Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Фуқаролик жамиятида пассив фуқаро қандай намоѐн бўлади?



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

7.Фуқаролик жамиятида пассив фуқаро қандай намоѐн бўлади?  
A. 
*ижтимоий муносабатлар ва жараѐнларга бефарқ;
B. 
жамоавий ишларда фаоллик кўрсатади;
C. 
фақат давлатга ишонади;
D. 
имкони даражасида фаолият юритади.
8.Фуқаровий фаоллик дастлаб қандай кўринишда намоѐн бўлади? 
A. 
*кўнгиллилар жамиятлари воситасида
B. 
сиѐсий партиялар орқали
C. 
тадбиркорлик орқали
D. 
маҳалла фаолияти орқали
9.Фуқаровий фаоллик қандай институтлар орқали намоѐн бўлади?  
A. 
фуқаровий ташаббуслар;
B. 
сиѐсий партиялар;
C. 
нодавлат-нотижорат ташкилотлар
D. 
* барчаси тўғри
10.Фуқаровий фаолликка тўсқинлик қандай оқибатларга олиб 
келиши мумкин?  
A. 
фуқаролик жамияти шаклланмай қолади;
B. 
фуқаролик институтлари фаолияти намоѐн бўлмайди;
C. 
фуқароларда норозилик кайфияти пайдо бўлади;
D. 
*барча жавоблар тўғри


182
10-мавзу: МУСТАҚИЛЛИК ВА ДЕМОКРАТИК ФУҚАРОЛИК 
ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, 
РИВОЖЛАНТИРИШ.
РЕЖА 
 
1.Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси ҳамда унинг маъно ва 
мазмуни. 
2.Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг демократлашув 
жараѐнига таъсири. 
3.Фуқаролик 
жамияти 
институтлари 
ташкилий-ҳуқуқий 
асосларининг ривожланиши ва истиқболлари. 
4. Ривожланган 
Ғарб 
давлатларида 
фуқаролик 
жамияти 
институтларининг шаклланиши ва ривожланиши 
1. 
Фуқаролик жамиятининг умумий белгилари ва таснифи. 
Ҳозирги даврда кўпчилик сиѐсатшунос ва сотсиологлар «фуқаролик 
жамияти» деганда, давлат ва иқтисоддан фарқ қиладиган ва қуйидаги ўзини 
ўзи ташкил этувчилардан таркиб топган сотсиетал соҳанинг меъѐрий 
моделини тушунадилар: (1) плурализм: оила, норасмий гуруҳлар ва ихтиѐрий 
уюшмалар, ҳаѐт шаклларининг турли-туманлигини таъминлаб турувчи 
институтларнинг плурализмга берилганлиги ва автономлиги; (2) ижтимоий 
ҳаѐт эркинлиги: маданият ва коммуникациялар институтлари; (3) шахсий 
ҳаѐт дахлсизлигиъ- индивидуал ўзини ўзи ривожлантириш ва ахлоқий 
танлаш соҳалари; (4) қонунийлик: плурализмни чегаралаб олиш учун умумий 
қонун чиқаришга, шахсий ҳаѐт ва ижтимоий соҳаларида иложи борича 
давлатга, ҳаѐтий интилишларда эса иқтисодга нисбатан дахлсизлик. Ана шу 
тизилмаларнинг барчаси биргаликда замонавий фуқаролик жамиятининг 
институционал мавжудлигини таъминлайди. 
Машҳур сиѐсатшунос олим Флипп Шмиттернинг фикрича, «фуқаролик 
жамияти» қуйидаги «ўзини ўзи ташкиллаштирувчи медиатор (воситачилик 
қилувчи) гуруҳлар»дан иборатдир: 

давлат ҳокимияти органларига нисбатан, шунингдек, ишлаб чиқариш ва 
қайта ишлаб чиқариш нодавлат бирликлари, яъни, фирма, оила кабилардан 
мустақил; 

ўз манфаатлари ва интилишларини ҳимоялаш (уларга эришиш 
мақсадларида жамоавий аксияларни режалаштириш ва амалга ошириш 
қобилиятига эга бўлган); 

давлат тузилмалари, хусусий ишлаб чиқариш соҳаси ўрнини 
босмайдиган, ўзига умуман сиѐсатни бошқариш функциясини олмаган; 

лекин, шаклланиб бўлган «фуқаролик» ѐки ҳуқуқий меъѐрлар доирасида 
фаолият юритишга рози бўлган. 
Шу билан бирга, Ф.Шмиттер фуқаролик жамиятини алоҳида олинган 
шахс билан боғлайди ва фуқаролик институтларини шахс манфаатлари 
ифодачиси ва ҳимоячиси эканлигини таъкидлайди. Бинобарин, у замонавий 


183
фуқаролик жамиятининг Ғарб тажрибаси асосида шаклланган қуйидаги 
муҳим сифатларини алоҳида ажратиб кўрсатган эди: 

шахс, унинг аҳолининг алоҳида гуруҳлари ва давлатдан мустақиилиги; 

ташкилий яхлитлик, бир бутунлик; 

давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқларга асосланган 
«корпоративлик»; 

либераллашиш билан боғлиқ жараѐн ѐки ҳодиса; 

автократиянинг деспотик куч сифатида (демократик натижалар асосида) 
заифлашуви. 
Юқоридаги таҳлиллардан хулоса чиқарилса, фуқаролик жамияти энг 
олий инсоний бирлик шакли ҳисобланиб, у ўз ичига турли «уюшмалар»нинг 
таркибий қисмларини (оила, корпорация кабиларни) қамраб олади. Улар ўз 
моҳиятига кўра жамиятдаги адолатлилик тамойилига асосланган ҳамжамият 
бўлишини ифода этади. Бу жамиятда ҳар бир киши ўзи учун олий 
фаровонлик топиши мумкин. 
Умуман, ҳозирги замон ривожланган мамлакатлар сиѐсатшунос 
олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир 
тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти бу: 

биринчидан, жамият ҳаѐти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва 
маънавий соҳаларида ихтиѐрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат 
тлзимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир; 

иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, 
маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат 
муносабатлар мажмуасидир; 

учинчидан, эркин индивидлар, ихтиѐрий равишда шаклланган 
ташкилотлар ва фуқароламинг турли органлартазйиқлари, аралашишлари ѐки 
бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти 
бўлиб, унда улар ўзлигини намоѐн қила олишлари учун доимий 
имкониятларга эга бўладилар. 
Шу билан бир қаторда, ривожланган мамлакатларнинг ХХ аср иккинчи 
ярмидаги тажрибалари умумлаштирилганида, ҳозирги замонавий фуқаролик 
жамиятининг асосий белгиларига доир тасаwур намоѐн бўлади. Уларасосан 
қуйидагилардан иборатдир. 
Иқтисодий соҳада: нодавлат ташкилотлар; кооператив-ширкатлар; 
ижара жамоалари; аксиядорлик жамиятлари; уюшмалар; корпорацияларнинг 
мавжудлиги. 
Ижтимоий соҳада: оила; партиялар, жамоат ташкилотлари ва 
ҳаракатлар; иш ва яшаш жойларидаги ўз-ўзини бошқариш органлари; 
нодавлат оммавий ахборот воситалари; жамоатчилик фикрини аниқлаш, 
шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари; ижтимоий 
ихтилофларни куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш 
амалиѐтининг мавжудлигидир. 
Маънавий соҳада: сўз, виждон ва фикрлар эркинлиги; ўз фикрини очиқ 
билдира олишнинг реал имкониятлари; ижодий, илмий ва бошқа уюшмалар 
мустақиллигининг ҳам қонуний, ҳам амалий жиҳатлардан таъминланганлиги. 


184
Шунингдек, фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи 
шарт-шароитлар 
ҳам 
борки, 
уларсиз 
жамиятнинг 
институтлари 
ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг 
турлича 
манфаатларини 
ифода 
этувчи 
ривожланган 
ижтимоий 
тузилмаларнинг мавжуд бўлиши зарурлиги киради. Қолаверса, жамият 
аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, 
уларнинг энг ривожланган даражадаги ижтимоий, интеллектуал, руҳий 
жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади. 
Сўнгги шарт-шароит эса ҳар бир фуқаронинг ўз шахсий мулкига эга 
бўлиши, бу мулкни ўзи истаган тарзда тасарруф қила олиши учун унинг бу 
мулкка нисбатан шахсий ѐки жамоавий ҳуқуқининг таъминланган 
бўлишидир. 
Фуқаролик жамиятининг белгилари, мезонлари ва институтларини 
тасаввур қила олган ҳар бир кишига кўриниб турибдики, бундай жамиятнинг 
асосини фуқаролик жамиятининг институтлари — сиѐсий партиялар, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат 
ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мажмуаси ташкил этади. 
Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз 
функцсиялари, фуқаролик жамияти институтларининг эса алоҳида ўз 
функциялари бўладики, улар бир-бирларини тўлдириб, юксак ривожланган 
жамиятнинг яшовчанлигини таъминлайди. Давлатнинг ҳам, нодавлат 
ташкилотларнинг ҳам ўз ҳаракат доираси, ѐхуд белгиланган фаолиятилари у 
ѐки бу томонга озгина ўзгариши натижасида ижтимоий-сиѐсий мувозанатлар 
бузилиб, демократик меъѐрдан чекиниши, четга чиқиб кетиш ҳоллари рўй 
бериши мумкинлигини асримизнинг сўнгги даврдаги тараққиѐт амалиѐти 
кўрсатиб берди. 
Фуқаролик жамиятига доир назарий қарашлар умумлаштирилганида 
фуқаролик жамиятининг қуйидаги белгилари намоѐн бўлади: 

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини нисбатан тўлиқроқ таъминловчи 
инсоний бирлик; 

ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланганлиги; 

уни ташкил этган тузилмалар ва турли ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги 
рақобатдошлик; 

эркин равишда шаклланадиган жамоатчилик фикрини мавжудлиги ва 
плурализм; 

ялпи ахборотлашганлик, инсонларни ахборот олишга доир ҳуқуқининг 
амалда намоѐн бўлиши; 

жамият ҳаѐтини мувофиқлаштириш асосида кечиши; 

иқтисодиѐтнинг кўп укладли бўлиши; 

ҳокимиятнинг легитим ва демократик тарзда амалга оширилиши; 

ҳуқуқий давлатнинг мавжуд бўлиши; 

давлатнинг кучли ижтимоий сиѐсат олиб бориши. 
Фуқаролик жамиятида «фуқаро» тушунчаси энг муҳимаҳамият касб 
этиши билан ажралиб туради. Фуқаро жамият ҳаѐтининг субектига айланиб, 
ундаги ўзаришларга кучли таъсир қила олиш даражасига кўтарилади. 


185
«Фуқаро» тушунчаси «иштирок этиш» воситасида ўзини намоѐн этади, бу 
иштирок турли нодавлат ва жамоат ташкилотларида кечади. 
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи ўрта мулкдорлар синфи 
ҳисобланади. Шахс эркинлиги асоси эса хусусий мулкдир. Хусусий мулк 
кўплаб иқтисодий ҳокимият марказларини бўлишини тақозо этганлиги учун 
ҳам ҳокимиятни бир шахс, гуруҳ ѐки партия қоида тўпланишига имкон 
бермайди, давлат ҳокимиятини босиқ бўлишига замин яратади. 
Яшаш воситаларининг муқобил манбаларини мавжудлиги ижтимоий 
ҳаѐтнинг турли соҳаларида танлаш эркинлигини мавжуд бўлишига имкон 
яратади. Шунинг учун мулк, ҳокимият, иқтисодий ва сиѐсий эркинлик 
чегараларини белгилаб қўйиш фуқаролик жамиятини яшаш мезони 
ҳисобланади. Шу билан бирга, шахсий эркинлик ва хусусий мулкка эга 
бўлиш демократиянинг бўлишини ва ривожланишини рағбатлантиради. 
Фуқаролик жамияти инсонлардаги ўзини ўзи англаш, уларнинг обектив 
равишда масъуллик ҳиссини сезиш қобилиятининг юксалишига ҳамоҳанг 
равишда шаклланиб боради. Бу каби жамиятда шаклланган фуқаролар сиѐсий 
ва ҳуқуқий маданиятлари даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. 
Фуқаролик жамияти шаклланган мамлакатларда нафақат инсон 
эркинлиги, давлатнинг жамият учун хизмат қилиш масъулиятининг 
юксаклиги, ўзини ўзи бошқаришнинг авж олиши каби қадриятларга амал 
қилинади, балки бу жамиятларда инсон фаровонлигини ҳар томонлама 
таъминлаш соҳасида ҳам мислсиз натижаларга эришилади. Жаҳондаги 
мамлакатлар ўртасида ялпи миллий маҳсулотнинг ўртача киши бошига 
тақсимланишида ҳам фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатлар 
пешқадамлик қилмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, инсон сиѐсий, 
иқтисодий ва ижтимоий эркинликлар бағридагина ўзининг яратувчанлик 
қобилиятини тўлиқ намоѐн қила олади. 
Фуқаролик жамияти инсоннинг ўзини ўзи ҳаѐтда намоѐн қила олиши 
учун нисбатан кенг шарт-шароитлар яратиб бериши билан алоҳида ажралиб 
туриши ўз исботини топди. Шу боис ҳам жаҳондаги барча халқлар ва 
давлатларнинг фуқаролик жамиятини қўришга булган қизиқишлари тобора 
кучайиб бормоқда. 
Ўзбекистон мамлакатида ҳам фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари 
нафақат чуқурлашиб бормоқда, балки ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда ҳам ўзини 
намоѐн этмоқда. Демак мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаѐқ 
Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир 
асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари 
манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг 
ривожланиши учун қулай шароит яратганлигини кўрсатиб берди. 
1. Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси 
Ривожланган Европадаги, Шимолий Америкадаги, Япония, Жанубий 
Корея каби давлатларда минглаб фуқаролик жамияти институтлари фаолият 
кўрсатади. Улар жамият ҳаѐтининг аниқ бир муаммоси билан шуғулланиши 


186
билан бир-бирларидан фарқ қилади. Аксарият нодавлат нотижорат 
ташкилотлари инсонпарварлик мақсадларида тузилади ва фаолият кўрсатади. 
Ҳаттоки, уларнинг баъзилари умуммиллий, мамлакат, халқаро миқѐсда 
фаолият кўрсатиш даражасига ҳам эришган. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) функциялари турли-
тумандир. Лекин, уларнинг асосий функцияларидан бири турли ижтимоий 
гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Манфаатлар 
гуруҳлари индивидлардаги турли йўналишдаги қарашлар ва фикрларни бир 
тизимга келтиради, бирон-бир ташкилотнинг бир қолипга солинган 
манфаатлар тизими асосида ташкилотнинг ҳаракат дастурини шаклланишига 
ѐрдам беради. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим 
манфаатларни агрегация қилиш (мунозаралар ва муҳокамалар ѐрдамида 
турли манфаатларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир 
муносабатлар тизимини ўрнатиш) фаолиятини ҳам олиб боради 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish