Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   201
Bog'liq
3 китоб

УДК:528.2
Маданий мерос обеъктлари давлат кадастрини картографик 
таъминлашда ГАТ тизимидан фойдаланиш
204-ГКК гуруҳ талабаси Хаққулова Адиба 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Лазизбек (СамДАҚИ). 
Маълумки, кадастр картографияси-барча кадастр тизимининг тузилиш 
жараёни, вазифалари ва кадастр маҳсулотларининг таркибий қисми каби 
ривожланувчи ва кенгаювчи картографиянинг энг қадимги йўналишларидан 
бири ҳисобланади. Ҳар қандай давлат кадастрининг самарадорлиги унинг 
картографик таъминланиш ҳолати билан изоҳланади. Кадастр хариталари ва 
хариталарни маълумотлар базаси билан бойитиш дунё олимлари томонидан 
тадқиқ 
қилинган. 
Кадастр 
хариталарини 
лойиҳалаш 
ва 
тузиш 
муаммоларининг назарий ва амалий асосларини ривожланишига Волфганг 
Еффенберг, Герҳард Навратил, Жеаннине Ҳафнер, Дмитрий Жилин, МДҲ 
давлатлари олимларидан К.А.Салишев, И.П.Заруская, А.П.Золовский, 
И.Ю.Левиский, В.П.Разов, А.В.Донцов, В.И.Гладкий, П.П. Лебедев, 
А.А.Варламов, А.С.Чешев, И.Ю.Левицкий, В.П.Раклов, У.Д.Самратов, 
Ю.А.Неумывакин, 
C.C.Златанов, 
А.М.Лелюхина, 
В.АЖелезняков, 
А.В.Свищёвалар 
катта 
ҳисса 
қўшган. 
Ўзбекистонда 
Э.Ю.Сафаров, 
И.М.Мусаев, 
Ғ.А.Толипов, 
Ж.С.Қорабоев, 
Т.Қорабоевалар 
кадастр
карташунослигининг шаклланиши учун илмий изланишлар олиб борганлар.
 
Маданий мерос объектлари давлат ўзида маданий мерос объектларининг 
жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва 
баҳоси тўғрисидаги янгилаб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар 
тизимини ифодалайди. 
Давлат кадастрини юритиш маданий мерос объектларига мулкчилик 
ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни, маданий 
мерос объектларини миқдорий ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, 
маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни, 
кадастр ахборотини туркумлаштириш, сақлаш ва янгилашни, маданий мерос 
объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни, Давлат 
кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотни тақдим 
этишни, фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлашни ўз ичига 
олади. 
Бугунги кунда маданий меърос объектлари давлат кадастрини 
картографик таъминлаш-замонавий ташкилий-техник таъминотни амалга 
оширишни талаб қилади. Маданий меърос объектлари давлат кадастрини 
картографик таъминлашнинг талаб қилувчи ривожланиш даражаси кенг ва 


38 
фаол геоахборот технологияларига қарамасдан тегишли илмий-назарий база 
билан таъминланмаган. 
Маданий 
меърос 
объектлари 
давлат 
кадастрини 
картографик
таъминлаш-кадастр фаолиятида нафақат ахборот манбаи ва ташувчиси 
ролини, балки кадастр объекти моделини ва уни қўллаш усулини, 
шунингдек, маълумотларни тўплаш, сақлаш, ташкил этиш ва таҳлил қилиш 
воситалари ролини бажаради. Маданий меърос объектлари давлат 
кадастрини юритишда-геоахборот технологияларини қўллаш турли 
идораларда кадастр ахборотининг интеграцияси билан асосланган. 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маданий меърос объектлари давлат 
кадастрини картографиялаш-кадастрни юритишда картографиянинг бошқа 
йўналишларидан фарқ қилувчи хусусиятларга эга, уларга қуйидагилар 
киради: юқори нормативлик, комплекслилик, тезкорлик, кўп даражали, кўп 
функцияли, юқори малака ва тизимлилик. Кадастр картографиясининг 
нормативлиги маълум даражада давлатнинг иштирокига ва кадастрни 
картографик асосини текширишга боғлиқ. Кадастр хизмати билан 
шуғулланувчи ташкилот ва корхоналарга, кадастрни қонуний ва норматив 
таъминлашга, кадастр ҳаракатлари ва ҳужжатларига, кадастр объектларининг 
ҳуқуқий хусусиятларига, кадастр ахборотлари таркибида ҳуқуқий ва бошқа 
норматив маълумотлар ҳажмига боғлиқ. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялашнинг 
комплекслик хусусияти-маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва 
улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек самарали бошқариш бўйича 
ечимларнинг хилма-хиллигини амалга ошириш имконини берувчи кадастр 
объектлари ва предметларини кўп томонлама тасвирлашдан иборатдир. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялашнинг 
тезкорлик хусусияти шундан иборатки, кадастр ихтиёридаги геоахборот 
технологияларини чуқур жорий этиш ва кенг қўллаш кадастр хариталарини 
тез янгилаш имконини беради. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялашнинг
кўп босқичлик, кўп функционаллик ва махсуслашиш ҳар бир функционал 
бўлим, ҳар бир технологик бўғиннинг бирликлари ва талабларининг хилма-
хиллиги мос келувчи кадастрнинг ташкилий, функционал ва технологик 
тизимлари билан асосланган. 
Тизимли сифатлар хариталар ва картографиялашнинг хусусиятлари ва 
имкониятларини бирлаштиришдан ва кадастрни картографик таркибни 
ташкил этиш ва амалга оширишдан иборат. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялаш-кадастр 
хариталарини ишлаб чиқиш, тузиш ва қўллаш билан боғлиқ жараёндир. Ғарб 
манбаларида 
кадастр 
хариталари 
географик 
хариталарнинг 
классификациясида ўнинчи гуруҳни ташкил этади. Бу кадастр ахборотига 
қуйидаги аломатлар берилиши билан боғлиқ: 
-
баъзи кадастр ахбороталарини расман ёки қонуний тан олиш; 
-
бир нечта турли жабҳали аҳамиятга эга алоҳида кўрсаткичларни акс 
эттириш; 


39 
-
объектларнинг ҳуқуқий ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларнинг 
ахборот таркибида кўп бўлиши. 
Ундан ташқари, кадастр хариталари ташқи кўринишга кўра фарқ 
қилади. 
Хариталар классификациясига кўра уларнинг мазмунини ҳисобга олиб, 
маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялаш иккита 
асосий гуруҳга бўлинади: кадастр плани ва кадастр хариталари. 
Кадастр планида акс этган кадастр ахборотларини уч қисмга бўлиш 
мумкин: график, ҳуқуқий тасниф ва метамаълумотлар. График қисмида ер 
участкасининг тўғри бурчак координаталаридаги жойи ва уларга яқин 
бўлган белги ва объектлар кўрсатилади. Ер участкасини ҳуқуқий 
таснифлашга қуйидаги маълумотлар киради: кадастр рақами ёки геокод, 
субъект маълумотлари (исми, шарифи, манзил, маъмурий бирлик), ер 
участкаси майдони ва режа масштаби. Учинчи қисм метамаълумотлар – бу 
мазкур режанинг барча ахборотлари расмий, тўғри, юқори даражадаги 
аниқликдан далолат беради. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастрини картографиялаш- ҳудудий 
қуршовига кўра бошқа географик хариталардан фарқ қилади. Маданий 
меърос объектлари давлат кадастри хариталари бошқа хариталар каби 
инвентаризацияли, прогнозли, тавсияли ва динамик баҳоловчи хариталарга 
бўлинади. 
Маданий меърос объектлари давлат кадастри харитаси – расмий харита 
бўлиб, ер участкасининг кадастр ахбороти билан чегарасини кўрсатибгина 
қолмай, юридик ҳарактердаги ҳужжат ҳамдир. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Булатова Г.Н., Трафимов А.М., Панасюк М.В. Тенденция развития ГИС. 
Журнал «Геодезия и картография», №9, 1997 г., 50-53 с.
2.
Берлянт А. М. Картография. - М.: Аспект-Пресс, 2001. - 336 с.
3.
Берлянт А. М., Геоинформационное картографирование. - М.: Астрея, 
1997. - 64 с.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish