Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
 
 
 
 
3.16.Облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятини ифодаловчи 
қимматли қоғозлар эмиссияси ҳисобига инвестиция фаолиятини 
молиялаштириш. 
Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан 
маблағларни жалб этади. 
29
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси (1997 йил 24 апрелда қабул қилинган) . 16 модда, тўлдирилган 
4-қисм, 2007 йил 23 июль. № ЎРҚ – 104. 


255 
Облигация - бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли 
акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли 
акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур 
маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. 
Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, 
облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан 
пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация 
чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, 
дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий 
белгиланган бўлади. 
Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиёзли акция олишга қизиқади. 
Шундай экан, корхона имтиёзли акцияларини оддий акцияларга 
нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиёзли акциялар номинал 
қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги керак.
Айрим ҳолларда, акциянерлик капитали фақатгина бошланғич 
капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф 
айланма маблағларга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплайди. 
Бу ҳолат одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори 
фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу 
вазиятда депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори 
бўлади, шунинг учун, корхона етарли ресурсларни ташкил қилиш 
учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи 
бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ёки 
муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни 
ссудалар ёрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади. 


256 
Ҳар қандай ҳолатда узоқ муддатли қарзлар ва акционер капитали 
ўртасида баланс тутиб туриш лозим. Қанчалик акционер капитали 
ҳиссаси юқори бўлиб, шунчалик қарз мажбуриятилари хиссаси кам 
бўлса, солиқ тўлагунга қадар фойда шунчалик юқори бўлади. 
Молиялаштиришда қарз мажбуриятлари ҳиссаси қанчалик юқори 
бўлса, шунчалик, мажбуриятлар бўйича фоиз тўловлари юқори 
бўлади.Ўзбекистон Республикасининг 23 июль 2007 йилдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонунига мувофиқ: “Корхоналарнинг облигациялари” деган сўзлар 
“Корпоратив облигациялар” деган сўзлар билан алмаштирилди 
(Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Қонуннинг 5 – 
моддаси). 
Корпоратив 
облигацияларни 
фақат 
очиқ 
акциядорлик 
жамиятлари 
аудиторлик 
ташкилотининг 
хулосаси 
билан 
тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида 
қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари 
мумкин.
Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик 
жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади.
30
Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли хил шаклларининг 
оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш 
манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим 
мос келсин, яъни:
30
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Т.: 2007 й 23 июль № ЎРҚ – 104. 


257 
- акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган 
маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи 
бўлади. 
- молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни 
ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Молиявий 
бозорларсиз корхоналар ўз маблағларига таянишга мажбур булар 
эдилар, бу эса уни ривожланишини кескин чегаралиб қўяди. 
в) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинган
манбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, суғўрта
компанияларидан олинган қарзлар ёки бюджетдан ташқари 
фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади.
Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг 
ҳажми, муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, 
кредитнинг риск даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда 
дифференцияллашади. Ҳозирги вақтда инвесторлар тез қайтиш 
берувчи тадбиркорлик фаолиятига кредитларни жалб қилмоқдалар. 
Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа муддатли (1 
йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан юқори) турларга бўлинади. 
Корхонанинг асосий фондлари учун олинган узоқ муддатли 
кредитларни одатда инвестиция деб аташади. Узоқ муддатли 
кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб чиқаришини 
кенгайтириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда кредит 
муносабатларида узоқ муддатлилик характери вужудга келади. Бу 
қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан 
олишга) нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини 
олиш 
имкониятини 
беради. 
Капитал 
қўйилмаларни 


258 
молиялаштиришнинг 
кредит 
усулининг 
афзаллик 
томони 
маблағларни 
қайтаришлик 
билан 
боғлиқдир. 
Бу 
капитал 
қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини 
назаратини кучайтиради. Бу эса ўз-ўзидан маблағлардан фойдаланиш 
самарадорлигини оширади. 
Ҳозирда реал иқтисодиётда инвестициялар даромадлилик 
даражаси банк фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит 
ва воситачилик операцияларини кредитлаш билан чегараланиб 
қолмоқда.

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish