Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Ш.М. Мирзиѐев
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Махсулот турлари бўйича экспортнинг энг юқори ўсиш суръатлари 
машина ва асбоб-ускуна, рангли металл, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 
текстил маҳсулотларига тўғри келди. Бунда мева-сабзавот маҳсулотлари 
экспорти ҳам маблағ жиҳатидан (592,6 миллион доллар), ҳам миқдор 
жиҳатидан (831,7 минг тонна) ўсишига эришилди.
Бугунги кунда экспорт таркибининг қарийб 78 фоизини қайта ишлаш 
тармоғи маҳсулотлари ташкил этмоқда.
Жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортининг 
улуши 28,5 фоиздан 34,5 фоизгача ортди, электр маиший техника 2,4 
бараварга, автомобиль экспорти 3 бараварга, тўқимачилик маҳсулотлари 1,3 
бараварга ва чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти 14,2 фоизга ўсди. 
Аграр 
секторни 
модернизациялаш 
ва 
ривожлантириш 
иқтисодиѐтни 
барқарорлаштириш 
омилидир
Аграр 
секторни 
модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини янада 
ислоҳ қилиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида 
муайян ишлар амалга оширилди.


101
Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам 
модернизация қилиш борасида энг муҳим вазифалар аниқ белгиланиб, уларни 
изчил амалга ошириб борилаѐтганлиги соҳадаги улкан муваффақиятларга асос 
бўлиб хизмат қилмоқда. 
2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан 
ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма 
тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан 
такомиллаштирилди. 
Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари 
бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. Ўзбекистон Фермерлари 
кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
кенгаши сифатида қайта ташкил этилди. 
Жорий йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 
миллион 900 тоннадан зиѐд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 500,8 минг тонна 
шоли, 22 миллион тонна мева-сабзавот, 12,3 миллион тонна гўшт ва сут 
маҳсулотлари етиштирилди. 
Бу йил биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар 
майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 
миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди. 
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан 
янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали 
деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бораѐтган тизимли 
ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда. 
Масалан, жорий йилда 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда 
пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар 
экилди ва бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт 
қилинди. Шунингдек, 11 минг гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 
минг 500 гектарда иссиқхоналар барпо этилди. 
Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, 
Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор 
тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. 
Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий 
экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 
100 миллион долларлик тайѐр маҳсулот экспорт қилинди. 856 миллион 
долларлик 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилди.
Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, 
асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб 
хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Зотдор қора- байир отларини 
кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарѐда янги 
йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа 
ҳудудларда ҳам бундай мажмуалар барпо этилмоқда.
Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо 
деярли йўқолиб бораѐтган анъаналар қайта тикланмоқда. Энг муҳими, 


102
қимматбаҳо хом ашѐ бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга 
қўйилди. Ушбу соҳада ишларни мутлақо янги асосда йўлга қўйиш мақсадида 
―Ўзбекипаксаноат‖ уюшмаси ташкил этилди. Бу йил мамлакатимизда биринчи 
марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди 
ва ижобий натижа берди.
Ҳар бир вилоятда пила хом ашѐсини қайта ишлаб, тайѐр маҳсулот олиш 
мақсадида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. Натижада 
шу йилнинг ўзида ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 та корхона ишга 
туширилди.
Балиқчилик соҳасини тиклаш учун ―Ўзбекбалиқсаноат‖ уюшмаси 
ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги 
киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий 
кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.
Яна бир муҳим йўналиш – асаларичилик соҳасини ривожлантириш 
мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал 
етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлди.
Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиѐжлари учун пахта 
етиштирадиган 
фермер 
хўжаликларини 
молиявий 
қўллаб-қувватлаш 
мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш ҳажми йилдан-йилга ортиб 
бормоқда. 2008 йилда ушбу мақсадлар учун 80 миллиард сўм маблағ 
йўналтирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 300 миллиард сўмни ташкил 
этди.
Сув тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар 
қўллаб-қувватланиб, 
уларнинг 
ташаббускори 
бўлган 
хўжалик 
ва 
ташкилотларга қўшимча имтиѐз ва преференциялар яратиб берилмоқда. 
Натижада, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай 
технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш 
технологияси жорий қилинди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish