АДАБИЁТЛАР:
1.Жўраев Н. Ўзбекистон тарихи. 3 китоб.2013.
2.Муртазаева Р. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи Т.2011
3.Шамсутдинов Р.,Мўминов Х.Ўзбекистон тарихи.Т.2013
4.Ўзбекистонниг янги тарихи .2-китоб. Т.2000.
16-мавзу.Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш.
Режа:
1. Давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
2.Ўзбекистоннинг давлат рамзлари ва Конституциясининг қабул қилиниши.
3.Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши.
1. Собиқ Марказни кучайтириш, ҳокимиятни марказда саклаб колиш мақсадида 1991-йилнинг 19-21-агустида Москвада давлат тўнтариши қилишга уриниб қурилди.
Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси тузилиб, СССР Президенти М.С.Горбачёв зўравонлик билан ўз вазифасидан четлаштирилди. Президенти ваколатлари вице – президент Г. Янаевга ўтказилганлигини эьлон қилдилар.
Бутун мамлакат учун фожиали бўлган ўша кунларда Ўзбекистон раҳбарияти халқни матонат ва осойишталикка даьват қилдилар.
1991-йил 21-август куни Ўзбекистон Президентининг фармони билан Фавқулодда Ҳолат давлат қўмитасининг Ўзбекистон Конституцияси хамда қонунларига зид келадиган Қарорлари ва фармонлари қонуний эмас деб эьлон қилинди.
Ўзбекистон Президенти бундан буён КПСС Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг таркибида қола олмаслигини тўғрисида баёнот берди.
1991-йил 25-августидаги Президент Фармонига биноан Республика ички ишлар Вазирлиги ва давлат хавфсизлиги қўмитаси қонуний равишда Ўзбекистон тасарруфига олинди.
Ўзбекистон худудида СССР ички ишлар вазирлигинингички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Президентига буйсундирилди. Республика ички ишлар вазирлиги , Давлат хавфсизлик қўмитаси , прокуратурияси , адлия органлари , ички қўшинлар, Туркистон Ҳарбий округи кисмлари ва қўшилмалари партиядан бутунлай холи қилинди.
Ана шундай вазиятда Ўзбекистон олий кенгашининг ХII-чақириқнавбатдан ташкари VI-сессиясида 1991-йил 31-августда ўз ишини бошлади.Сессияда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Президент И.А Каримов маъруза қилди. Маърузачи Ўзбекистоннинг мустақиллиги тўғрисида қонун қабул қилишни таклиф этди.
Олий кенгаш “Ўзбекистон Республикасининг давлат Мустақиллигини эьлон қилиштўғрисида” қарор қабул қилди. Сессияда “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий кенгаш баёноти” қабул қилинди. Сессия “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида ” ги қонунни тасдиқлади. Шунга асосланиб 1-сентябрь куни - умум халқ байрами деб эьлон қилинди71.
Мамлакат тақдири хал бўлган бу тарихий хужжатларда халқнинг асрий орзулари мужассамланди : у ўз тақдирини ўзи хал киладиган бўлди, Республика халқи ва раҳбариятининг донишмандлиги ва саботли, катьиятлилиги, узоқни кўра билиш натижасида унинг давлат мустақиллигига эришуви тинч , демократик, парламент йули билан, ижтимоий ларзаларсиз, курбонлар ва вайронагарчиликсиз амалга ошди.
Ўзбекистон давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, бошқарувнинг демократик тизими шакллантирила бошланди. Президентлик Республика бошкаруви давлат бошкарувининг ўзагини ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII – сессиясида “Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти сайлови тўғрисида ” қонунқабулқилинди. 1991-йил 29-декабрда демократик меьёр ва таркибларга мос равишда, умумий, тенг, тўғридан – тўғри сайлашҳуқуқи асосида тарихда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муқобиллик асосида умумхалқ сайлови бўлиб утди.
Унда 9 млн. 900 минг 958 киши ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фукороларнинг 94,2% эди.
И.А.Каримов номзоди учун 8514136 сайловчи ёки сайловга катнашганларнинг 86%-и ўз овозларини бердилар.
Марказий сайлов комиссияси округ комиссиялари баённомаларини кўрибчиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов хакидаги қонуннинг 35- моддасига асосан И.А.Каримов биринчи Ўзбекистон Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида қарорқабулқилди. И.А.Каримов 1991-йил 31-декабрдан ўз вазифасини бажаришга киришди.
МустақилЎзбекистон бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш учун бой табиий ресурслар ва кенг имкониятларга эгадир. Ўзбекистон фойдали казилма бойликларининг 2.700дан ортикрок ўрни аникланган. Ҳар йили Республика ҳудудидан 5 млрд. доллардан ортиқроқ қимматдаги фойдали ер ости бойликлари қазиб олинмокда.
Республика олтин захираси бўйича жаҳонда тўртинчи, қазиб олиш бўйича жаҳонда 7-8-ўриндадир. Рангли металлар, фосфоритлар, табиий газ, нефть, кўмир ва бошқаларнинг захира манбалари хам аниқланган.
Ўзбекистон ери жуда хам хосилдор бўлиб, бу ерда пахта, дон, сабзавотлар ва мевалардан Юқори ҳосил олиш мумкин. Республика энергетикаси бугун 11млн. киловатт -қувватдан кўпрок кучга эга бўлган, 37 иссиқлик ва гидроэлекростанцияни ўз ичига олади. Транспорт йўллари бўйича катта имкониятга эга. Республикада саноатнинг 100дан ортик соҳасига оид 2000 атрофида завод ва фабрикалар ишлаб турибди. Мустақил Ўзбекистон моддий бойликлар билан бирга катта илмий ва маънавий имкониятларга ҳам эга.
2.Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон килинган куннинг ўзидаёқ мустақил давлат рамзларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар қўрилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида, Давлат гербининг нусҳаси ва Давлат мадҳиясининг мусиқий баёни хақида махсус қарор қабул қилинди. Унда Конституция комиссиясининг эксперт гурухида Давлат байроғининг вариантлари устида ишлашни давом эттириш, Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига Конституция комиссияси ижодий гурухи билан ҳамкорликда Давлат байроғи, Давлат мадҳияси ҳакида қонун Лойиҳаларини ишлаб чиқиб, навбатдаги сессияга тақдим этиш топширилди.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, ўзининг халқаро талаблар ва меъёрлар доирасида қиёфасини кўрсатмоғи, бунинг учун эса ўзининг бутун имкониятларини, ўзига хос жиҳатларини ифодаловчи давлат рамзларига эга бўлмоғи лозим эди. Одатда рамзлар шунчаки ранглар йиғиндисидан иборат бўлган шакллар эмас, улар айни ана шу давлатнинг ва шу мамлакат фуқароларининг ўзлигидан келиб чиққан, қолаверса, давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этмоғи керак.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ ана шу муҳим сиёсий ходисага алоҳида эътибор билан қаради. Чунки жуда киска фурсатда ўз мустақиллигини қонун билан мустахкамлаб, унинг жаҳон хамжамиятида тан олинишига эришиш тарихий-оламшумул воқеа эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 18-ноябрида бўлиб ўтган VIII сессияси “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида” Қонун қабул қилди.
Мамлакатимизнинг давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзи бўлиб қолди.
1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби” тўғрисида қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 10-декабрда бўлиб ўтган ХI сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадхия варианти қабул қилинди.
Ўзбекистон Президентининг 1994-йил 16-июндаги фармонига мувофиқ 1994-йилнинг 1-июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси-сўм муомалага киритилди.
Ҳар бир суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларидан бири унинг асосий Қонуни-Конституцияси ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг янги Конституциясини яратиш ғояси 1990-йил 20-июнда Мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши муносабати билан бевосита илгари сурилган эди. Олий Кенгашнинг II сессиясида Мустақиллик декларациясининг муҳим тамойиллари асосида давлатнинг Янги Конституцияси ишлаб чиқилиши лозим деган хулосага келинди. Сессия Президент И. А. Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституция Лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия тузиштўғрисида қарор қабул қилди. Комиссия мустақилликнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чикиш жараёнида халқаро ҳуқуқ коидаларига, БМТ хужжатларига, Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларациясига таянди. Шу билан бирга бой тарихимиздаги давлат бошқаруви ва адолатли қонуншунослик анъаналари ҳам чукур ўрганилди.
Лойиҳанинг дастлабки нусхаси 1991-йил ноябрида тайёрланиб, ҳар томонлама кўриб чиқилди ва 1992-йилнинг сентябрида умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди.
Лойиҳанинг 60дан ортик моддасига тузатишлар ва аниклашлар киритилди. 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII чақириқ XI-сессиясида Мустақиллик Конституцияси қабул қилинди. Унинг мохияти асосий коидалар бўлимида баён этилган. Бу қоидалар: давлат суверенитети; халқ ҳокимияти, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шахс ва давлат биргалигини таъминлаш, қонунийлик, ҳокимиятни ажратиш, махаллий ўз-ўзини бошкариш, суд тизими ва одил судловни ташкил кили шва бошкалардан иборат. Конституция преамбула (кириш), 6 булим, 26 боб ва 128 моддадан иборат. МустақилЎзбекистон Конституцияси инсонпарвар ҳуқуқий давлат шакллантиришнинг стратегик дастуридир. Унинг қабул қилиниши ғоят ката сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро ахамиятга эга бўлди. Мустақиллик Конституцияси барча қонунларнинг, бошка давлат ва жамоат ташкилотлари ҳуқуқий хужжатдарининг асоси бўлиб хизмат килади.
Халқимизнинг кўп йиллар давомида олиб борган кураши натижасида қарор топган мустақил Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш стихияли равишда эмас, балки илм-фан ютукларига, жаҳон тараққиётининг, хусусан, буюк заминимизда яратилган тарихий тажрибаларга асосланган (демократик) ғояларга амал килиб руёбга чикади.
Ўзбекистон мустақиллик томон йул тутар экан, биринчи кунлардан бошлаб, унинг тепасига Ислом Абдуганиевич Каримов турибди. Асрларга тенг шу киска вақтда еришилган ютуклар: мамлакатда ўрнатилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорлик, тарихий, диний кадрятларимизнинг тикланиши жамиятга ўрнатилган осойишталикни, мустақилЎзбекистон республикасининг халқаро хамжамиятда тўтган урнининг ортиб боришини бутун халқимиз, жаҳоннинг йирик давлат арбоблари Ислом Каримов номи билан боглайди.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, кулга киритилган мустақиллик Ўзбек халқи тарихида тамоман янги даврни бошлаб берди, миллий дунёкарашга янгича тафаккур шакллана борди. Ўз ривожланиши, яъни “Ўзбек модели” деб ном олган йуналишга эга бўлган яна бир мустақил давлат вужудга келди. Бу буюк оламшумул ютук эди.
3.Мустақилликка эришилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси олдида муҳим стратегик ахамиятга эга масала- ўзининг янги давлатчилиги ва уни амалга оширишнинг бош ва асосий тамойилларини аниклаб олиш масаласи кундаланг бўлиб турди.
Жаҳон тажрибаларига, халқнинг тарихий тажрибаси ва ўзига хос хусусиятларига мувофиқ шундай тухтамга келинди: собик СССР пайтида давлат ва ижтимоий хаёт тизимини белгилаб берган авторитар идора усули ва маъмурий-буйруқбозлик тузумдан воз кечиб, Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти куради.
Бугун жамиятни демократик асосда батамом янгилаш имконига эга бўлган Ўзбекистон уни кафолатлашнинг энг асосий меъёрий ҳуқуқий хужжати-Конституцияга эга. Давлат ҳокимияти ташкил этишнинг муҳим демократик тамойиллари Конституцияда чикарувчи, ижро этувчи ва суд органларидан иборат деб курсатилган.
1994-йил 24-декабрда кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида сайланган Республика Олий Мажлиси қонун чикарувчи ҳокимият вазифасини бажаради.
Давлат бошкаришнинг президентлик шакли мамлакат бошкарув тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ҳокимиятининг бошлиғидир. Президент фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Конституция ва Ўзбекистон қонунларига риоя қилинишини кафолатлайди. Вазирлар Махкамаси ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жабхалардаги вазифаларнинг бажарилишини, қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, мамлакат Президенти фармонларининг ижро этилишини таъминлайди.
Республикада ҳокимлар бошкарувининг жорий етилиши муҳим ахамиятга эга бўлиб, ҳокимликка тахрибали ва малакали шахслар Президент томонидан тайинланади ва халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади. Махаллий ўз-ўзини бошкариш органларининг асосий махаллалар ташкил этади. Ахолини ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий куллаб-кувватлаш, ижтимоий жамгармалар ташкил этиш, турли хайрия тадбирлари утказишда махалланинг урни бенихоя каттадир.
Янги аппаратининг шаклланиши ва фаолиятини давр талабига мос келадиган кадрлар сиёсатисиз тасаввур этиб булмайди. Шунинг учун давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқий органлар учун Юқори малакали кадрлар тайёрлаб берадиган бир канча олий укув юртлари ташкил этилди.
Ўзбекистон демократик жараёнларни чуқурлаштириш максадида истиклол даврида суд ислоҳотлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Суди Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга (сайланадиган) тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар, хўжалик судларидан иборат.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда 5та сиёсий партия ташкил топди. Ўзбекистон халқ демократик парияси 1991-йилда, “Ватан тараққиёти” партияси 1992-йил майда, “Адолат” социал-демократик партияси 1995-йил февралда, “Ўзбекистон Миллий Тикланиш партияси ” 1995-йил июнида, “Фидокорлар” миллий демократик партияси 1998-йилда ташкил топди. 2000-йилда максад ва вазифалари мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат бўлган “Ватан тараққиёти” ва “Фидокорлар” ягона партияга бирлаштилар. Бундан ташкари 1995-йил июн ойида ташкил этилган “Халқ бирлиги” ҳаракати хам мавжуд.
Мамлакатимизда партия ва ҳаракатлардан ташкари 200га якин касаба, тадбирлар, ёшлар, фахрийлар каби ижтимоий уюшмалар хам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |