Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/108
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#102480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
ilmij tadqiqot asoslari

Эмпирик таҳлил ва синтез объект билан юзаки танишишда қўлланилади. 
Бу ҳолда объектнинг айрим қисмлари ажратилади, унинг хусусиятлари аниқ-
ланади, оддий ўлчашлар ва умумий юзасидаги нарсаларни қайд этиш амалга 
оширилади. Таҳлил ва синтезнинг бундай шакли тадқиқот объектини 
ўрганишга имкон беради, лекин буларнинг моҳиятини очиш учун камлик 
қилади. 
Тадқиқ этилаётган объект моҳиятини ўрганиш учун гуманитар-назарий 
таҳлил ва синтездан фойдаланилади. 
Тадқиқ этилаётган объект моҳиятига чуқурроқ кириб бориш учун 
тузилмавий генетик таҳлил ва синтез имкон беради. Таҳлил ва синтезнинг 
бундай шаклида тадқиқот объекти моҳиятининг барча томонларига асосий 
таъсир кўрсатувчи энг муҳим унсурлар ажратилади. 
Дедукция ва индукция тадқиқот объектини ўрганишда мантиқий 
хулосалашда ўзига хос «таҳлил ва синтез» ҳисобланади. Дедукция умумийдан 
хусусийга бўлган мантиқий хулосаларга асосланади. Бу усул математика ва 
механикада умумий қонунлар ёки аксиомаларда хусусий боғлиқликлар 
чиқарилаётганда кенг қўлланилади. Дедукцияга қарама-қарши бўлиб 
индукция ҳисобланади. Бу мантиқий хулосалаш хусусийдан умумийга томон 
амалга ошади. Бу икки усул ҳам таҳлил ва синтез усуллари сингари илмий-
тадқиқотда бир-бири билан боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. 
Эмпирик ва назарий тадқиқотларда юқорида кўриб ўтилган усуллардан 
ташқари абстрактлаштириш усули ҳам кенг қўлланади. Бу усулнинг 
моҳияти шундаки, тадқиқ этилаётган объект аҳамиятсиз томонлари, 
қисмларидан ажратиб олишдан иборатдир, бу унинг моҳиятини очиб берувчи 
хоссаларини ажратиш мақсадида қилинади. 
Абстракциялаш ёрдамида бошқа ҳодиса контекстидан фикран 
ажратилган фикрлашнинг умумлаштирилган натижалари шаклланади, бу улар 


8
ўзаро боғликлигини кузатишга имкон беради. Абстракт фикрлаш ижодий 
ёндашишнинг зарурий шартларидандир. 
Математик абстрактлаш илмий-тадқиқот – формаллаштириш усулининг 
асоси ҳисобланади. Мазкур ҳолда объектнинг эътиборли томонлари (хоссаси, 
белгиси, боғлиқлиги) математик термин ва тенгламаларда ифодаланади, булар 
билан кейинчалик маълум қоида бўйича амаллар бажарилади. 
Илмий билишда кўпинча моделлаштириш усули қўлланилади. 
Бунинг моҳияти тадқиқот объекти (асли)ни унинг асосий хоссаларини 
ифодаловчи сунъий система (модел) билан алмаштиришдан иборатдир. Илмий 
тадқиқотдаги моделлаштириш ҳақида 2.1-бандда тўлиқ тўхталиб ўтилади. 
Назарий тадқиқот кўпинча мавҳумдан конкретга бориш усулига 
асосланади. Мазкур ҳолда билиш жараёни икки нисбатан мустақил босқичга 
ажралади. 
Биринчи босқичда конкретдан унинг абстракт ифодаланган ҳақиқийсига 
ўтилади. Тадқиқот объекти қисмларга ажратилади ва кўплаб тушунча ва 
мулоҳазалар ёрдамида тавсифланади, яъни у фикрий қайд этилган мавҳумлар 
мажмўига айланади. Бу – абстракция даражасида тадқиқот объектининг 
таҳлилидир. 
Кейинчалик, билишнинг иккинчи босқичида абстрактдан конкретга 
бориш амалга оширилади. Бунда тадқиқот объектининг яхлитлиги тикланади 
(синтез), лекин тафаккурда. 
Шуни таъкидлаш ўринлики, юқорида кўриб ўтилган илмий билиш 
усуллари қоидага кўра биргаликда, бир-бирларини тўлдирган ҳолда 
қўлланилади. 
Билиш мантиқи аҳамиятли бўлган, барқарор такрорланувчи ва 
айримликни аниқлаш жараёни сифатида тасаввур этилади, бу ўрганилаётган 
объектни бошқалардан фарқлайди. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish