет тармоғидан касбий соҳага мос маълумотларни топа олишни;
- мактабгача ёшдаги болаларнинг бошланғич компютер саводхонлигини касбий фаолиятида самарали фойдалана оладиган даражада ўргатишни;
- интернетдан ахборотни излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблантириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтиришни;
- компютер ўйинлари, дидактик ўйинлар ёрдамида болаларда компютерда ишлашни ўргатишни;
- компютердаги мавжуд дастурлардан фойдаланиб, болаларнинг ёшига мос материаллар тайёрлай олишни;
-мултимедия технологияси ва телекоммуникастия воситаларидан фойдаланишни билиши.
|
Кўникмалар
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 52
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 52
-Интернетдан ва электрон дарсликлардан фойдаланиб, касбга доир маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва машғулот давомида қўллаш;
-Мактабгача ёшдаги болаларда бошланғич компютер саводхонлигини амалий кўникмаларини шакллантира олиш;
-Мактабгача ёшдаги болаларда ўйинли машғулотлар орқали амалий дастурлар билан бошланғич кўникмаларини шакллантира олиш;
-мутахассислигига оид мултмедия технологияси ва телекоммуникация воситаларини машғулотлар давомида қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |