288
Отага нисбатан шарафлироқ ва машҳурроқ, яъни фалончининг ўғли
деб аталар, аммо Она эса шавқатли ва мартабалироқдир.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал
илмни
тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчи бўлма, чунки касодга учраб ҳалок
бўласан( жувонмарг бўласан).
Агар бирор қайғу алам юз берганикин таъзияли жойни эшитсанг,
дарҳол у ерга бор, агар зиёфату меҳмондорчиликка чақирилсанг, унда ўзинг
ўйлаб иш тут (ўзинг биласан).
Савдогарнинг ҳурмати ва обру –
эътибори киссасида, олимнинг
шуҳрати–ю обру – эътибори ёзган китобларида (асарларида).
Мардонавор киши мағлуб бўлгани билан унинг мартабаси паст бўлмас,
машаққату ташвишга гирифтор бўлса -да, хор бўлмас.
Қарзи бўлмаган киши холису софдир; бир кишиниг гўзал
ишлари бор
деб таъкидланса, бу сўз унга нисбатан камчиликдир ( яъни шуҳрат бани одам
учун офатдир).
Тилингдан чиққан садақа (яъни панду насиҳатинг ва мавъизаю
хасананг) баъзан қўлингдан (мол-дунёнгдан) чиққан садақангдан кўра
хайрлироқдир.
Кўпинча вақтида ишлатилган ҳийлаю тадбиркорлик кучи қурқувдан
ғолиб келур.
Кўп вақтда зиёдалик, ортиқлик зиён келтиради. Масалан, бир қўлда
олтита бармоқ бўлса бу ортиқлик бўлмай, камчилик (нуқсон) ҳисобланади.
Ловиллаб ёнаётган оловни сув ўчиргани каби нодон одамлардан
чиқаётган алангани ҳакиму оқил одамлар сўндирадилар.
Қуёш нурларини биркитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироқларини
ҳам сўндириб бўлмас.
Ҳунарманду косиблар кўпдир, бироқ моҳиру қобилиятлилари
оздир(яъни уста кўпу, устаси оздир).
Ёмон норасо эътиқод билан қилинган эзгу иш – сароб куч каби ҳеч
қанақа фойда бермайди.
Деҳқончилик қилиб зироат экиш
фойдаю хайр барака бирла
муштаракдир, ўз халқини беҳад кўп хайр – баракага буркайдир.
Бир лаҳза назар билан ишкал ишлар тўғри бўлур, бош бармоқ калта
бўлишига қарамай бутун қўлни боғлаб туради.
Кўп ортиқча сўзлашув эшитувчини ранжитади.
Виждон азобию таънадан тўғри бўлмаган одамни (кимсани) таълим-
тарбия ва қийнаш ҳам тўғрилаши амримаҳол.
Тилию дили тўғри ва ҳақгуй бўлган одамнинг хатою нуқсони кам
бўлур.
Ўз ваъдасида турмаганда турли-туман важ-карсонлар кўрсатувчи
кимса, ҳеч қачон мард ва ҳимматли инсон бўлолмайди.
Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва
бошлиқ қаттиқ азоб-уқибат ва балога гирифтор бўлур.
Аз Замахшарийнинг бу каби фикрлари жуда кўп бўлиб, бу
каби
ҳикматлар унинг бошқа асарларида ҳам ўз ифодасини топган.
289
Бевосида тарбиявий ўгитларига бағишланган, туркий тилда ёзилган
панднома сўнги асрларда янада кенг тараққий эта бошлаган. Ўз даврининг
туркий тилига хос хусусиятларни сақлаган дастлабки ёзма манбалардан
Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”,Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат - ул
ҳақойиқ” асарлари бизгача етиб келган. Ушбу асарлар ёш
авлод тарбиясида
асосий дастур сифатида асрлар оша қўлланилиб келинган.
А д а б и ё т л а р р ўй х а т и
1. Қобуснома. Нашрга тайёрловчи С.Долимов , «Ўкитувчи», Тошкент .
1968.
2. Қадимий ҳикматлар, тузувчи Н. Рахмонов , Тошкент 1987 .
3. Абулқосим Махмуд аз – Замахшарий, Нозик иборалар, Шарҳлар
муаллиф ва таржимон У.Уватов, нашрга тайёрловчи А.Дилмуродов,
«Камалак» Тошкент 1991.
4.Маҳмуд Кошгарий Девони луғатит турк . Ўзбек
тилида нашрга
тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи С.М.Муталлибов, Тошкент, 1963.
Do'stlaringiz bilan baham: