145
ижтимоий-сиёсий
ҳаётни,
жумладан
иқтисодиётни
эркинлаштириш,
мулкдорлар синфини ташкил қилишдан келиб чиққан ҳолда бир қанча
соҳаларни жумладан мулкларни баҳолаш тизимларини ислоҳ қилишни
тақозо
этади.
Маълумки,
Ўзбекистон
Республикасида
бозор
муносабатларининг қарор топтирилиши, кўп қиррали иқтисодиётнинг
вужудга келтирилиши барча жабҳада бўлгани каби, мулкни баҳолаш
соҳасида ҳам улкан ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келди. Маъмурий
буйруқбозлик тизимига асосланган иқтисодиёт шароитида шаклланган
корхона, ташкилот ҳамда муассаса мулкларини баҳолаш тизими жаҳон
иқтисодий тизимига дадил кириб бораётган
мамлакатимиз учун замонавий
талабларига жавоб беролмай қолмоқда.
Мулкни баҳолашда бир қатор кўрсаткичларга аҳамият берилиши керак,
уни
баҳолаётган
пайтда
мулкни
таснифига,
даромадлилиги
ва
ҳаражатлилигига қараб ҳамда энг асосийси мулкни хақиқатдаги қийматини
нархдаги ифодасини акс эттириб берилишида баҳоловчи муассасалар асосий
ўрин тутади. Баҳолаш жараёнининг назарий асоси бўлиб, баҳолаш
тамойилларини
тизими
ҳисобланади.
Жаҳон
амалиётида
баҳолаш
тамойилларининг тўртта гурухга ажратади: мулкдорнинг тасаввурларига
асосланган; мулкни эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган; бозор
мухитининг ҳаракатидан келиб чиқадиган;
энг яхши ва энг самарали
фойдаланиш билан боғлик тамойилларга асосланади. Тамойиллар сонининг
кўплиги уларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинлигини
англатмайди (1-расм). Ҳар бир холатда асосий ва ёрдамчи
тамойиллар
ажратилади. Бу тамойиллар фақатгина бозор иқтисодиёти субъектлари хатти-
ҳаракатларининг асосий қонуниятларини тавсифлайди ва реал турмуш
шароитларида бир қатор омиллар уларнинг ҳаракатларини бузиши мумкин.
Мулкчиликнинг ҳар қандай объекти қийматини баҳолаш тамойиллари
биринчи гурухининг асосий мезони бўлиб, унинг фойдалилиги ҳисобланади.
Мол-мулк агар реал ёки потенциал мулкдорга фойдали бўлса, у қийматга эга
бўлади. Фойдалилик ҳар бир истеъмолчи учун индивидуал бўлгани
холда
вақт ва қийматда сифат ҳамда миқдор жихатдан аниқланган. Бироқ бозор
иқтисодиётида мулкдор учун обьектиинг умумий фойдалилиги сифатида
унинг даромад келтириш кобилиятини кўрсатиш мумкин.
Фойдалилик
қанчалик катта бўлса, баҳолаш қиймати шунчалик юқори бўлади.
Фойдалилик тамойили шундан иборатки, мулк мулкдорнинг эхтиёжини
қондиришга қанчалик кўп қодир (ишлатиш давомийлиги) бўлса, унинг
қиймати шунчалик юқори бўлади. Ҳаридор ҳар доим ҳам
бир хилдаги мол-
мулк билан чегараланмайди. Ўзбекистон шароитида мулкни баҳолаш
жараёнида мулкни кўп жихатларига аҳамият берилиши керак, авваллам бор,
қонунда кўрсатилаган меъёрлардан чиқиб кетмаётганлигини, баҳоловчи
ташкилот томонидан тўғри фактрлар ва баҳоланаётган объектга нисбатан
реал қийматини келтириб чиқаришда одилона принцип асосида нарх
берилаётганлигига аҳамият берилиши керак.