Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 
“Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини 
юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат 
қилади” номли маърузасидан келиб чиққан ҳолда фаннинг 
мақсади ва вазифаси. 
Мамлакатимиздаги иқтисодий ислохатлар чуқурлашаётган ва 
иқтисодий модернизациялаш шароитида “” фанини ўрганиш мухим 
ахамият касб этиб, бу фанни ижобий ўзлаштириш орқали 
мамлакатимиз иқтисодиётига малакали кадрларимиз ўзларини чуқур 
билим савияси билан ижобий таъсир этади. Шунинг учун мазкур 
фанни чуқурроқ ўрганиш мамлакатимиз Президенти томонидан “” 
номли маърузасидан келиб чиқиб қуйидаги йуналишлар дастур амал 
бўлиши лозим.
Жумладан; 2011 йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 
ўсиш суръатлари 108,3 фоиз, саноатдаги ўсиш – 109,3 фоиз, қишлоқ 
хўжалигида – 105,8 фоиз ҳажмида бўлиши кўзда тутилмоқда. 
Инфлация даражаси 7-9 фоиз атрофида бўлиши назарда тутилмоқда.
Тасдиқланган давлат бюджетида ялпи солиқ юкини 1,2 фоизга, 
кичик бизнес субектлари ва микрофирмалар учун ягона солиқ 


29 
тўловини эса 2010 йилдаги 7 фоиздан 2011 йилда 6 фоизга тушириш 
мўлжалланган.
Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ 
муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи 
мустақиллигимизнинг 
дастлабки 
кунларидан 
бошланган 
ва 
Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва 
мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва 
юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб 
чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини 2011 йилдаги 
асосий устувор йўналиш сифатида давом эттиришни тақозо этмоқда.
Бу ўринда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва 
мамлакатимиздаги хомашё ва ресурсларга бой мавжуд манбалардан 
оқилона фойдаланиш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган 
юксак технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган 
истиқболли иқтисодиёт тармоқлари ҳақида сўз бормоқда.
Ана шу мақсадларга эришиш учун “2011-2015 йилларда 
Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 
тўғрисида”ги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур саноат соҳасида 
умумий қиймати қарийб 50 миллиард долларни ташкил этадиган 500 
дан ортиқ йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишни кўзда 
тутади.
Яқин беш йил ичида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ҳажмини камида 60 фоизга ошириш, ялпи ички маҳсулотда унинг 
улушини 2010 йилдаги 24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга 
кўпайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Бу борада 
машинасозлик, автомобилсозлик, кимё, озиқ-овқат, фармацевтика, 


30 
қурилиш материаллари саноати ва бошқа соҳаларни жадал 
ривожлантириш ҳисобидан ушбу тармоқларда икки баробардан зиёд 
ўсишга эришилади. 
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал 
янгилаш биз учун энг муҳим устувор вазифа сифатида изчил давом 
эттирилади.
Бу хусусда гапирганда, 2011 йилда иқтисодиётга жалб этиладиган 
барча инвестицияларнинг 36,4 фоиздан ортиғини саноатни 
модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини амалга 
оширишга йўналтириш кўзда тутилаётгани, замонавий асбоб-
ускуналар харид қилиш харажатлари умумий капитал қўйилмалар 
ҳажмининг камида 46 фоизини ташкил этаётганини қайд этиш 
даркор.
2011 йилда 35 тадан ортиқ йирик ишлаб чиқариш корхонасини 
қуришни 
якунлаш 
ва 
фойдаланишга 
топшириш 
вазифаси 
қўйилмоқда. “Женерал моторс” компанияси билан ҳамкорликда 
йилига 225 минг дона автомобил кучланиш агрегатларини ишлаб 
чиқарадиган корхона, Қўқон шаҳрида “Индорама” компанияси билан 
ҳамкорликда якуний ишлаб чиқариш шаклига эга бўлган 
тўқимачилик комплекси, шунингдек, умумий қуввати 30 минг тонна 
калава ишлаб чиқаришдан иборат бўлган яна бир қатор тўқимачилик 
комплекслари каби муҳим обектлар шулар жумласидандир.
Шулар қаторида Тошкент шаҳрида кўп ўринли “Мерседес-Бенс” 
йўловчи автобусларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, Муборак 
газни қайта ишлаш заводи ва “Шўртан нефт-газ” унитар корхонасида 


31 
400 минг тонна суюлтирилган газ ва газ конденсати ишлаб 
чиқарадиган қурилмаларни ўрнатиш, Олмалиқ ва Навоий 
комбинатларининг корхона ва ишлаб чиқариш қувватларини техник 
қайта жиҳозлаш, Бекобод металлургия комбинатини модернизация 
қилиш ва бошқа ўта муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кўзда 
тутилмоқда.
Жорий йилнинг охирига қадар, идоравий мансублигидан қатъи 
назар, барча йирик корхона ва ишлаб чиқариш қувватларида жаҳон 
тажрибасида синовдан ўтган замонавий технологиялар билан 
алмаштирилиши лозим бўлган ускуна ва технологияларнинг 
рўйхатини аниқлаш учун техник аудит ўтказиш зарур. Вазирлар 
Маҳкамасига ушбу дастурлар бажарилишини назоратга олиш 
вазифаси топширилади. Бунда янги лойиҳаларнинг босқичма-босқич 
амалга оширилишини назарда тутиш даркор.
Минг афсуски, биз модернизация деганда, кўпинча саноат 
тармоқларини 
модернизация 
қилишни 
тушунишга 
ўрганиб 
қолганмиз. Ҳолбуки, саноат билан бир қаторда иқтисодиётимизнинг 
қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам модернизация қилиш, 
унинг таркибига кирадиган деярли барча тармоқ ва ишлаб чиқариш 
соҳаларининг бутун комплексида техник ва технологик янгилаш 
ишларини амалга оширишга катта эҳтиёж сезилмоқда.
Хориждаги бошқа машҳур фирмалар билан ҳам алоқаларни йўлга 
қўйиш, биринчи навбатда, замонавий мелиорация техникасини ишлаб 
чиқариш ва таъмирлашни ташкил қилиш масалаларида ҳамкорлик 
қилиш бўйича бугунги кунда олдимизда катта истиқболлар 
очилмоқда.


32 
Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган яна бир муҳим устувор 
йўналиш – чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, хорижий 
инвесторлар учун янада қулай шароитлар яратишга улкан эътибор 
қаратаётганимизни алоҳида қайд этмоқчиман.
Ўзбекистонда инвесторлар учун, айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан 
беқиёс, ўта қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва преференсиялар 
тизими яратилган, деб айтишга барча асосларимиз бор. 
Иқтисодиётимизга жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ҳажми 
йилдан йилга ортиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялар билан 
тузилган 
шартнома 
ва 
битимлар 
асосида 
2011 
йилда 
иқтисодиётимизнинг реал секторига 3 миллиард доллардан ортиқ 
инвестиция киритиш кўзда тутилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бу 
маблағнинг 2 миллиард 200 миллион доллардан ортиғи ёки 73 
фоиздан зиёдини тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ташкил 
этади. 
Тўғридан-тўғри 
чет 
эл 
инвестициялари 
ҳисобидан 
иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқларида 70 тадан ортиқ 
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish