Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


Машғулотнинг мазмуни:. Назарий қисми



Download 310,5 Kb.
bet7/27
Sana21.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#31974
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
O'pka yuragi

3. Машғулотнинг мазмуни:. Назарий қисми
Ўпка юраги. Бу ўнг қоринчанинг кучли ишлаши, унинг гипертрофияси ёки ўпка гипертензияси ҳисобига далатацияси билан характерланадиган ва ўпканинг касалликлари ва ўпка қон томирларининг шкастланиши оқибатида вужудга келувчи патологик ҳолатдир.
ЎЮ нинг васкуляр, ўпка-брохиал, торакодиафрагмал турларини фарқлашади.
Ўткир (бир неча соат ва кунлар), ўткир ости (хафта ва ойлар) ва сурункали (кўп йиллра) давомида ривожланадиган) турларини фарқлашади.
Сурункали ЎЮ ривожланишида 3 та босқични ажратиб кўрсатиш мумикин:

  1. УК нинг кучли ишлаш белгилари бор ва инструментал усуллар Билан аниқланидан ўтиб кетувчи ўпка гипертензияси Билан характерланади;

  2. Стабил ўпка гипертензияси фонида УК нинг гипертрофияси Билан характерланади;

  3. УК етишмовчилиги белгилари билан ифодаланади.

Этиологияси
Ўткир ўпка юраги ривожланишининг асосий сабаблари:

  1. Ўпка артерияси шохчаларининг тромбоэм3болияси.

  2. Клапанли пневмоторксда.

  3. Ўпканинг массив плевритларида.

  4. Астматик статусда.



Сурункали ўпка юраги ривожланишининг асосий сабаблари:

  1. Ўпка паренхимаси касалликлари:

  • Пневмосклерозлар.

  • Туберкулездан кейинги ўпка фибрози.

  • Пневмокониоздан кейинги ўпка фибрози.

  • Фиброзга олиб келувчи алвеолит.

  • Сурункали пневмонитлар ва тўқиманинг диффуз касалликларидаги ўпка фибрози

  • Ўпка паренхимасининг туғма касалликларида (поликистоз, ўпка гипоплазияси ва бошқалар.)

  • Гранулематоз касалликларида ўпканинг зарарланиши (саркоидоз).

  • Ўпка резекциясидан кейинги ҳолат.

  1. Нафас йўли касалликлари:

  • Сурункали обструктив бронхит.

  • Бронхоэктазлар.

  • Бронхиал астма

  • Сурункали обструктив ўпка эмфиземаси.

  • Трахея стенози.

  • Тунги обструктив апноэ синдроми.

  • Оғиз ҳалқумининг туғма аномалиялари.

  1. Ўпка томир касалликлари:

  • Рецидивли тромбоэмболияларда ва ўпка артерияси майда шохчаларининг тромбозида. Тўқиманинг диффуз касалликларида васкулитлар (тугунчали периартрит).

  • Бирламчи ўпка гипертензияси.

  1. Торокодиафрагмал касалликлар:

  • Кифосколиоз

  • Нерв-мушак касалликлари (полиомиелит, мушак дистрофияси).

  • Катта хажмдаги плеврал чандиқлар ва фиброторакс.

  1. Нафас олиш маркази функцияси бузилишида:

  • Идиопатик алвеоляр гиповентиляция

  • Тунги паноэ синдроми (нафас маркази бузилишидан кейинги)

  • Юқори тоғли жойларда узоқ вақт бўлиш

  • Семириш (Пиквик синдроми).

Кўпинча сурункали ўпка юрагини келтириб чиқарувчи сабаблар ўпка артериясининг майда шохчаларининг тромбоэмболияси бўлиб, клиник жиҳатдан яширин кечади.


Тасниф.
Кечиши бўйича ўткир ўпка юраги: бир неча соатдан бир кунгача давом этиши мумкин (масалан ўпка артериясида катта тромб бўлганда, клапанли пневмотораксда). Ўткир ости (хафта ва ойлар давомида ўпка артериясида қайта пайдо бўлган тромблар бўлганда, бирламчи ўпка гипертензиясида, лимфоген ўпка карциноматозида, оғир кечувчи бронхиал астмада, бронхиолитларда), сурункали ўпка юраги кўп йиллик нафас етишмовчилигида ривожланади.
Сурункали ўпка ривожланишида учта босқич тафовут қилинади:

Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish