Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети



Download 72,84 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi72,84 Kb.
#120478
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КУРС ИШИ Микро охирги cd3492032165b53d33dfa4118df67367

3.Курс ишини ёзиш тартиби

Курс ишининг умумий ҳажми 35 - 40 варақ қўл ёзмадан кам бўлмаслиги керак (курс ишини электрон кўринишда ҳам бажариш мумкин. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди. Титул варағи белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади (2-илова).


Ишда меъёрий ҳужжатлар ва орфографик қоидалар бўйича қабул қилинган шартли қисқартиришлар киритиш рухсат берилади. Масалан: й.-йил, йй.-йиллар, м.с.- минг сўм, млн.с. - миллион сўм, мак.-максимал ва бошқалар. Лекин молиявий, иқтисодий терминлар ва сўзларда жуда камдан кам қисқартма сўзлар ишлатилади. Ушбу ҳолатни инобатга олиб курс ишида қисқартма сўзларни камроқ ишлатиш тавсия берилади.
Шунингдек, баъзи бир сўз бирикмалари курс ишида қайта-қайта келиши кўзда тутилса, ушбу сўз бирикмаларини биринчи ёзилишида тўлиқ ёзиш керак ва сўз бирикмаси тугаши билан қовус очиб ушбу сўз бирикмасини қисқартма кўринишини келтириш керак. Сўнг, ушбу сўз бирикмаси қайтарилса, қисқартма кўринишини ёзиш мумкин. Масалан, акциядорлик жамияти (АЖ), маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ), қўшма корхона (ҚК) ва бошқалар.
Мундарижа курс иши тузилишини белгилаб берувчи қисм бўлиб, курс ишини бошланиш қисмида келтирилади ва унда курс иши таркибида бўлиши керак бўлган қисмлар кўрсатилади. Яъни кириш, асосий қисм саволлари, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, хулоса ва таклифлар, ва иловалар кўрсатилади. (3-илова).
Кириш қисм - бу курс ишининг бошланғич қисми бўлиб, ишнинг асосий маъносини баён қилади. Унда курс иши мавзусининг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади ва вазифалари, изланиш объекти, предмети ҳамда мавзунинг аҳамияти ва моҳиятига тўхталади. Шу билан бирга курс иши ёзиш учун асос бўлган амалий маълумотлар манбалари акс эттирилади.
Мавзунинг долзарблигини ёритиш албатта барча илмий ишларда мажбурий талаб этилади. Мавзунинг долзарблигида муаллиф мавзуни танлаган экан, унинг илмий салоҳияти ва профессионал тайёргарлиги албатта бу мавзуни маъносини тушиниб етиши ва уни замон талабига мослиги ҳамда ижтимоий муҳимлигини баҳолай олиши керак. Долзарбликни ёритишда асоссиз гаплар ёзилмаслиги керак. Мавзунинг долзарблигининг асосий омилларини тўлиқ бир бетда кўрсатиш етарли бўлади.
Мавзунинг долзарблигини асослашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларидан, маърузаларидан ва етук иқтисодчи олимлар асарларидан мавзуга тегишли бўлган фикрларни келтириш мумкин.
Долзарблиги очиб берилгандан сўнг, тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб, ушбу мақсадга эришиш учун аниқ вазифаларни (3-5 та вазифаларни) ҳал қилиб олиш керак бўлади.
Булар одатда қуйидагича ифодаланади:
• ўрганиш;
• очиш;
• тасвирлаш;
• белгилаш;
• аниқлаш;
• услубий ишлаб чиқиш;
• тайёрлаш.
Ифодаланган бу вазифаларни чуқурроқ таҳлил қилиб ёзиш керак.
Курс ишида бажарилган тадқиқотнинг услубий кўрсатмаси кириш қисмида муҳим элементлардан бири бўлиб, қайсики амалий материалларни таҳлил қилишда ва ишнинг асосий мақсадни очиб беришда хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий олимларнинг ушбу мавзу бўйича олиб борган ишларини кўрсатиш ишнинг самарасини оширади. Кириш қисмини кўпи билан 2-3 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Кириш қисмдан сўнг, асосий қисм келади, яъни у бир нечта саволлардан иборат бўлиб, бунда асосан ушбу мавзуни асосий моҳияти тўлиқ батафсил очиб берилади.
Асосий қисмда ишнинг ҳамма саволлари очиб берилади. Аввало, танланган мавзунинг иқтисодий-ижтимоий моҳияти, аҳамияти, ҳуқуқий асослари, асосий кўрсаткичлар таҳлили ўрганилади. Шу билан бир қаторда мавзу бўйича мавжуд муаммолар аниқланади ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
Курс ишининг ҳар бир бўлими мувофиқ асослар, қарорлар ва хулосалар билан ёритилади. Курс ишида, илгари бажарилган мустақил ишларнинг натижалари ёки бошқа муаллифларнинг (илмий маърузалар ва мақолалари, ҳисоб-графика ишлари, ва лойиҳалари, албатта, номлари кўрсатилган ҳолда) ишлари акс эттирилиши ёки улардан фойдаланиш мумкин.

Download 72,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish