Раджан Мадху, ―Ҳиндистон–МДҲ‖
Савдо-саноат палатаси президенти
Иқтисодиѐтни ислоҳ этиш ва унинг инсон тараққиѐтига таъсири.
Бозор иқтисодиѐти моделлари ва уларга асосланган ислоҳотлар эркин бозор
рақобати билан давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солишини қўшиб олиб
бориш, мазкур ўзгартиришларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, ҳал
этилаѐтган макроиқтисодий вазифаларнинг устуворлиги бўйича фарқланади.
Масалан, бозор иқтисодиѐтининг ―америкача‖ моделида бозорни эркин
тартибга соладиган механизмларнинг ролига устуворлик берилади, ―япон‖ ѐки
―француз‖ моделларида хўжалик фаолиятини ташкил этишда давлатнинг
иштироки салмоқлидир. ―Немис‖ ва ―швед‖ моделлари кучли ижтимоий
йўналишлари билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг миллий –
―ўзбек модели‖ни шакллантириш қуйидаги энг муҳим қоидаларга таянади:
• ислоҳотларнинг пировард мақсади – аҳоли фаровонлигини ва турмуш
сифатини ошириш;
70
• иқтисодиѐтни барқарорлаштириш, макроиқтисодий ўсиш ва меҳнатга
лаѐқатли аҳолининг иш билан мақбул банд бўлишини таъминлашдан иборат
ўзаро боғлиқ муаммоларни ҳал этиш;
• барча хўжалик юритувчи субъектларнинг энг юқори ишлаб чиқариш
самарадорлигига эришишга қаратилган бозор механизмларидан фойдаланиш
асосида иқтисодиѐтни тартибга солиш;
• ишлаб чиқаришни давлат томонидан бевосита бошқаришдан воз
кечиш, товар ишлаб чиқарувчиларининг ўзларига иқтисодий манфаатдан
келиб чиққан ҳолда фаолият турларини, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар
хажмини, ишлаб чиқариш-хўжалик алоқалари доирасини эркин танлашларини
таъминлаш;
• инвестиция сиѐсати устуворликларини танлаш, чет эл капиталини жалб
қилиш, иқтисодиѐтни бозор механизмлари ва рағбатларидан фойдаланган
ҳолда тартибга солишда, ишонарли ижтимоий кафолатларни таъминлашда
давлатнинг фаол ролини сақлаб қолиш;
• биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари -
болалар, пенсионерлар, ногиронлар, ўқувчи ѐшларни ҳимоя қилишга
йўналтирилган бозор муносабатларни шакллантиришнинг барча босқичларида
кучли ижтимоий сиѐсатни олиб бориш.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий вазифалари
қаторида ташаббускорлик ва ишбилармонликни бутун чоралар билан
ривожлантириш, тадбиркорликка эркинлик бериш, иқтисодий омиллар
воситасини ишга солиш, мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан
ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шакллари – ширкат,
давлат, хусусий ҳамда бошқа шакларини ҳуқуқий тенглигини қарор топтириш,
иқтисодиѐтда якка ҳокимликка барҳам бериш, хўжалик юритувчи
субъектларнинг мустақиллигини кенгайтириш, бозорни тартибга солишда
иқтисодий воситаларга устунлик бериш белгилаб қўйилди.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор – давлат томонидан
тартибга солиб туриладиган бозор эканлиги қоидаси асосида иш тутилди.
Яъни давлат мураккаб ўтиш даврида иқтисодиѐт, айниқса унинг асосини
белгилайдиган тармоқлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, нарх-наволарни
тартибга солиб туриш, солиқ солиш ва қарз беришда имтиѐзлар яратиш,
шунингдек бевосита ѐрдам кўрсатиши талаб этилади. Шу билан бирга бозор
иқтисодиѐтига ўтиш даврида давлат иқтисодий эркинликларнинг кафолати
бўлди, бозор институтларини яратиш учун қулай шароит яратди,
ишбилармонлик тузилмалари шаклланиши ва ривожланишини дастаклади,
аниқ мақсадга қаратилган тузилма сиѐсатини амалга оширди.
Шу
муносабат
билан
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов ―Иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларни давлат йўли билан
тартибга солиш ҳаммага маълум дастурлар – молия, кредит, солиқ, валюта
сиѐсати, нархларни назорат қилиш ҳамда билвосита таъсир кўрсатишнинг
бошқа чоралари ѐрдамида амалга оширилади. Худди шу йўл билан ҳақиқий
71
бозор муносабатларига ўтиш ва у учун зарур шароитлар яратиш мумкин‖
1
деб
кўрсатган.
Бозор иқтисодиѐтига ўтишда биринчи навбатда ислоҳотларнинг ҳуқуқий
асосини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. Иқтисодиѐтнинг турли соҳалари
субъектларининг ҳуқуқлари ва иқтисодий эркинлик борасидаги мақомини
белгилаб берадиган қонунлар қабул қилинди. Корхоналар тўғрисидаги,
кооперация тўғрисидаги, дехқон хўжаликлари тўғрисидаги, хўжалик
жамиятлари ва ширкатлари тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир.
Бозор муносабатларининг қарор топишини давлат томонидан тартибга
солиш тизимида иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган корхоналар ва
фуқароларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари механизмини солиқлар
тизими орқали белгилаб берадиган қонун ҳужжатлари ҳам қабул қилинди.
Корхоналар банкрот бўлишининг қонун йўли билан эътироф этилиши айниқса
муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали кўп
укладли бозор иқтисодиѐтини шакллантириш биринчи даражали аҳамият касб
этди. Бу жараѐнлар меҳнат жамоаларининг манфааатларини ҳисобга олган,
ижтимоий адолат принципларига қатъий риоя этилган ҳолда, давлат ва
жамоатчиликнинг бевосита назорати остида, тасдиқланган махсус дастурлар
асосида босқичма-босқич амалга оширилди.
Ўзбекистонда
мулкни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштириш бир неча босқичда амалга оширилди. 1992-1993 йилги
биринчи босқич – ―кичик хусусийлаштириш‖да уй-жой, савдо ва умумий
овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат корхоналари
хусусийлаштирилди.
Хусусийлаштиришнинг 1995 йилда бошланган иккинчи босқичида
саноатнинг
асосий
тармоқлари:
ѐқилғи-энергетика,
кон
саноати,
машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш комплексларида мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараѐнлари кенг тус олди.
Умуман, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
жараѐнида (1994-2010 йилларда) мамлакат бўйича 30731 та корхона ва объект
хусусийлаштирилиб,
уларнинг
21,5
%
акциядорлик
жамиятларига
айлантирилди, 78,5 % эса хусусий мулк сифатида сотилди.
Бошқарув механизмларини такомиллаштириш мақсадида иқтисодиѐтда
институцианал ислоҳотлар амалга оширилди. Иқтисодиѐт тармоқлари ва
соҳаларини бошқарадиган, хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий
эркинлик беришга ѐрдамлашадиган, ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг
ривожланишини
рағбатлантирадиган
ташкилий-ҳуқуқий
тузилмалар
шакллантирилди. Хусусан, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ўзагини
ташкил этган, марказдан туриб режалаштириш тизими асоси ҳисобланган
Давлат режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, Давлат нарх қўмитаси,
Давлат агросаноат қўмитаси каби турли идоралар тугатилиб, янги бозор
1
Каримов И.А.. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли / Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон, 1999.
Б.43.
72
тузилмалари шакллантирилди. Ислоҳотларнинг биринчи босқичи мобайнида
тармоқ вазирликлари хўжалик юритишнинг янги, бозор тузилмалари –
уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига
айлантириш йўли билан батамом тугатилди.
Мамлакатда бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб берадиган янги молия
ва икки поғонали банк тизими шакллантирилди, миллий валютани
мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. Бу мустақил пул-кредит сиѐсати юритиш,
бюджет ва пул сиѐсатининг маъсулият доирасини белгилаб қўйишни,
уларнинг ўзаро самарали муносабатини таъминлади. Айни пайтда хўжалик
юритувчи субьектлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий маблағлардан
фойдаланишдаги мустақиллиги сезиларли даражада ортди.
Оқилона иқтисодий сиѐсатнинг амалга оширилиши натижасида
Ўзбекистонда мураккаб ўтиш даврида ҳам ялпи ички маҳсулот ҳажми кескин
равишда пасайиб кетишига йўл қўйилмади. 1996 йилдан эътиборан эса
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланяпти. Бу муваффақиятларга
эришишда кенг кўламли бозор ислоҳотларини жорий этиш, қулай инвестиция
муҳитини яратиш, иқтисодиѐтда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, экспортга
ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналар барпо этиш, бизнес ва хусусий
тадбиркорликни жадал суратларда ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга
бўлди.
Иқтисодиѐтни
таркибий
қайта
қуриш
Ўзбекистон
давлат
мустақиллигига эришгунча импортнинг энг муаммоли моддалари ҳисобланган
энергия ресурслари ва доннинг ташқаридан олиб киришга боғлиқликдан тўла
ҳалос бўлиш имконини берди ҳамда макроиқтисодий барқарорлик учун шарт-
шароит яратди. 1997 йилда ислоҳотлар амалга оширила бошлагандан бери
дастлабки марта ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши (105,2%) мамлакат аҳолиси
сони ўсиши(101,8%)дан юқори бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |