Маъруза № 3. Психоактив моддалар суистемол қилиш натижасидаги рухий бузилишлар
Мазмуни: Ўткир алкогол интоксикациялари. Психоактив моддаларга қарамлик синдромлари (алкоголизм, гиёҳвандлик).
Алкогол ва гиёҳванд моддаларни суистемол қилишнинг тарқалганлиги, умумий амалиёт шифокори қабулида бундай беморларнинг бўлишини тоқазо этади. Энг кўп учрайдиган ва бу ҳолатларни ташҳисотида эхтиёткорликка чорловчи шикоятлар, бу кайфият ўзгариши, толиқувчанлик, бош оғриғидир.
|
2
|
4
|
Маъруза № 4. Тутқаноқ синдромлари. Ақл заифлик
Шахс нормада, патологияда ва тиббий амалиётда. Психотерапия. Шошилинч ҳолатлар
Мазмуни: Эпилепсия ва эпилептиформ синдромлар, қиёсий ташҳисот ва шошилинч психиатрия ёрдами. Олигофрения. Қиёсий ташҳисот ва профилактика.
Тутқаноқ синдромининг ҳам эпилепсияда, ҳам бош мия жарохатларининг турли шаклларида (функционал ва органик) кенг тарқалганлиги, умумий амалиёт шифокорининг бу патология этиопатогенези, қиёсий ташҳисоти ва мазкур патологияда шифокор тактикасини билиш лозимлигини белгилайди. Эпилепсия. Эпилептиформ синдромлар. Клиникаси, прогнози, даволаш принциплари. Тутқаноқ касаллиги тушунчаси. Замонавий тасниф. Эпилепсиянинг клиникаси. Беморларни реанимация, нейрожарроҳлик, неврологик бўлимлар, психиатрик стационарга йўллаш учун кўрсатмалар. Эпилепсиядаги доимий сурункали руҳий бузилишлар. Шахснинг эпилептик ўзгариши, хотира, тафаккур, интеллект бузилишлари. Эпилептиформ ҳолатлар. Дифференциал ташҳис. Параклиник текширувлар интерпретацияси (КТ, ЭЭГ, РЭГ, патопсихологик эксперимент). Тутқаноқ касаллигини даволашнинг асосий принциплари: комплекслик, узлуксизлик, индивидуаллик, давомийилик. Тутқаноқ ҳуружи, эпилептик статус, эпилектик қўзғалиш, агрессия, ҳолатларида шошилинч ёрдам асослари. Умумий амалиёт шифокорининг тутқаноқ касалиги бўлган беморларни психопрофилактикаси ва реабилитациясидаги роли. Умумий амалиёт шифокорининг даволов ташҳис ва ташкилий тактикаси.
Шахс структураси. Шахс – ижтимоий сифат, инсоннинг индивидуал хусусиятларини уларнинг ижтимоий алоқаларидаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш. Турли ҳил психологик мактабларнинг нуқтаи назаридан шахснинг ривожланиши. Шахснинг асосий тарқибий қисмлари: мойилликлар, қобилиятлар, темперамент, феъл-атвор, йўналганлик, “Мен” тимсоли.
Психотерапиянинг асосий йўналишлари: психодинамик, бихевиориал ва гуманистик. Индивидуал, гуруҳли, оилавий, ўйинли психотерапия. Бемор билан ўзаро таъсир асослари. Бирламчи консультациянинг беш босқичли модели тамойиллари. Беморнинг шахсий макони тушунчаси. Раппорт, эмпатия тушунчаси. Психотерапевтнинг бемор билан ўзаро таъсири вақтидаги ҳолати тамойилларри. Беморнинг психотерапевтик ўзаро таъсирга тайёргарлик даражасини аниқлаш.
Кўникмаларни эгаллаш, шошилинч психиатрик ёрдам бўйича мустақил даволаш тадбирларини бажариш.
Умумий врач педиатр шифокори ҳар қандай бошқа мутахассис каби, шифокор-мутахассисгача шошилинч психиатрия ёрдами кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Шошилинч ҳолатлар ҳам бемор, ҳам шифокорнинг ҳаёти учун ҳавфли бўлганлиги сабабли, умумий врач педиатр, қўзғалувчан, агрессив, васвасали ва суицидал беморларга ёрдам кўрсатишда ҳавфсизлик техникаси ва усулларини билиши шарт. Кейинги босқичда, умумий врач педиатр танланган ҳолда даволаш жараенининг хажми ва йўналишини (мутахассис маслахати, махсус тиббий муассасаларга юбориш, махсус тез ёрдам бригадалари хизматидан фойдаланиш ва бошқ.) режалаштиради.
|
2
|
|
Жами:
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |