Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Давлат хизматлари кўрсатилишини мақбуллаштириш долзарб



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Давлат хизматлари кўрсатилишини мақбуллаштириш долзарб 
масала хисобланади. Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими 
изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу 


63
аҳолининг ҳаѐт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва 
бизнесни ривожлантириш имконини оширмоқда. 
2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 
дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга 
туширилди, бу эса ―Doing Business 2018‖ глобал рейтингидаги ―Бизнесни 
рўйхатдан ўтказиш‖ кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 
11-ўринга яхшилашга хизмат қилди. 
Давлат хизматлардан аҳоли ҳамда тадбиркорлар фойдаланишининг энг 
қулай имкониятларини яратиш мақсадида электрон давлат хизматларининг 
сони оширилди. Тадбиркорлар учун бир қатор фаолият турлари бўйича 
лицензияларни олиш учун онлайн ариза юбориш имкониятлари яратилди
Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектлари эҳтиѐжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги 
даражага ўтишига айрим тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрь куни ―Аҳолига 
давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони ва ―Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил 
этиш тўғрисида‖ги қарори қабул қилинди.
Мазкур 
Фармон 
давлат 
хизматларининг 
сифати, 
тезкорлиги, 
шаффофлиги ва фойдаланиш имконини тубдан ошириш бўйича комплекс 
ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни, ―Халқ давлат идораларига эмас, давлат 
идоралари халқимизга хизмат қилиши керак‖ деган улуғвор ғояни сўзсиз 
амалга оширувчи асосий ғояларни белгилаб берди. Мазкур ғояларнинг амалда 
татбиқ этилиши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ―Фуқаролар эмас, 
ҳужжатлар ҳаракатланади‖ деган муҳим тамойилни жорий этиш имконини 
беради.
Хусусан, мазкур соҳадаги давлат сиѐсатини амалга оширишга масъулият 
юкланган алоҳида давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари 
ташкил этилди. Бу амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг уйғунлиги ва 
изчиллигини таъминлайди, давлат хизматларини сифатли бажариш учун 
ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлигини оширади. Шу билан 
бирга, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бошқарувни амалга 
оширишнинг аниқ ташкилий-институционал асосларини шакллантириш 
таъминланмоқда.
Қайд этиб ўтилган Фармонга мувофиқ мазкур Агентлик фаолиятини 
мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг 
мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати 
томонидан, 
Агентликнинг 
ҳудудий 
бошқармалари 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш 
эса 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ 
қабулхоналари томонидан амалга оширилиши белгиланди.


64
Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларига ―ягона дарча‖ тамойили 
бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари 
ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилди. 
Эндиликда 
―ягона 
дарча‖ 
тамойили 
нафақат 
тадбиркорлик 
субъектларига, балки бевосита фуқароларга ҳам хизмат кўрсатишда амал 
қилади. Давлат хизматчилари билан бевосита мулоқот қилмасдан 
ҳамкорликни таъминлаш аҳоли учун давлат хизматларини коррупция 
хавфисиз тезкорлик билан кўрсатиш имконини беради, фуқароларнинг 
кундалик ҳаѐтини жиддий равишда енгиллаштиради, бюрократия ва 
сансалорлик ҳолатларини бартараф этади.
Қайд этиб ўтилган Фармон билан 2018-2020 йилларда босқичма-босқич 
жорий этиладиган, ―ягона дарча‖ тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари 
марказлари орқали кўрсатиладиган 58 та давлат хизматлари рўйхати 
тасдиқланди. 
Уларнинг қаторида уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, 
иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига 
уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар 
жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга 
қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий 
ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган 
хизматлар мавжуд. 
Аҳоли билан ўзаро боғлайдиган ягона жой сифатида Давлат хизматлари 
марказлари ва Халқ қабулхоналари давлат хизматларидан фойдаланиш 
имкониятини ошириш, фуқароларнинг вақт ва молиявий харажатларини 
камайтириш, шунингдек, уларнинг давлат органлари фаолиятидан 
қаноатланганлик даражасини оширишга хизмат қилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish