Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


– расм. Инсон фаолиятининг умумий тархи



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/108
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#102480
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   108
Bog'liq
ilmij tadqiqot asoslari

2.15 – расм. Инсон фаолиятининг умумий тархи 
Шундай қилиб, система тўлақонли декомпозисиясининг зарур шарти 
бўлиб, унинг формал моделининг тўлақонлилиги ҳисобланади. Бироқ, бу 
ҳали етарли эмас. Оқибатда ҳаммаси мазмуний модел тўлақонлигига 
боғлиқ. Шунинг учун тўлақонлиликни ва мазмуний моделни кенгайтириш 
имконини сақлаш учун системалар унсурлари рўйхатини “барча қолганлар 
компоненти билан якунлаш керак. Бунинг йўқлиги эксперт ёдига ҳамиша, у 
балки, нимадир муҳим бўлганни ҳисобга олмаганлигини солиб туради. 
Системани декомпозиция қилиш жараёни кўп босқичли ҳисобланади, 


67
юқорида таъкидланганидек, у дарахтсимон тузилмага олиб келади. Мазкур 
тузилмага талабнинг сифат томони икки қарама-қарши тамойилни келтириб 
чиқаради [22]: тўлақонлик (муаммо иложи борича ҳар томонлама ва муфассал 
кўриб чиқилиши лозим) ва оддийлик (барча дарахтлар иложи борича - "энига" 
ҳам, "бўйига" ҳам мутаносиб бўлиши лозим). Кўрсатилган миқдорий 
талабларни бир-бирига мувофиқлаш сифат талабидан келиб чиқади: 
таҳлилнинг мураккаб объектини оддий объектлар мажмўига келтириш, агар 
бунга 
муваффақ 
бўлинмаса, 
унда 
мураккабликни 
бартараф 
этиб 
бўлмасликнинг аниқ сабабини аниқлаш керак. (2.18 – расм). 
Оддийлик тамойили нуқтаи назаридан дарак ҳажмини "энига" 
қисқартириш лозим (модел унсурлари сони билан белгиланади), шунинг учун 
анча мутаносиб моделасос олиш керак. Иккинчи томондан тўлақонли
тамойили иложи борича ривожланган, муфассал модел-асосни олишга мажбур 
этади. Мазкур ҳолда, муросага моҳиятлилик тушунчаси ёрдамида эришилади: 
моделга фақат таҳлил мақсадига нисбатан моҳиятга эга қисмлар 
қўшилади. Бу вазифани эксперт бажаради. Унинг ишини енгиллатиш учун 
декомпозиция алгоритмида модел-асосга тузатиш ва қўшимчалар киритиш 
кўзда тутилган бўлиши керак. Биринчи имконият "барча қолганлар" 
компонентидан фойдаланиш йўли билан таъминлашда иккинчиси модел-асос 
айрим унсурларини майдалаштириш, қисмларга ажратишдир. 
Биринчидан, «бўйлама» декомпозиция шу пайтда тугайди, қачонки у 
натижага олиб келса (кичик система, кичик мақсад, кичик вазифа ва ҳ. к.), 
булар бошқа қисмларга ажратишни талаб этмаса, яъни оддий, тушунарли, 
таъминланган, бажарилиши олдиндан маълум натижага олиб келса. Бу 
натижа элементар дейилади (элементар тушунчасини 2.18 – расмдан қаранг). 
Баъзи масалалар (масалан, математик, техник ва ҳ. к.) учун элементарлик 
тушунчаси формал белгигача аниқлаштирилиши мумкин, бошқа масалаларда 
эса у ноформал бўлиб қолади ва эксперт томонидан аниқланади. 


68

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish