3.12. Кредит баҳоси, фоиз сиёсати. Асосий қарз ва унга
тўланадиган фоизни ундириш тартиби.
Кредит баҳоси банк билан қарз олувчи ўртасидаги шартнома
асосида белгиланади ва бу кредитга оид фоизларни ўз ичига олади.
Тарафларнинг келишувига кўра кредит баҳоси пул бозори ва
инфляция ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кўпайиш ёки камайиш
томонига ўзгартирилиши мумкин.
Тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкасини расмий
қайта молиялаштириш ставкаси билан тартибга солиниши
депозитларга фоиз тўлашнинг амалдаги тизими туфайли банкларнинг
зарар кўриш хавфини кучайтиради.
Айтайлик, банк 24 ой муддатга жалб қилинган муддатли
депозитни 24 ойлик учта кредитга трансформация қилди. Депозитга
тўланадиган йиллик фоиз ставкаси 18 %га тенг, бу вақтда Марказий
банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг йиллик даражаси 14 %
га тенг дейлик.
Банк ушбу 2 та кредитни 20 % билан берди. Демак, банкнинг бу
операция бўйича даромадлилик даражаси 2 пунктга тенг. Фараз
қилайлик, инфляция даражасини кескин пасайиши натижасида
расмий қайта молиялаштириш ставкаси 3 пунктга пасайтирилди.
Натижада, банкнинг максимал кредитлаш фоизи 16,5 % ни ташкил
этади. Банк икки кредитни бериш жараёнида ставка ўзгарса, унда
кредит бўйича банк кўрадиган зарар даражаси 1,5 пунктга тенг.
Чунки банклар муддатли депозитларга белгиланган фоиз ставкасида
фоиз тўлайдилар.
238
Шу муносабат билан сўзиб юрувчи ставкаларда фоиз
тўланадиган депозитларни жалб қилиш ва улар ҳисобидан сўзиб
юрувчи ставкаларда кредитлар беришни ташкил қилиш мақсадга
мувофиқдир. Бундай шароитда банк спрэд ёки маржани барқарор
тарзда сақлаб қола олади. Аммо республикамиз шароитида маржа
миқдорини белгилаш ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Бунинг сабаби
шундаки
банк
кредитларнинг
юқори
фоиз
ставкаси
лимитлаштирилган шароитда кредитларнинг бозор баҳоси тўлиқ
шакллана олмайди. Шу сабабли, маржа миқдори аниқ белгиланиб, у
орқали депозитларга тўланадиган фоиз миқдори аниқланиши керак.
Кредит баҳосининг оптимал вариантини топиш учун тижорат
банки бўйича маржани ҳисоблаб чиқиш зарур. Масалан, ҳисобот
ойида банкнинг жалб қилган ресурсларнинг ўрта суммаси 7381792
минг сўм дейлик, уларга тўланадиган ҳаражатлар суммаси 23962
минг сўм бўлса, бунда жалб қилинган ресурслар ўртача қиймати
(%да)
23962 минг сўм х 365 х 100 %= 3,95 %
7381792 минг сўм х 30
Кредит қўйилмаларининг ҳисобот ойида ўртача суммаси
5316916 минг сўмни, буларди олинган даромад эса 43237 минг сўм
бўлган Кредит қўйилмаларининг ўртача қиймати (%да)
43237 минг сўм х 365 х 100 %= 9,89 %
5316916 минг сўм х 30
239
Банк бўйича маржа (9,89 - 3,95) % = 5,94 % ни ташкил этади.
Жаҳон банк амалиётида банк маржаси асосан қуйидагича
ҳисобланади:
28
Соф
фоиз
маржаси =
Қимматли
қоғозларга
инвестициялар ва
кредитлардан
олинган
фоизли
даромад
_
Қарзли
мажбуриятлар
ва
депозитлар бўйича
фоизли ҳаражатлар
*
100
Фоизли даромад келтирувчи активлар
Бу ерда, банкнинг ҳисоб – китоблар ва касса операциялари
хизматларидан оладиган ва умуман фоизсиз даромад, харажатлари
ҳисобга олинмаган.
Назарий жиҳатдан кредитнинг баҳосини қуйидагича аниқлаш
мумкин:
ф
рд
х
бб
б
К
К
О
К
K
(8.5)
Бу ерда,
К
б
– кредитнинг баҳоси;
28
Роиз Питер С. Банковский менеджмент. Пер. с.анг. со 2 – го изд. – М.: “Дело Лтд”, 1995. – 768 с.
240
К
бб
– кредитнинг бозор баҳоси;
О
х
– операцияни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар;
К
рд
– кредитлар бўйича риск даражаси;
К
ф
– банкнинг ўз капиталига фоиз ставкаси.
Узоқ муддатли кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар
банклар томонидан кредитлаш муддатининг давомийлиги, қарз
олувчилар томонидан берилган кредитнинг ўз вақтида қайтарилиши
кафолатлари, кредит ресурслари талаб ва таклифи ва улар баҳоси,
шунингдек, шартнома асосидаги кредит хатарининг мавжудлиги
ҳисобга олинган ҳолда белгиланади
Кредит шартномаси тўзиб бўлингандан сўнг қарз олувчи номига
ссуда ҳисоб варағи очилади. Ссуда ҳисоб варағига оид барча
операциялар шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади
Ссуда ҳисоб варақларидан қурилиш - монтаж ишлари йиллик
ҳажмининг 15 % дан кам бўлмаган ҳажмлардаги пудрат
ташкилотларига қилинадиган дастлабки тўловлар, шунингдек,
мазкур қурилиш сметасига киритилган сотиб олинадиган ускунанинг
ва бошқа ҳаражатларнинг ҳажми билан биргаликдаги бажарилган
ишлар учун тўлов хужжатлари ҳақи тўланади.
Буюртмачининг ўз маблағлари ва кредит маблағлари иштирокида
қурилишни молиялаш чоғида қурилаётган корхонанинг раҳбарияти
кадрларни тайёрлаш ва бинолар ижараси ва шу кабиларни сақлаб
туриши билан боғлиқ бошқа ҳаражатларга кредит ҳисобидан
тўланишига йўл қўйилмайди.
Кредитлар ва уларга оид фоизларни сундирилиши қарз
олувчининг банк ҳисоб варағига пул маблағларининг келгусида
241
келиб тушишининг аниқ ҳисоб-китоби олинган ҳолда тузилган
жадвал асосида амалга оширилади, зарурат туғилганда тарафлар
келишувига биноан кредит ва унга оид фоизларнинг сундирилиши
жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Қарз олувчи, агар бу нарса шартномада кўзда тутилган ёки
кредитор розилиги асосида бўлса, ўзининг кредит суммаси ва
ҳақиқатда фойдаланилган давр учун унга оид ҳисобланган фоизларни
муддатидан илгари сундириш ҳуқуқига эга.
Бунда қарз олувчи ўзининг тўлов топшириқномаси билан кредит
суммаси ва ҳисобланган фоизларни тўлайди
Республикамизда муддати ўтган ссудаларга 90 кунгача (узоқ
муддатли кредитлар) фоиз ҳисобланади, 90 кундан кейин эса фоиз
ҳисоблаш
тўхтатилади
Бир
қатор
мамлакатларда
фоиз
ҳисобланадиган давр 6 ойгача чўзилиши мумкин. Бу эса даромаднинг
реал қийматидан узоқлашувига сабаб бўлади. Мижознинг муддати
кредитни қайтара олмаслиги аниқ бўлиб қолиши биланоқ, унинг
молиявий фаолиятини чуқур таҳлил қилиш лозим. Бунда асосий
эътибор пул оқимига қаратилиши лозим Таҳлил натижаларига қараб,
фоиз ҳисоблаш масаласини ҳал қилиш лозим. Кредитни муддати
ўтгандан кейин бир ой ичида қайтара олмаган мижозни уч ойдан
кейин қайтара олишига ишонч кам бўлади.
Муддати ўтган, амалда «Ўлик ссудалар» га айланган кредитларга
фоиз ҳисоблаш молиявий жиҳатдан заиф банкни анча бақувват қилиб
кўрсатиши
мумкин.
Россия
Федерациясида,
Ўзбекистон
Республикасидаги айрим банклар кредитни қайтиш эҳтимоли нолга
тенг бўлган ҳолларда ҳам фоиз суммасини мижознинг жорий қисоб
242
варағидан дебетлайвериш ҳоллари учрайди. Бунинг оқибатида фойда
суммаси қопланмаган кредит суммасини ошириш эвазига ўсиб
бораверади, яъни банк баланснинг актив қисмида 16309 счет ва
пассив қисмида 42200 ёки 42600 ва 44400 ёки 44600 счетларида
ҳисобланган фойда суммаси ошиб бораверади Натижада янгидан
жалб қилинган депозитлар қисобланган фоизларни, солиқлар ва
дивидендларни тўлашга сарфланади.
Ўз вақтида кредит сундирилмаган ва фоизлар тўланмаган
ҳолларда банк амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур низомга
мувофиқ, шунингдек даъво тақдим этиш, яъни хўжалик судига
даъво аризасини бериш йўли билан чоралар кўришга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: |