Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларга оид демократик



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларга оид демократик 
принципларнинг шаклланиши 
Собиқ шўролар даврида жаҳондаги мамлакатлар билан нафақат ташқи 
сиѐсат олиб боришга, балки иқтисодий алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга 
бўлмаган Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин халқаро 
муносабатларнинг субекти сифатида ташқи дунѐ билан ўзининг иқтисодий 
алоқаларини ўрнатишга киришди. Айниқса, сўнгги ўн йилликда жаҳон 
мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграцияга интилишлар ўсаѐтган бир 
даврда Ўзбекистон давлатининг бу соҳадаги фаолияти кучайди. Чунки, 
мамлакат бозор иқтисодиѐти ниуносабатларига ўтиш даврини бошлаган, 
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий стратегик пировард 
мақсад сифатида эълон қилинган Ўзбекистон давлатини халқаро ҳамжамият 
ҳам эътироф эта бошлаган эди. Мамлакатда бозор иқтисодиѐтига ўтиш, 
жамиятни демократлаштириш жараѐнини бошланиши ўз табиатига кўра ҳам 
жаҳон иқтисодий интеграциясига бирлашувни тақозо этаѐтган эди. Бу 
интеграцияга бирлашув шарти сифатида И.А.Каримов қуйидаги фикрни 
билдирган эди: «Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув иқтисодий жиҳатдан 
ривожланган бозор тизимига эга бўлган демократик давлатлар тушунчасига 
мувофиқ келгандагина мумкин бўлади. Айни пайтда мамлакатни 
замонавийлаштириш 
унинг, 
шубҳасиз, 
жаҳон 
ҳамжамиятига 
интеграциялашуви, яъни хаиқаро меҳнат тақсимотида ўзининг муносиб 
ўрнини топиши, минтақавий ва глобал хавфсизлик тизимини яратиш шартлари 
мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади». 
Мустақилликнинг илк давридан бошлаб халқаро иқтисодийташкилотлар 
билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бир томондан, миллий иқтисодиѐт 
учун, иккинчи томондан эса жаҳон иқтисодиѐти учун ҳам муҳим аҳамият касб 
эта бошлади. Айниқса, БМТ, ЕТТБ, Ел, НАТО, Жаҳон банки, ХВФ, эКО каби 
йирик ва нуфузли ташкииотлар фаолиятида фаол иштирок этиш мамлакатда 
вужудга келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, «Ўзбек модели» 
асосида ривожланиш учун ҳам зарур эди. Чунки, бу моделнинг асосий 
йўналишларидан бири — бу ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва 
мустаҳкамлаш, 
республиканинг 
жаҳон 
хўжалик 
алоқаларига 
интеграциялашувидан иборат эди. Қолаверса, бу жараѐн пировард натижада 


147
жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг кўламда 
иштирок этиш очиқ турдаги иқтисодиѐтни шакллантиришга олиб келиши 
шубҳасиз бир ҳол эди. 
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиѐсати ташқи алоқаларда очиқлик, 
тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ўз миллий-давлат манфаатлари 
устунлигини сақлаш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш, эътироф этилган 
халқаро ҳуқуқ меъѐрларига риоя қилиш ва халқаро стандартларга босқичма-
босқич ўтиш тамойилларига асосланиб қонунлаштирилган эди. 
Мустақилликнинг дастлабки давридаѐқ И.А.Каримов томонидан ташқи 
иқтисодий сиѐсатнинг қуйидаги принциплари ишлаб чиқилди: 
- мафкуравий қарашлардан қатъий назарташқи муносабатларда ошкоралик; 
- тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички 
ишларига аралашмаслик; 
- ўзининг миллий-давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар 
томонлама ҳисобга олиш; республика бирон-бир буюк давлатнинг таъсир 
доирасига кирмаслиги даркор; 
- тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги 
ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама, шунингдек, кўп 
томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш; 
- умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро 
тартибларга изчиллик билан ўтиш. 
Кўриниб турибдики, бу принциплар ўзида демократик ҳуқуқий давлат, 
бозор иқтисодиѐти шарт-шароитларига хос бўлган хусусиятларни акс 
эттириш, шу билан бирга, жаҳон иқтисодий муносабатларида миллий 
манфаатларни ифодалаш асосига қурилган эди. Шунинг учунҳам 
мустақилликнинг иик давридан бошлаб аксарият халқаро иқтисодий 
ташкилотлар бу принципларни эътироф этган эди. 
Шу билан бирга, бу даврда И.А.Каримов томонидан давлат ташқи савдо, 
иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларнинг қуйидаги йўналишларининг 
устуворииги илгари сурилди: 
Биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва 
янада мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиѐтни шакллантириш. 
Иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига 
кириб бориш учун, аwало, қимматбаҳо хомашѐни қайта ишлаш негизида тайѐр 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш. 
Учинчидан, экспортни кенгайтиришга қаратилган стратегияни фаол 
қўллаш билан бир қаторда импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган 
сиѐсатни изчиллик билан ўтказиш. 
Тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, 
хўжалик ишларини юритувчи субектларга хорижий шериклар билан бевосита 
алоқалар ўрнатишда, ўз рнаҳсулотини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик 
бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиѐзли тартибни 
жорий қилиш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиѐсат ўтказиш. 
Бешинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар 
тарзидаги сармояларни республика иқтисодиѐтига кенг кўламдажалб этиш 


148
учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шарт-шароитларни 
вужудга келтириш, қўшма корхоналар ташкил қилишда кўмаклашиш, 
шунингдек сармоядорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш. 
Олтинчидан, ташқи иқтисодий фаолият таркибий қисмлари мажмуйини 
— ихтисослаштирилган ташқи савдо, лизинг, консалтинг ва суғурта 
фирмаларини, ташқи алоқаларни ривожлантириш манфаатлари ва шартларига 
мос келадиган транспорт, аиоқа ва коммуникациялар тизимларини вужудга 
келтириш. 
Еттинчидан, халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолият, банк тизими, 
ҳисоб-китоб ва статистик ҳисобот соҳасида малакали кадрлар таййѐрлаш". 
Ўзбекистон давлати халқаро ҳамжарниятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси 
мақомига эришиш учун дастлаб ташқи сиѐсий ва иқтисодий фаолият 
соҳаларининг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга муҳим аҳамият берди. 
ХХ асрнинг 90-йиллари бошига келиб мамиакатимиз халқаро сиѐсий ва 
иқтисодий муносабатлар субекти мақомини қўлга киритиши натижасида 
ҳуқуқий давлатга хос бўлган ташқи сиѐсат қонунчилигини яратишга зарурият 
туғилди. Шу билан бирга, мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки 
йилларида молия, пул, кредит операциялари бўйича марказга боғлиқлик, 
ташқи савдони қўллаб-қувватлаб турувчи инфратузилманинг деярли мавжуд 
эмаслиги (божхона, суғурта, транспорт, экспедиторлик, сертификация 
хизматлари ва бошқалар), ташқи сиѐсат соҳасида ҳали малакали 
мутахассислар ва амалий тажрибаларнинг шаклланмаганлиги натижасида 
мустақии давлатнинг зудликбилан ўзининг мустақил ташқи сиѐсий ва 
иқтисодий алоқаларини шакллантириш ва ривожлантириш вазифаси кун 
тартибига қўйилган эди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish