Бошқаришда иқтисодий ахборот тизимининг ахборот
таъминоти
Доцентлар Каржавов З., Буронов О.Б.,
ўқитувчилар Жуманов Ш.Н., Эгамов Р.М. (СамДАҚИ)
Бошқариш учун зарур бўладиган барча турдаги ахборотлар
мажмуи ахборот тизимини вужудга келтиради. Бошқарув ва ахборот
тизимлари бошқарувнинг ҳар қандай боскичида бир бутун бўлиб фаолият
кўрсатади.Аммо улар ўзининг вазифаси ва таркиби билан ҳар хил
бўлади.Мисол
учун
бошқарув
тизимини
ишлаб
чиқаришнинг
ҳажмига,унингтехник даражасига ва тармоқ турига қараб ҳар хил бўлиши
мумкин.
119
Ахборот тизимини эса таркиби бўйича ҳамма вақт бир хил
бўлишдан қатъий назар у ахборот тўплаш, уни жўнатиш ва ишлов бериш
жараёнларидан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши
корхонанинг ички ва ташқи ишлаб чиқариш ҳамда алоқаларнинг кенгайиши
қарор қабул қилиш ва буйруқ тайёрлашдан олдин инсон ўзлаштириши зарур
бўлган ахборот ҳажмини кўпайтириб юборади.
Бошкаришда ахборот тизимлари икки хил булади:
-оддий ахборот тизими;
- мураккаб ахборот тизими.
Оддий ахборот тизими –ахборот бунёд бўлган жойдан истеъмол
жойига келтирилади.Бундай ахборотлар одатда алоқа воситалари оркали
(телофон, факс) келиб тушади. Бундай ахборотлар тизими қуйи бошқарув
босқичига тўғри келади ва бундай ахборотларга деярли ишлов берилмайди.
Мураккаб ахборот тизими . Бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув
ташкилий таркибининг мураккаблигига мос келади. Бундай тизимлар ҳар-
хил кўринишда бўлиши мумкин. Уларнинг муҳим белгиларидан бири
ахборотларга
ишлов
беришидаги
механизациялаштирилганлик
ва
автоматлаштирилганликдир.Шу
нуктаи
назардан,
уларни
механизациялашганлик даражасига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
- ахборотларни тўла ўзлаштириш даври. Бунда инсон одий
механизациялашган қурилмалардан фойдаланиб ахборотларни ўзлаштиради.
-аралаш
ахборотлар
тизими.Бунда
инсон
ахборотларни
механизациялашган ва автоматлашган қурилмадан фойдаланиб уларга ишлов
беради. Бу тизим автоматлашган назоратни таъминлайди ва баъзи ҳолларда
ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амлга
оширади.
-ахборот маълумотнома тизими. Бу кўз билан бажариладиган назорат
учун баъзи бир маълумотномаларни бериш билан чекланади.
-кузатувчи ахборотлар тизими. Бу тизим автоматлашган назорат ва
бошқарувни таъминлайди.
Ахборот тизимини ташкил қилишда мумкин қадар бирламчи
ахборотларни камайтириш, берилган маълумотларни кўпрок ишлатиш
,фақат бошқарув учун зарур бўлган диққатга сазовар ва қарор қабул қилиш
учун керакли ахборотларни олиб бориш зарур.
Бошқарув тизимида ҳисоблар натижасини белгилаш шакллари
муҳим аҳамият касб этади.Улар бошқарув қарорларини қабул килиш
жараёнида инсон тушиниб етиши учун қулай бўлмоги керак.
Хулоса
қилиб
айтганда
бошқаришда
бошқарув
учун
ишлатиладиган ахборотлар қанчалик аник ва хар тоионлама бўлса, қабул
қилинадиган бошқарув қарори шунчалик ҳаққоний бўлади.
120
Do'stlaringiz bilan baham: |